Иккили-ўнли саноқ системасида арифметик амалларнинг бажарилиши

Download 87.26 Kb.
Sana30.03.2023
Hajmi87.26 Kb.
#1310256
Bog'liq
2.MATLABнинг имкониятлари.

MATLABнинг имкониятлари.

Маърузачи: Л.К. Мамадалиева

Режа:

1. MATLAB нинг вазифалари.

2. Simulink.

3. m-файллар

MATLAB асосан қуйидаги вазифаларни бажариш учун ишлатилади:

  • математик ҳисоблашлар;
  • алгоритмларни яратиш;
  • моделлаш;
  • маълумотларни таҳлил қилиш, тадқиқ қилиш ва визуаллаштириш;
  • илмий ва инженерлик графикаси;
  • иловаларни ишлаб чиқиш ва бошқалар.

MATLAB очиқ архитектурага эга, яъни мавжуд функцияларни ўзгартириш ва яратилган хусусий функцияларни қўшиш мумкин. MATLAB таркибига кирувчи Simulink дастури реал тизим ва қурилмаларни функционал блоклардан тузилган моделлар кўринишида киритиб имитация қилиш имкониятини беради. Simulink жуда катта ва фойдаланувчилар томонидан янада кенгайтирилиши мумкин бўлган блокларнинг библиотекасига эга. Блокларнинг параметрлари содда воситалар ёрдамида киритилади ва ўзгартирилади.

MATLAB тизими векторлар ва матрицалар устида мураккаб амалларни бажаради. Ундан арифметик ва алгебраик амаллардан ташқари матрицаларни инвертирлаш, уларнинг хусусий қийматларини ҳисоблаш, чизиқли тенгламалар системасини ечиш, икки ва уч ўлчамли функцияларнинг графикларини олиш ва бошқа кўплаб амалларни бажарувчи супер калькулятор сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Оддий сон ва ўзгарувчиларга ҳам MATLABда 1x1 ўлчамли матрица сифатида қаралади.

MATLAB тизими

MATLAB тизими BASICга ўхшаш (Фортран ва Паскалнинг айрим элементлари ҳам қўшилган) кириш тилига эга. Дастур кўплаб компьютердан фойдаланувчилар учун таниш бўлган анъанавий усулда ёзилади. Бундан ташқари тизим дастурларни ҳар қандай матн таҳрирлагичи ёрдамида таҳрирлаш имкониятини беради. MATLAB ўзининг созлагичли таҳрирлагичига ҳам эга.

MATLAB тизимининг тили математик ҳисоблашларни дастурлаш соҳасида ҳар қандай мавжуд юқори даражадаги универсал дастурлаш тилларидан бойроқдир. У ҳозирги вақтда мавжуд бўлган деярли ҳамма дастурлаш воситаларини амалга оширади, жумладан, объектга-мўлжалланган ва визуал дастурлашни (Simulink воситалари ёрдамида) ҳам. Умуман олганда MATLAB тизимидан фойдаланиш тажрибали дастурловчилар учун ўз фикрлари ва ғояларини амалга ошириш учун чексиз имкониятлар беради.

Эътиборингиз
учун рахмат!
Download 87.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling