5-семестр 6-семестр маъруза
Download 1.65 Mb.
|
дқмт 1- маъруза (3-курс) (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 45 с. 15 с. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ 120 с.
- ФАННИ ЎҚИТИШДАН МАҚСАД
- 1-мавзу: Деворбоп қурилиш материалларининг таснифланиши, номенклатураси ва ишлатиш хусусиятлари.
- КМК 2.01.04-18
ДЕВОРБОП ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ ( ИХТИСОСЛИК ФАНИ )
Ўқитувчи: “БИҚ” кафедраси катта ўқитувчиси ҚАХХОРОВ ҲАМИД АХРОРОВИЧ ФАННИ ЎҚИТИШДАН МАҚСАД: Талабаларга деворбоп қурилиш материалларининг таснифланиши, номенклатураси ва ишлатиш хусусиятлари, деворбоп материалларнинг баъзи бир турларининг илмий асосларини билишдан иборат. Девор нима? Девор — бино, уйнинг томини кўтариб турувчи ёки хоналарга ажратувчи тик қисми. Бино ва уйларда юк тушувчи (томни кўтариб турувчи) деворга ва фақат хоналарни ажратиб ва тўсиб турувчи — пардадеворга; ички ва ташқи деворларга бўлинади. 1-мавзу: Деворбоп қурилиш материалларининг таснифланиши, номенклатураси ва ишлатиш хусусиятлари. Режа: 1. Кириш. 2. Деворбоп қурилиш материалларининг таснифланиши. 3. Деворбоп қурилиш материаллар учун умумий талаблар. 4. Деворбоп қурилиш материаллари ва конструкциялари номенклатураси. 5. Деворбоп қурилиш материаллари ва буюмларининг қурилишда ишлатиш хусусиятлари. 6. Деворларни иситиш бўйича асосий тушунчалар. 1.Кириш. “Деворбоп қурилиш материаллар технологияси” фани фуқаро ва саноат бинолари деворларини қуриш учун ишлатиладиган материал ҳамда буюмлар ишлаб чиқарилиш асосларини ўрганади. Деворлар асосан кичик ўлчамли буюмлардан йиғилади. Керамик (лойли) ва силикатли ғишт-тошлар; асбестоцементли девор панеллари; кичик ўлчамли (майда донали) бетон тошлар; тоғ жинсларидан олинган кичик ўлчамли тошлар; органик хом-ашёдан олинган буюмлар (арболит, фибролит, камышит (қамишли), соломит (сомонли)); грунтоцементли (грунтобетон) буюмлар шулар жумласидандир. Олдинги йилларда темирбетон буюмлардан кенг фойдаланиш архитекторлар имкониятларини чеклаб қўйган эди. Деворларни қуришда кичик ўлчамли буюмлардан фойдаланиш қуриладиган бино архитектураси имкониятларига кенг йўл очиб беради. Кейинги йилларда хусусий қурилишларнинг кўпайиб бориши билан бирга деворбоп қурилиш материалларига ҳам эҳтиёж кўпайди. Бу деворбоп материалларни янада кўпроқ ва сифатлироқ ишлаб чиқаришни талаб қилади. Ҳозирги кунда бикр темирбетон каркас ҳосил қилиб қуйма уйларни барпо этиш ҳам ташқи ва ички ўз-ўзини кўтарадиган деворларни қуриш учун материал ва буюмларни ҳам ривожланишига олиб келди. Ҳозирги вақтда жами истеъмол қилинадиган энергия ресурсларининг 20 фоизи биноларни иситиш учун сарфланади. МДҲ давлатларида янги қурилган биноларнинг 1 м.кв. ини иситиш учун 500 кВт. талаб қилинади. Германияда бу кўрсаткич-250 кВт., Швеция ва Финландияда эса-135 кВт. ни ташкил қилади. МДҲ давлатларида тўсиқ конструкцияларнинг иссиқдан ҳимоя қилиш хусусиятларига қўйилган талаб Европа давлатлариникига қараганда 2-3 баробар орқада. Янги, КМК 2.01.04-18 “Қурилиш иссиқлик техникаси” талабларига кўра тўсиқ конструкцияларнинг термик қаршилигини 3,5 баробарга ошириш назарда тутилган. Бунинг учун ўртача зичлиги 950 кг/м3 бўлган керамзитбетонли девор қалинлигини 300мм дан 500-700 мм гача, ўртача зичлиги 1500 кг/м3 бўлган ғиштли девор қалинлигини 380-510 мм дан 1000-1200 мм гача ўзгартириш керак, бу иқтисодий томондан қараганда ҳақиқатга яқин эмас. Шунинг учун девор конструкцияларини юқори самарадорликка эга бўлган иссиқдан ҳимояловчи материаллар(пенопласт ва толали)дан фойдаланиб тайёрлаш мақсадга мувофиқ. 2. Деворбоп қурилиш материалларининг таснифланиши. Деворбоп қурилиш материаллари буюмнинг кўриниши, қўлланиладиган соҳаси, хом-ашё тури, тайёрланиш усули, ўртача зичлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги, сиқилишдаги мустаҳкамлиги ва бошқа хусусиятларига кўра таснифланилади. Буюмнинг кўринишига кўра: дона ғишт (кирпич одинарный) 250x120x65 мм ўлчамли ва қалинлаштирилган ғишт 250x120x88 мм ўлчамли; тўлиқ 390x190x188, 490х240х188, 380x190x288 мм ўлчамли девор тошлари; қўшимча (сечорак 292x190x188, 367х 240x188, 292x190x298 мм); яримталик (195x190x188, 245x240x188, 195х190x288 мм); майда блоклар (оғирлиги 40 кг гача); йирик блоклар (оғирлиги 3 т гача ва қалинлиги 40...60 см); панеллар (бир қатламли, қалинлиги 20...40 см); кўп қатламли (қалинлиги 15...30 см). Панеллар узунлиги 6,3; 1,5; 0,75 м; баландлиги эса 0.6га каррали бўлиб , асосан 1.2 ва 1.8 м ни ташкил қилади. Қўлланиладиган соҳасига кўра: ташқи ва ички деворлар, пардадеворлар; Қўлланилган хом-ашё турига кўра: минералли (ғишт,газобетон буюмлар ва бошқалар.); органик (ёғоч конструкциялар); органик минералли (арболит, ёғоч ва лигноминералли тошлар). Тайёрланиш усулига кўра: қуйма усул, пластик қолиблаш,ярим қуруқ ҳолатда пресслаш, титратиб тайёрлаш, тоғ жинсларидан арралаш, конструкциялардан йиғиш) Қотиш усулига кўра: куйдирилмайдиган - нормал шароитда қотадиган, куйдирилмайдиган -юқори ҳарорат ва босим остида қотадиган (ғовак тўлдирувчили бетонлар, уяли бетон, силикат ғишт); куйдириладиган: ғишт ва керамик тошлар. Ўртача зичлиги катталигига кўра: ўта енгил-ўртача зичлиги 600 кг/м3 гача; енгил-600...1300 кг/м3 гача; енгиллаштирилган-1300...1600 кг/м3 гача. Иссиқлик ўтказувчанлигига кўра: паст-0.06 Вт/(м°С)гача; ўрта- 0.018 Вт/(м°С)гача; юқори-0.21 Вт/(м°С) дан кўп. Сиқилишга мустаҳкамлигига кўра (марка): юқори, ўрта ва паст мустаҳкамликдаги деворбоп тош материаллари. Қуриш усулига кўра: йиғма, қуйма ва йиғма-қуйма. Конструкциясига кўра: бир қатламли ва кўп қатламли. Статик юкламаларни қабул қилишига кўра: юк кўтарадиган, ўз-ўзини кўтарадиган ва юк кўтармайдиган. Ёнғинбардошлигига кўра: ёнмайдиган; қийин ёнадиган; ёнадиган.
Деворбоп тош материаллари маркаси. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling