5-семестр 6-семестр маъруза


Download 1.65 Mb.
bet3/5
Sana04.02.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1165511
1   2   3   4   5
Bog'liq
дқмт 1- маъруза (3-курс) (1)

Силикат ғишт ва тошлар кўриниши ва ўлчамлари билан фақланади:
250x120x65; 250x120x88 ва 250x120x138 мм. ГОСТ 379-95 “Силикат ғишт ва тошлар.ТШ” қуруқ ҳолатдаги қалинлаштирилган ғиштнинг массаси 4.3 кг гача бўлиши кераклигини назарда тутади.
Ишлатилишига кўра ғишт ва тошлар қатор оралаб ва юза қисмига териладиган турларга бўлинади. Юза қисмига териладиган ғиштлар бўялмаган, рангли ва юза қирралари декоратив бўлиши мумкин.
Тайёрланиш усулига кўра буюмлар ичи бўш, ичи тўла, ғовак ва ғовак-ичи бўш бўлиши мумкин.
Силикат буюмларнинг қўлланилиш соҳасидан келиб чиқиб уларнинг техник хусусиятларига талаблар қўйилади. Ҳозирги вақтда ичи бўш дона ғишт ва қалинлаштирилган ғиштларни сиқилишдаги мустаҳкамлиги -7,5...30 МПа, эгилишдаги мутаҳкамлиги- 0,8...4.0 МПа ҳамда музлашга чидамлилиги Ғ15 қилиб ишлаб чиқариляпти. Ўртача зичлиги ва иссиқлик техникаси кўрсаткичларига кўра буюмлар уч гуруҳга бўлинади: самарадор - ўртача зичлиги 1400 кг/м3 бўлган ғиштлар, ўртача зичлиги 1450 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,46 Вт/(м °С) гача бўлган тошлар; шартли самарадор - ўртача зичлиги 1400...1650 кг/м3 бўлган ғиштлар, ўртача зичлиги 1451...1650 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,58 Вт/(м °С) гача бўлган тошлар;оддий силикат ғиштлар - ўртача зичлиги 1650 кг/м3 дан юқори, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,7 Вт/(м °С) гача .
Сиқилиш ва эгилишдаги мустаҳкамлиги ғиштларнинг маркасини (75...300) белгилайди. 75 маркали буюмлардан фақат кам қаватли биноларни қуришда буюртмачи розилиги билан фойдаланилади.
Силикат ғишт ва тошлардан юқори намликдаги жойлар(пойдевор, бинонинг цокол қисми, ҳаммом ва ювиниш хоналари)да ҳамда эксплуатация даврида юқори ҳароратда бўладиган конструкциялар(газ ва тутун мўрилари)да фойдаланиш тавсия этилмайди.
Ишлатилиш хусусиятларига кўра силикат ғиштлар керамик ғиштлардан анча пастда бўлсада, техник иқтисодий кўрсаткичларига кўра ундан анча юқорида туради.
Тоғ жинсларидан тош ва блоклар гуруҳига кирувчи деворбоп буюмлар оҳактошдан, вулқон туфларидан ва зичлиги 2200 кг/м3 гача бўлган бошқа тошлардан тайёрланилади. Оҳактошдан деворбоп тошлар ГОСТ 4001-84 “Тоғ жинсларидан деворбоп тошлар” талабларига асосан арраланиб тайёрланади. Бирта деворбоп тошнинг оғирлиги 40 кг дан оғир бўлмаслиги керак. Гост га асосан сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига кўра кичик блоклар 16 маркага бўлинади, арраланган оҳактошлар эса бештага (15, 25, 35, 50, 75) бўлинади.
Оҳактошдан девор тошлари тоғ массивидан тош кесиш машиналари ёрдамида кесиб олинади. Ўртача зичлиги 1800 кг/м3 бўлган жинслардан арралаб олинган деворбоп тошлар ўлчамлари 490х240х188 мм (оғирлиги 40 кг гача) ва 390х190х188 мм (оғирлиги 25 кг гача) ли, қирралари тўғри ва юзаси текис бўлган тўғри бурчакли параллелепипед шаклида бўлади. Геометрик ўлчамлардан оғиши узунлиги бўйича ±10 мм ва эни бўйича + 4, -8 мм дан ошмаслиги керак.
Ташқи деворларни териш учун мўлжалланган деворбоп тошларнинг ўртача зичлиги 2100 кг/м3 дан ошмаслиги керак. Ўртача зичлиги 2100 кг/м3 дан ортиқ бўлган жинслардан эса ички деворлар учун деворбоп тошлар тайёрлашга рухсат берилади.
Вулқон туфларидан тайёрланган деворбоп тошларнинг массаси бўйича сув шимувчанлиги 50% дан, оҳактошдан арраланган деворбоп тошларники эса 30% дан ошмаслиги керак.
Музлашга чидамлилиги 15 циклдан кам бўлмаслиги керак.
Оҳактошдан арраланган йирик девор блоклари, ташқи деворларда қўшимча пардозлашни талаб қилмайдиган юза сифатида ишлатилади.
Оҳактошдан арраланган йирик блоклар:
а — ўрта блок; б — бурчак блок; в — ўрта блок
Блокларнинг қуруқ ҳолатдаги ўртача зичлиги 1800кг/м3 дан, сув шимувчанлиги эса 30% дан ошмаслиги керак. Оҳактошдан арраланган блоклар ГОСТ 15884-79 “Табиий тошлардан деворбоп блоклар” талабларига жавоб бериши керак. Ушбу ГОСТ ҳажми 0,1 м3 дан кам бўлмаган деворбоп блоклар учун қўлланилади.
Ташқи ва ички деворларнинг ўрта блоклари қуйидаги ўлчамларда ишлаб чиқарилади: 1380x490(390)х380 мм; 1180х490(390)х380 мм ва оғирлиги 320...400 кг (ўртача зичлиги 1800кг/м3 бўлганда). Номенклатурада қабул қилинган чизиқли ўлчамлардан рухсат этилган оғиши узунлиги бўйича ±10 мм, эни бўйича + 5, -10 мм, қалинлиги бўйича ±5 мм дан ошмаслиги керак. Сиқилишдаги мустаҳкамлиги бўйича деворбоп блоклар қуйидаги маркаларга бўлинади: 25, 35, 50 и 75.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling