Грунт ичида девор


Download 308.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana09.02.2023
Hajmi308.96 Kb.
#1182857
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5301067362227724751




ЕР ОСТИ ИНШООТЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
Маъруза режаси 
1. Ер ости иншоотларини қуриш учун “грунт ичида девор” технологияси. 
2. Саноат ва фуқаро бинолари учун ноль цикли ишлари 
3. Котлован қазиш ва асосни тайёрлаш 
4. Бинонинг ер остки қисмини монтаж қилиш 
 
Ер ости иншоотларини қуриш учун “грунт ичида девор”
технологияси 
Ер ости иншоотлари гидрогеолик шароитлар ва ўрнатилиш 
чуқурлигига боғлиқ ҳолда турли усулларда амалга оширилади, улардан 
асосийлари – очиқ, “грунт ичидаги девор” ва туширилган қудуқ
усулларидир. 
“Грунт ичидаги девор” технологиясининг моҳияти шундан 
иборатки, грунтда планда турли хил шаклга эга бўлган қазилмалар ва 
траншеялар барпо этилиб, улар устига монолит ёки йиғма темир бетондан 
иборат ер ости иншоотининг тўсувчи конструкциялари барпо этилади, 
сўнгра бу конструкциялар ҳимоясида ички грунтли ядро ишлаб чиқилади, 
туби қурилади ва ички конструкциялари барпо этилади.
Мамлакатимиз амалиётида “грунт ичидаги девор” усулининг бир 
қанча турлари қўлланилади: 

қозиқли, бунда тўсувчи конструкциялар бурғулаб тўлдирилган 
вертикал қатор қозиқлардан ташкил топади; 

траншеяли, монолит бетондан ёки йиғма темирбетон 
элементлардан зич девор тарзида ишланади. 
Бундай технология шаҳар қурилиши шароитларидаги мавжуд 
бинолар яқинида, корхоналарни қайта қуришда, гидротехник қурилишдаги
ерости иншоотларини барпо этишда истиқболга эга. 
“Грунт 
ичидаги 
девор” 
технологиясидан 
фойдаланиб, 
қуйидагиларни барпо этиш мумкин: 
• фильтрлашга қарши тўсиқлар; 
• юзага яқин жойлашган туннеллар метро учун; 
ерости гаражлари, автомобиль йўлларидан ўтиш йўллари ва 
кесишмалар; 
• суюқлик сақловчи идишлар ва тиндиргичлар; 
• турар – жой ва саноат бинолари пойдеворлари. 
Грунтнинг хоссалари ва унинг намлигига боғлиқ ҳолда деворларни 
барпо қилишнинг икки тури – қуруқ ва хўл турлари қўлланилади. Грунтли 
қоришма талаб этилмайдиган қуруқ усул, намлиги камроқ барқарор 
грунтларда деворларни барпо этишда қўлланилади. 



Қозиқли деворлар ҳам қуруқ, ҳам хўл усулларда барпо этилиши 
мумкин, бунда кетма-кет қудуқлар бурғуланади ва уларда қозиқлар 
бетонланади. 
Лойли қоришма остида зарур чуқурлик ва кенгликкача очиқ бўлган 
қазилмаларда бу қоришмани аста-секин кўтарувчи ёки тўсувчи 
конструкциялар сифатида монолит бетон, йиғма элементлар, грунтнинг 
цемент ёки бошқа материаллар билан турли хил аралашмаларидан 
фойдаланиб, аста-секин ўрнини алмаштирилади. 
Бентонитли лойлар энг яхши тиксотроп хоссаларга эга. Лойли 
қоришма таъсирининг моҳияти шундакимким, траншея деворларининг 
бузилишига (упирилишига) тўсқинлик қилувчи гидростатик босим ҳосил 
қилинади, бундан ташқари, деворларда лойдан 2 ... 5 мм қалинликдаги 
амалда сув ўтказмайдиган плёнка ҳосил бўлади. Қазилмалар деворларини 
лойлаш жараёни шпунт қоқиш, сувни пасайтириш ва грунтни музлатиш 
каби ёрдамчи ва оғир меҳнатни талаб қилувчи ишлардан воз кечишга 
имкон беради. 
Траншеяларни қазишда циклик ва узлуксиз ишловчи ускунадан 
фойдаланилади; одатда траншеяларнинг эни 500...1000 мм ни ташкил 
этади, аммо 1500...2000 мм га ҳам етиши ҳам мумкин. 
Траншеяларни лойли қоришма ҳимоясида ишлаб чиқиш учун
умумий вазифани бажарувчи ер қазиш машиналари – грейферлар, драглайн 
ва тескари чумичли, айланувчи бурғулаш қурилмалари ва зарб билан 
бурғуловчи қурилмалар ва махсус чумичли, фрезерли ва йўнувчи 
қурилмалардан фойдаланилади. 
Бурғулаш қурилмаси “грунт ичидаги девор”ни 100 м гача 
чуқурликдаги ҳар қандай грунт шароитида қуришга имкон беради. 
“Грунт ичидаги девор” усулини қуйидаги ҳолатларда қўллаш 
мақсадга мувофиқ эмас: 
• 
ғовак ва кавакли, юмшоқ сочилувчан ағдарма грунтларда; 
• 
олдин ғишт терими бўлган, синган бетон ва темирбетон 
элементлари бўлаклари, металл конструкциялари бор ва бошқа 
участкаларда;
• 
босимли ерости сувлари ёки грунтларнинг катта маҳаллий 
фильтрацияли худудларида. 
Иш технологиясининг энг оддийси фильтрлашга қарши тўсиқларни 
қуриш бўлиб, улар одатда монолит бетондан, оғир, қаттиқ лойдан 
тайёрланади. Тўсиқларнинг вазифаси тўғонларнинг (плотиналарни) 
жисмига сув сингиб ўтишини бартараф этишдир. 
Фильтрлашга қарши тўсиқ котлованларни қазишда, уларни ерости 
сувлари босишидан ҳимоялаш учун қўлланилиши мумкин. Бунда грунтни 
музлатиш ёки ерости сувлари сатхини нинафильтрлаш йўли билан 
пасайтириш эҳтиёжи йўқолади. Тўсиқ доимий равишда амал қилади, бунда 
қолган 
усуллардан 
фақат 
ишлар 
бажарилаётган 
даврдагина 



фойдаланилади, ҳолбуки ерости сувлари жуда агрессив (тажовузкор) 
бўлиши ҳам мумкин. 
Мавжуд биноларнинг пайдеворлари яқин жойлашган ҳолларда 
траншеяларни қазиш ишлари, ундан кейинги ишларни амалга ошириш 
каби алоҳида қамровлар билан бажарилади, яъни биринчи, учинчи, 
иккинчи, бешинчи, туртинчи ва ҳ.к. 
Бетонлашнинг қамраб олиш узунлигини (қамровлар) 3 м дан 6 м 
гача қилиб белгиланади ва қуйидаги мезонлар бўйича аниқланади: 
• траншеянинг мустаҳкамлигини таъминлаш шартлари; 
• қабул қилинган бетонлаш жадаллиги; 
• траншеяларни қазувчи машиналарнинг тури; 
• “грунт ичидаги деворнинг” конструкцияси ва вазифаси. 
Монолит конструкцияларнинг “грунт ичидаги девор” усули билан 
қуришдаги ишлар кетма – кетлиги қуйидагича (6.1-расм): 
1) қамраб олишда четки қудуқларни бурғулаш; 
2) траншеяни айрим қисмларга ажратиб ишлов бериш ёки бутун 
узунлиги бўйича кетма – кет очиқ сиртни бентонитли қоришма билан 
траншеяни алоҳида қамровларга чегаралагичлар билан ажратиб, доимий 
тўлдириш; 
3) тўла очиқ қамровда арматура каркасларини монтаж қилиш ва 
траншея тубига бетонқуювчи қувурларни тушириш; 
4) бетон қоришмасини вертикал силжувчи қувур усули билан 
жойлаштириб лойли қоришмани захира идишга ёки траншеянинг ишлов 
бериладиган қўшни қисмига сиқиб чиқариш билан,. 
6.1.-расм. “Грунт ичидаги девор” қурилишининг технологик схемаси: 
1 - форшахтанинг тузилиши (траншея устининг маҳкамланиши); 2 - траншеяни 
қамров узунлиги бўйлаб кавлаш; 3 – чеклагичларни ўрнатиш (қамровлар орасидаги 
тўсиқ); 4 – арматура каркасларини монтаж қилиш; 5 – қамровда вертикал силжувчи 
қувур усули билан бетонлаш.



“Грунт ичидаги девор” арматураси даврий профилли пўлатдан 
қилинган фазовий каркасдан иборат бўлиб, у траншея кенглигидан 10... 12 
см кичикроқ бўлиши керак. Ёпишиб қоладиган лой плёнкаси қалинлигини 
камайтириш ва арматуранинг бетон билан ишлашини ошириш учун
арматурали каркасларни траншеяга туширишдан аввал сув билан хўллаб 
олиш мақсадга мувофиқ. 
Бетонлашни бетон қоришмасини узлуксиз ётқизиш ва у билан бутун 
қамровни бир маромда пастдан юқорисигача тўлдириш вертикал силжувчи 
қувур усули билан амалга оширилади. 
Бетонқуйувчи қувурлар – диаметри 250...300 мм, деворларининг 
қалинлиги 8...10 мм, бўйни - қувур ҳажмига мос, олинувчи клапан 
бўйиндан пастда, пижлар қалин матодан қилинган. 
Қамров ўлчамининг чеклагичлари: 
• траншеянинг чуқурлиги 15 м гача бўлганда диаметри траншея 
энидан 30...50 мм кичик бўлган қувурлар қўлланилади; уларни қамровда 
бетонлаш тугаллангандан сўнг 3 ... 5 соатдан кейин олинади ва ҳосил 
бўлган бўшлиқ дарҳол бетон қоришма билан тўлдирилади; 
• траншеянинг чуқурлиги 30 м гача бўлганда чеклагич пўлат лист 
кўринишида ўрнатилади, у арматурали каркасга пайвандланади. Зарур 
бўлганда листга швеллерлар пайвандлаб кучайтирилади. 
Қамраб олиш (қамров) узунлиги 3 м дан ортиқ бўлганда бетонлаш 
одатда иккита бетон қуювчи қувурлар орқали бир вақтда амалга 
оширилади. Бетоннинг пластиклигини ошириш учун ва уни ётқизиш қулай 
бўлиши учун пластификацияловчи қўшимчалар – спиртли барда
суперпластификаторлар қўлланилади. 
Бетонлашда танаффуслар – ёзда – 1,5 соатгача, қишда – 30 
минутгача.
Лой зарралари билан ифлосланган бетон қоришмасининг юқори 
қисмини кейинчалик олиб ташлаш учун бетон қоришмаси конструкция
баландлигидан 10...15 см ортиқ қилиб ёткизилади. Виброзичлаштиришдан 
фойдаланилганда вибраторларни бетон қуювчи қувурнинг пастки учига 
маҳкамланади. Узунлиги 20 м гача бўлган қувурларда битта вибратор, 50 
м гача бўлган қувурларда – иккита вибратор қўлланилади. 
Қувурларни қамровлар чегарасида албатта тортиб олинади. Эрта 
олиб қўйиш ҳосил бўлган сферик қобиқ қирраларининг бузилишига олиб 
келади, бу мақсадга мувофиқ эмас, кейинчалик эса қувурнинг бетон ва ер 
ўртасида қисилиб қолишига олиб келади ва бунда уни ажратиб олиш учун 
катта куч керак бўлиб қолади. Шунинг учун кўпинча қувурлар ўрнига 
листли темирдан, швеллер ёки қўштаврдан иншоотнинг арматурали 
каркасларига албатта пайвандлаб қўйиладиган олинмайдиган кашак 
(улагич) қўйилади. 
Баъзида траншея четларининг бузилишидан ва тўкилишидан 
муҳофаза қилиш учун йиғма элементлардан ёки форшахта металлидан – 
грунтнинг юқори қатламарини кучайтириш учун 1 м гача чуқурликдаги 



траншеяларнинг бош қисмлари ёки бу траншея 1 м гача чуқурликкача 
деворнинг юқори қисмлари мустаҳкамлаб қурилади. 
“Грунт 
ичидаги 
девор” 
технологиясининг 
камчиликлари: 
арматурани бетон билан ишлаши ёмонлашади, чунки арматура сиртига лой 
қоришмаси зарралари ёпишиб қолади; қиш пайтида ишларни бажаришда 
кўп мураккабликлар вужудга келади, шунинг учун шароит имкон берганда 
йиғма ва йиғма – монолит вариантлардан фойдаланилади. 
Йиғма темирбетоннинг қўлланилиши қуйидагиларга имкон беради: 
• ишларни амалга оширишнинг индустриаллигини кўтаришга; 
• оқилона шаклдаги: ғовакли, таврли ва икки таврли 
конструкцияларни қўлланишга; 
• барпо этилган иншоотларнинг сифат кафолатига эга бўлишга. 
Йиғма темирбетоннинг камчиликлари: буюмларни тайёрлаш учун 
ҳар гал индивидуал кесим ва узунликдаги махсус технологик мослама 
талаб этилади; махсулотларни қурилиш майдончасига ташишнинг 
мураккаблиги; қувватли монтаж кранларининг кераклилиги; йиғма 
темирбетоннинг қиймати монолитникидан анча юқорилиги. 
Йиғма элементлар орасидаги вертикал тирқишлар (оралиқлар) 
ишларни қуруқ ҳолда олиб бориш усулида цемент қоришмаси билан 
тўлдирилади. Ҳўл усулда ишлашда эса, траншеянинг ташқи қўйини 
цемент, қум қоришмаси билан, ички қўйини эса – қум – гравий қоришмаси 
билан тўлдирилади. Ташқи тўлдириш кейинчалик гидроизоляция сифатида 
хизмат қилади. 
Йиғма – монолит ечимнинг икки варианти қўлланилади: 
иншоотнинг пастки қисми маълум даражагача монолит бетондан 
иборат, юқорида ётувчи конструкциялар – йиғма элементлардан иборат;
йиғма элементлар кошин-қолип кўринишида қўлланилиб, у 
траншеянинг ички сиртига ўрнатилади, ташқи сирти монолит бетон билан 
тўлдирилади. 
Туннеллар ва режадаги берк иншоотларни қуришда ташқи 
деворлар қурилгандан сўнг иншоотнинг ички қисмидаги грунт олиб 
чиқилади ва ағдариб ҳайдалган ерга(ағдарма) тўкилади, туби бетонланади 
ёки иншоотнинг ички конструкиялари остига пойдевор қурилади. 

Download 308.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling