Грунт ичида девор


Котлован қазиш ва асос (замин)ни тайёрлаш


Download 308.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana09.02.2023
Hajmi308.96 Kb.
#1182857
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5301067362227724751

Котлован қазиш ва асос (замин)ни тайёрлаш 
Котлованни қазишни турли хилдаги экскаваторлар билан пандуслар 
ва уларсиз қуриш йўли билан амалга оширилади. Асосга бўлиши мумкин 
бўлган катта юкланишларда котлованларни зичлаштириш амалга 
оширилади, бунда грунтга массаси 15 т гача бўлган трамбовка 4 ... 8 м 
баландликдан ташланади. 
Одатда котлованни охиригача қазиб битказмаслик 15 ... 30 см ни 
ташкил этади. Бу грунт қатламини бульдозер, қирғич, режалагич ёки 
дастаки усулида олиб ташлаш мумкин.
Асос (замин)ни тайёрлаш. Пойдеворларни монтаж қилиш фақат 
тайёрланган асос қабул қилингандан кейингина бошланади, хусусан: 
1. Ерли асос қумли грунтларда тозалаш йўли билан ёки агар 
пойдеворлар бошқа грунтларда барпо этиладиган бўлса, қум тўкиш йўли 
билан текисланади. Қум ташланган қатлам қалинлиги камида 5 см ва 15 см 
дан ортиқ бўлмаслиги керак. Балчиқ аралашмаган ёки чанг заррачалари 
бўлмаган йирик қум қўлланилади. Қум бўлажак пойдеворлардан ташқари 
чет жойларга ҳам сепилади: ҳар бир томондан камида 10 см. 
2. Ер ости сувлари ёки атмосфера ёғинлари билан жуда 
кучсизлантирилган грунт 5...8 см қалинликдаги тош ёки шағал қатлами 



билан зичлаштирилади, трамбовкаланади, устидан қалинлиги камида 3 см 
бўлган кучсиз бетондан асос қурилади. 
3. Ер ости сувлари сатхи баланд бўлганлиги муносабати билан сувга 
тўйинган асос қалинлиги 8...10 см бўлган тош ёки шағал билан зичланади, 
унга гудрон қуйилгандан сўнг (нефтдан ёнилғи ва мой фракцияларини 
ҳайдаб олингандан сўнг қолган қолдиқ) 2...5 см қалинликда асфальт бетон 
аралашмаси 
ёткизилади. 
Устидан 
темирбетон 
пойдевор 
плита 
кўринишидаги асос қурилади. 
Қумли ёки бетонли тайёргарлик иншоотдан ер асосига юкланишини 
бир текис узатилишини таъминлайди. 

Download 308.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling