5-мавзу. Ҳужжатлаштириш ва инвентаризация
Режа:
1. Ҳужжатлаштириш ҳақида тушунча.
2. Бухгалтерия ҳисобида хужжатларининг роли ва ахамияти.
3. Бухгалтерия ҳужжатларининг турлари, уларни туркумлаш.
4. Ҳужжатларнинг реквизитлари.
5. Бухгалтерия ҳужжатларининг таркибий тузилиши ва уларни расмийлаштириш тартиби.
6. Ҳужжатларнинг айланиши ва тақдим этиш тартиби.
7. Ҳужжатларнинг айланиш жадвали.
8. Ҳужжатларга ёзувлар қилиш ва уларни расмийлаштиришда қўйиладиган талаблар.
9. Хўжалик муомалаларини даслабки ва йиғма хужжатлаштириш тартиби.
10. Ҳужжатларни автоматлаштириш ва ташкил этиш шаклига боғлиқлиги.
11. Инвентаризация ҳақида тушунча, унинг аҳамияти.
12. Инвентаризация турлари.
13. Инвентаризацияни ўтказиш ва натижасини расмийлаштириш тартиби.
14. “Инвентаризацияни ташкил этиш ва уни ўтказиш” номли бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС 19-сон)га мувофиқ хўжалик субъектларида инвентаризация ўтказишни ташкил қилиш тартиби.
15. Инвентаризация натижаларини бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттирилиши.
1. Ҳужжатлаштириш ҳақида тушунча.
Бухгалтерия ҳисоби усулларидан бири ҳужжатлаштириш бўлиб, унинг аҳамияти хўжаликни юритишда, бошқарувни оқилона ташкил этишда, шунингдек, ҳисоб ишларини юритиш олдига қўйилган вазифа ҳамда талабларга жавоб беришда зарурийдир.
Бухгалтерия ҳисобида содир бўлаётган жараёнлар ўша вақтнинг ўзидаёқ махсус ҳужжатларда расмийлаштирилади. Бу ҳужжатлар бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари деб аталади. Бухгалтерия ҳисобининг энг муҳим хусусиятларидан бири унда барча хўжалик операциялари ёппасига қайд қилинади. Бу нарса барча хўжалик жараёнларининг тўла тавсифини олиш учун зарур.
2. Бухгалтерия ҳисобида хужжатларининг роли ва ахамияти.
Бухгалтерия ҳисобининг яна бир хусусияти унда хўжалик жараёнларининг ҳужжатлаштирилишидир. Бухгалтерия ҳисоби тизимида қайд қилинадиган ҳар бир операция дастлаб ҳужжатлаштирилиши керак. Ҳужжат бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг ягона манбайи ҳисобланади. Шу сабабли бухгалтерия ҳисобида ҳужжатсиз малумотлар ахборот сифатида тан олинмайди. Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги ёзма гувоҳдир, яъни ҳужжатлар ўтган давр тўғрисида маълумот беради.
Барча операцияларни қамраб оладиган ҳужжатларнинг мавжудлиги бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан моддий жавобгар шахслар фаолияти устидан назорат қилиш учун фойдаланиш ва бошқариш учун асосланган маълумотлар олиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |