5. Педагогик кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат


Download 13.42 Kb.
Sana06.11.2023
Hajmi13.42 Kb.
#1751242
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word


М Маҳкамасининг Фармон, фармойиш, қарорларига, Халқ таълими вазирлиги, юқори турувчи халқ таълими бошқарув органи ҳамда маҳаллий ҳокимиятнинг қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатларига амал қилган ҳолда олиб боради.
Мактабимиз таълим бўйича барча фаолиятга оид раҳбарликни амалга оширади ҳамда ўқувчилар таълим-тарбиясининг сифати, фан асосларини ўзлаштириш эҳтиёжларини ривожлантириш ва улар билан касбга йўналтириш ишларини олиб боришни ташкиллаштириш учун масъул ҳисобланади.
Таълим муассасасининг моддий-техника таъминоти, шунингдек, уларда ишловчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шу мақсад учун ажратиладиган маблағлар доирасида маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳамда қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Педагогик кенгашнинг мақсади умумтаълим муассасасида давлатнинг таълим сиёсатини амалга ошириш, умумтаълим муассасасининг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш, уни такомиллаштиришда педагогик жамоанинг фаолият йўналишини белгилаш, таълимдаги ютуқларни ва илғор педагогик тажрибаларни амалиётга жорий этишда педагогик жамоани бирлаштириш, демократия, ошкоралик, ўзини ўзи бошқариш тамойиллари асосида умумтаълим муассасаси бошқарувини амалга оширишдан иборат.
5. Педагогик кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
умумтаълим муассасаси педагогик жамоасининг фаолиятини ўқувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларини таъминлашга, ўқувчиларга таълим-тарбия бериш сифатини оширишга йўналтириш;
Мактабимизда таълимнинг сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар етарли даражада амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда мактабимизда 68 нафар ўқитувчи фаолият юритиб, 1334 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда.
Ўқитувчиларнинг педагогик салоҳияти қуйидагича:
олий тоифали ўқитувчилар-
1-тоифали ўқитувчилар – 9 нафар
2-тоифали ўқитувчилар - 13 нафар
Мутахассислар – 46 нафарни ташкил этади.
1.2.Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар-жамоада соғлом муҳит, шаффофлик, касбининг нуфузини ошириш, коррупцияни олдини олиш бўйича таълим муассасасида амалга оширилаётган ишлар

Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз. Ш.М.Мирзиёев


Мактабда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси - жамоамизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш асосида амалга оширилмоқда. Ҳар бир педагог ходимнинг фаолиятини тўғри таҳлил қилиш, ўқув-тарбия жараёнидаги шаффофлик, ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш, ўқув жараёнида коррупцияни олдини олиш бўйича тадбирлар, кўрик-танловлар режали амалга оширилмоқда. Жумладан:


-“Соғлом муҳит-соғлом жамоа” инновациясига асосланган ҳолда ўқитувчи ва ўқувчилар орасида “Менинг рейтинг ўрним” номли тадбир ташкил этилган. (ҳар ойда);
-“Устоз-шогирд” мактаби бўйича йиллик чора-тадбир ишлаб чиқилган бўлиб, бунда ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашинувлари, дарсларга кириш таҳлиллари эътиборга олинмоқда;
- “Энг яхши синф раҳбар” кўрик-танловини ўтказиш бўйича ота-оналарнинг таклиф ва тавсиялари асосида турли тадбирлар режа асосида ташкил этилмоқда.


Натижада:
Download 13.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling