5-мавзу: тжабтларида микропроцессор техникаси. Интеграл схемалар


Микропроцессорларнинг ишлаш принципи тўғрисида видеоролик


Download 396.5 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi396.5 Kb.
#1524063
1   2   3   4
Bog'liq
TZABT 5MAVZU

Микропроцессорларнинг ишлаш принципи тўғрисида видеоролик

  • Бошқарув системаларида МП, хабарчи қурилмалар (ОТМ, АРУ) орқали ахборотни олиб, қайта ишлайди ва чиқариш қурилмалари орқали ижрочи механизмларга бошқарувчи таъсир кўрсатади.
  • МП ларнинг фойдаланиш сохаларини белгилаб берувчи асосий ҳарактеристикалари қуйидагилардан иборат:
  • сўз узунлиги - бу хосса бўйича МП лар асосан хўжалик юмушлари (касса аппаратлар, электрон тарозилар, микрокалькулятор) да фойдаланиладиган 4 - разрядли, маълумотларни қайта ишлаш қурилмаларида ишлатиладиган 8 -разрядли ва микро ЭХМ, оддий компьютерларда қўлланиладиган 16 разрядли турларга бўлинади.
  • тезкорлик - схемалар ва техник ижро нуқтаи назаридан келиб чиқиб, МП ларнинг тезкорлиги секундига 80 мингдан 5 млн. дан ортиқ операция бўлиши мумкин.
  • чекка ускуналар (перифериядаги қурилмалар) билан техник кўрсаткичларнинг мос келиши. Бу хосса МП нинг ташқи шиналари бошқа турдаги ТТЛ ёки МПД системалари билан узвий яқин бўлиши, ТХК, ДХК ёки дастурланувчи (ДДХК) қурилмалар билан ишлаганда 0 ва 1 сигналларини бир хилда узатилишини, ҳар бир чиқаришда белгиланган нагрузкадан ошмаган сигнал юборилишини таъминлашни назарда тутади.
  • Ахборотни қайта ишлаш МП нинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади. Бу функция ҳисоб-китоб ишлари (арифметик ва мантиқий операцияларни бажариш)ни, маълумотларга ишлов беришни шакллантиришни ўз ичига олади.
  • Ҳисоб-китобларни бажарувчи схемалар ўз фаолияти орқали катталиклар қийматини ўзгартирадиган арифметик - мантиқий қурилма (АМҚ) ни ташкил этади.
  • АМҚ қўшиш(ADD), айириш (Subtrakt), Мантиқий кўпайтириш ВА (Аnd), мантиқий қўшиш ЁКИ (ОR), таққослаш (Сотраrе), мусбат орттириш (1псrетепt), манфий орттириш (Dесrетепt) амалларини бажара олади.
  • МП нинг асосий ҳарактеристикаси унинг қуввати хисобланади. МП қувватини учта асосий катталик билан изохлаш мумкин. Булар сўз узунлиги, хотирадан узатилаетган сўз сони ва командаларни бажариш тезлиги хисобланади.
  • МП қувватини белгиловчи яна бир ўлчам - у мурожаат қилувчи хотира сўзи ўзининг жойлашув номери ва адреси ҳисобланади.
  • МП ни ҳарактерловчи яна бир кўрсаткич унинг тезкорлигидир. Бу параметр махсус такт генераторидан чиқадиган такт частотаси билан узвий боғлиқдир.
  • Турли МП ларда регистрлар сони унга юклатитилган вазифалар ва МП архитектурасига боғлиқ. Лекин деярли барча МП лар 6 та асосий регистрга эга. Булар - ҳолат, буфер, командалар, хотира манзили регистрлари, командалар счетчиги ва аккумулятордир. МП таркибида фойдаланиладиган бошқа регистрлар программист ишини соддалаштириш ва енгиллатиш учун керак.
  • Интеграл схемаларнинг юқори ишончлилиги, тезкорлиги, кичик массалилиги, кам энергия талаб этиши ва кичик ҳажмда бир неча миллионгача элементларни жойлаштириш имконияти уларни барча замонавий техник ускуналарда қўллаш учун шароит яратди.
  • Кейинги пайтларда микроэлектроника ва ҳисоблаш техникасининг энг салмоқли ютуқларидан бири катта интеграл схемалар асосида микро-процессорларнинг ярати-лиши бўлди.
  • Микропроцессорларнинг яратилиши юқори мураккабликдаги ва унумдорликдаги катта-катта ЭҲМларни кичкинагина яхлит кристалл билан алмаштириш имкониятини берди.
  • Микропроцессор пайдо бўлиши программалаштирилувчи катта қувватли микрокалькулятор, хусусий компьютер ва бошқа ҳисоблаш техникаси воситалари ишлаб чиқарилишига асос бўлди.
  • Микропроцессор нархининг йилдан йилга арзонлашиб бориши уни уй-рўзғор буюмлари, хотирали телефон аппаратлари, тўлқинни автоматик ушлайдиган радио, видеомагнитофон, DVD, болалар ўйинчоқлари ва бошқа буюмларда кенг қўллашга замин яратди.
  • Микропроцессорлар автомобил-ларнинг замонавий моделларида двигател ва тормоз системаси учун оптимал режимни танлаш, унинг диагностикасини амалга ошириш ва кўплаб бошқа соҳаларда кенг фойдаланилиши билан эътибор-лидир.
  • Интеграл схемалар ва микропроцессор қурилмаларининг хусусиятлари.
  • Ҳар қандай параметрни ўлчаш ёки назорат қилишда бир қатор ҳолларда ўлчанаётган катталикларнинг қийматларини электрон асбоблар ёрдамида аниқлаш ва кузатиб бориш билан боғлиқ бўлган турли операцияларини автоматик равишда бажариш зарур бўлади. Бу масалалар микропроцессор қурилмалар ёрдамида ҳал қилинади.
  • Ўлчов асбобларида, ўзгарткичларда ва технологик ўлчашлар учун фойдаланиладиган тизимларда микро ЭҲМ ва микропроцессорлар қўллани-лади. Бу қурилмаларнинг техник асоси битта кристаллда 103—1012 та элементи бўлган катта ва ўта катта интеграл схема (КИС ва ЎКИС)лар ҳисобланади.
  • Интеграл микросхемалар (ИС)—деб, ягона технологик жараенда тайёрланиб, муайян схема бўйича уланган ва умумий пластмассали ёки металл корпусга яхлит жойлаштирилган ва диод, транзисторлар, конденсаторлар, резисторлардан ташкил топган микроэлектроника қурилмаларига айтилади.

Download 396.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling