5-семестр 6-семестр маъруза


Бетондан деворбоп тошлар ва майда блоклар


Download 1.65 Mb.
bet4/5
Sana04.02.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1165511
1   2   3   4   5
Bog'liq
дқмт 1- маъруза (3-курс) (1)

Бетондан деворбоп тошлар ва майда блоклар ГОСТ6133-84 бўйича тайрланиб, барча типдаги биноларнинг юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкцияларида ишлатилади. Бетон тошлар цементли, силикатли ва гипсли боғловчилар асосида оғир ва енгил бетондан тайёрланади.
Қўлланилиши бўйича тошлар ташқи деворларни (қатор оралаб ва юза қисми учун), пардадеворларни ва пойдеворларни териш учун мўлжалланган бўлиши мумкин.
Бетон тошлар.
а- деворбоп бутун; б-пардадевор учун; в-деворбоп модулли.
Пойдевор учун тошлар оғир бетондан бўшлиқларсиз тайёрланса, деворбоп тошлар эса ўртача оғирлиги 1600 кг/м3 бўлган бетондан бўшлиқлар билан тайёрланади.
Ғовак тўлдирувчилар асосидаги енгил бетонлардан тайёрланган деворбоп тошлар ва блоклар ГОСТ 25820-83 “Енгил бетонлар” талабларига жавоб бериши керак. ГОСТ га асосан бетонлар қуйидагиларга кўра бўлинади: қўлланилиши; ғовак тўлдирувчи тури; структураси; ўртача зичлиги; мустаҳкамлиги; совуққа чидамлилиги. Ана шу бетонлардан иситиладиган биноларнинг ташқи деворларини қуриш учун ишлатиладиган 390x190x188 мм ўлчамли, оғирлиги 18...26, 14...19 кг бўлган тўлиқ ва ичи бўш тошлар, 400...3300x300...3900x200...600 мм ўлчамли йирик блоклар ҳамда
2480...2980x390...3190x200...500 мм ўлчамли йирик панеллар тайёрланади.
Деворбоп буюмлар ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган бетонларнинг
ўртача зичлиги асосан - 900...1400 кг/м3, мустаҳкамлиги - 10...16 МПа, синфи В7,5...В12,5. Совуққа чидамлилиги - F25...F50 бўлади. Йирик блок ва панеллар юзаси одатда керамик ёки шиша плиткалар ёки рангли қоришмалар ва эмульциялар билан пардозланади.
Йирик девор блокларининг асосий турлари:
А-цокольный блок,
б-парапетный;
в-простеночный;
r-подоконный;
д-перемычечный
Гипсбетонли деворбоп буюмлар сирасига пардадеворлар учун йирик ўлчамли тўлиқ ва проёмли панеллар, пардадеворлар учун ичи тўла ва ичи бўш плиталар ҳамда ичи тўла ва ичи бўш деворбоп тошлар киради.
Гипсбетондан деворбоп материаллар.
а - блоклар; б - пардадеворлар учун ичи тўла ва ичи бўш плиталар;
в - пардадевор учун тўлиқ ва проёмли панеллар.;
Гипсбетонли панеллар нисбий намлиги 60% дан ошмайдиган турар-жой, жамоат ва саноат биноларининг юк кўтармайдиган пардадеворларида ишлатилади. ГОСТ 9574-90 “Пардадеворлар учун гипсбетондан плиталар” талабларига асосан панеллар уч типга бўлинади: ПГ проёмсиз, Г1ГП проёмли, ПГВ (с вырезами) кесимлар билан. Панелларнинг ўлчамлари узунлиги-6600 мм, баландлиги-4000мм, қалинлиги-60,80,100 мм дан ошмаслиги керак. Панелларнинг шартли маркаланишини ПГ 60.27.8-5Г (ГОСТ 9574-90) мисолида кўриб чиқамиз. Бу ерда ПГ-проёмсиз панел, 60-панелнинг узунлиги (5960 мм), 27- панелнинг баландлиги (2740 мм), 8- панелнинг қалинлиги (80 мм), 5Г- сиқилишдаги мустаҳкамлик маркаси М50 бўлган гипсбетон. Панеллар учун ишлатиладиган гипсбетоннинг мустаҳкамлиги В3,5 (М50) дан кам бўлмаслиги керак.
Гипсбетон панеллар атрофи ва проёмлар атрофи боғловчи ёғоч каркас билан мустаҳкамланади. Каркас учун ишлатиладиган ёғочнинг намлиги 35% дан кўп бўлмаслиги керак. Гипсбетоннинг ўртача зичлиги 1200...1400 кг/м3 ,
панелнинг чиқиш намлиги эса 6% гача бўлиши шарт.
Пардадеворлар учун гипсли плиталар ГОСТ 6428-83 талабларига асосан икки типда - пазтароқли ва пазли қилиб ишлаб чиқарилади. Плиталарнинг ўлчамлари: узунлиги - 667мм, эни – 500 мм, қалинлиги – 100, 80 мм. Узунлиги - 667мм, эни – 500 мм, қалинлиги – 80 мм бўлган пазтароқли плитанинг шартли белгиланиши қуйидагича бўлади: ПлГ — 667x500x80 (ГОСТ 6428—83).
Гипстолали экструзия панеллари ҳам пардадеворлар учун мўлжалланган бўлиб, узунлиги – 4200 мм гача, эни – 300 ва 600 мм, қалинлиги – 60 ва 80 мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Уларда 55...62% бўшлиқлар мавжуд.
Гипсбетондан деворбоп тошлар. Ўлчамлари 390 х 190 х 188 мм бўлган ичи тўла ва ичи бўш деворбоп тошлар енгил тўлдирувчили қаттиқ гипсбетон аралашмаларидан механизациялашган станокларда титратиш усулида ишлаб чиқарилади. Тошларнинг мустаҳкамлиги - 3.5.. . 10 МПа, совуққа чидамлилиги 10.. . 15 и 15... 20 циклдан иборат.
Олдиндан гидрофобизация қилинган тошлардан бир қаватли ва икки қаватли турар жой ва ёрдамчи хўжаликларнинг ташқи ва ички деворларини барпо этишда фойдаланиш мумкин.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling