Грунт ичида девор


Бинонинг ер ости қисмини монтаж қилиш


Download 308.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana09.02.2023
Hajmi308.96 Kb.
#1182857
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5301067362227724751

 
Бинонинг ер ости қисмини монтаж қилиш 
 
Стакан турдаги пойдеворлар. Асос тайёрлангандан сўнг 
пойдеворлар ўқлари белгилаб олинади, улар олдин обноскага олиб 
чиқилади кейинчалик пойдеворлар ўрнатиладиган жойда белгилаб чиқиш 
учун. Бунинг учун обноскага ўқ торлари тортилади ва шоқул ёрдамида 
уларнинг кесишган нуқталари котлованлар ва траншеяларнинг тубига 
кўчирилади (7.1-расм). 
Барча каркасли биноларда стакан туридаги пойдеворлар юқори
кесимда манфий белги – 0,15 м га эга, бу эса қулай пайт келганда пол 
остига бетонли тайёргарликни бажаришга имкон беради, демак ноль 
циклининг ишларини тўлиқ ҳажмда тугатишга имкон беради. 
Ўрнатилиш ҳудудида жойлашган пойдеворлар стаканлари тубининг 
сатхи текширилади. Зарур бўлганда ерли ёки қумли асосда чуқурликлар 
қилинади. Пойдеворлар ўқлари кесишган нуқталардан рулетка ёки шаблон 
(андоза) ёрдамида ҳар бир стаканнинг ён қирраларининг ҳолати белгилаб 
олинади. Бу ҳолатни ерга қоқилган учта қозиқча ёки металл штирлар билан 
махкамланади. 
7.1.-расм. Стакан туридаги пойдеворларнинг ҳолатини белгилаб қўйиш:
1- бинонинг бош ўқлари; 2 – обноска; 3 – ўқларнинг ҳолатини кўрсатувчи 
михлар; 4 – андоза(шаблон); 5 – қозиқлар, штирлар. 
 
Лентасимон турдаги пойдеворлар – блоклар-ёстиқлар. Йиғма 
лентасимон пойдеворлар икки турдаги блоклардан тузилган бўлиб, 
улардан бири пойдевор асосига жойлаштириладиган блок – ёстиқлар ва 
иккинчиси – биноларнинг ер ости қисми деворлари ҳисобланган девор 
блокларидир. 



Лентали ёстиқларни монтаж қилишда дастлаб ўқлар кесилган 
нуқтадан метр билан пойдевор лентасининг ташқи қиррасининг лойиҳавий 
ҳолати ўлчанади ва иккита металл штир шундай қоқиладики, бунда улар 
орасида тортилган сим причалка пойдеворлар лентаси чизиғидан 2 ... 3 мм 
ташқарида жойлашсин (7.2-расм). Агар лойиҳада бошқа кўрсатмалар 
бўлмаса, у ҳолда қумли грунтларда пойдевор блоклари бевосита 
текисланган асосга жойлаштирилади, бошқа грунтларда – қалинлиги 10 см 
бўлган қумли ёстиқ устига жойлаштирилади.
7.2 - расм. Пойдевор ёстиқларининг ҳолатини белгилаш:
1 – обноска, 2 – қиррадаги (четдаги) пойдевор ёстиқлари; 3 – причалка. 
Асос белгиси нивелирлаш билан текширилади. Лентали 
пойдеворларни монтажини бурчаклардаги маёқ блоклардан ва деворлар 
кесишган жойлардан бошланади. Шундан сўнг режа-ип блокларнинг 
юқори – ташқи қиррасига даражасигача кўтарилади ва унга кўра барча 
оралиқ блоклар жойлаштирилади. 
Ён қўйинлар ва блок ёстиқлар орасидаги 10...15 см гача очиқликлар 
(ажралишлар) монтаж қилиш жараёнида қум билан тўлдирилади ва 
зичлаштирилади. Грунтни ортиғи блоклар сиртидан сидириб олиб 
ташланади. Бўйлама ва кўндаланг деворлар кесишган жойларда блок -
ёстиқлар зичлаб жойлаштирилади, улар орасидаги қўшилган жойлар бетон 
қоришмаси билан тулдирилади. Маёқли ёстиқлар ўрнатилгандан сўнг 
причалка ёстиқлар қиррасининг юқори қирраси сатхигача кўтарилади. 
Одатдаги грунтларда пойдеворлар ёстиқлари юқориси горизонтал 
гидроизоляция қилинади, унинг устидан 30 мм қалинликда цемент 
қоришма тортилади. Кучсиз грунтларда ва пойдеворларнинг нотекис 
чўкиши мумкин бўлган ҳолатларда пойдевор ёстиқлари усти бўйича 
цемент – қум қоришмасига арматура тўри жойлаштирилади, бу юқорида 
ётган блоклар ва конструкциялардан тушадиган юкланишларнинг анча 
бир текис тақсимланишига олиб келади. Тўр стерженлари диаметри 
лойиҳага кўра қабул қилинади, лекин 5 мм дан кам бўлмаслиги керак. 
Цемент сувоғи (қоришма) қилиниши тугатилгандан кейин котловани 
монтаж қилинган пойдевор ёстиқлари юқорисигача грунт билан тўлдириш 
мақсадга мувофиқ. 
Пойдевор асос ости сифатида шиббалаб зичлаштирилган шағал 
ўстидан қўйилган бетон тайёргарлик ёки айрим ҳолларда, асос плитаси 
хизмат қилади. Вертикал опалубка геодезик режалаш бўйича берилган 
йўналишлар бўйича ўрнатилади. 

Download 308.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling