5-семестр 6-семестр маъруза
Деворбоп қурилиш материаллар учун умумий талаблар
Download 1.65 Mb.
|
дқмт 1- маъруза (3-курс) (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3.Деворбоп қурилиш материаллари ва конструкциялари номенклатураси.
- Керамик ғишт ва тошлар
3. Деворбоп қурилиш материаллар учун умумий талаблар.
Ташқи юк кўтарадиган деворлар бинонинг мураккаб конструкцияси ҳисобланади. Уларга доим турли кучлар ҳамда табиий таъсирлар остида бўлади. (1-расм) 1-расм. Ташқи деворга асосий таъсир этувчилар: 1,2 - вертикал ва горизонтал таъсир кучлари; 3,4 - ташқи ҳавонинг намлиги ва ҳарорат ўзгариши; 5 - қуёш нурлари; 6 – товушли таъсирлар; 7 – иссиқлик оқими; 8 – сув буғининг тарқалиши (диффузия); 9 - иссиқлик оқими; Деворлар бир неча асосий функциялар(иссиқдан ҳимоялаш, товушдан ҳимоялаш, юк кўтариш)ни бажариш билан бирга, улар узоқ муддат хизмат қилиши, оловбардош бўлиши, қулай намлик ва ҳарорат режимини таъминлаши, декоратив хусусиятга эга бўлиши ҳамда хонани нохуш ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиши керак. Шу билан бирга иқтисодий шартларга ва минимал материал сарфи каби умумтехник талабларга жавоб бериши керак. Барча янги қурилиш материаллари ва уларни ишлаб чиқариш учун керак бўладиган минерал хом-ашёлар радиацион баҳолашдан ўтиши керак. Деворбоп материалларнинг ҳар бир турига ёки гуруҳига давлат стандартлари (ГОСТ) ҳамда техник шартлар (ТУ) тасдиқланган. Уларда материалга қўйиладиган шартлар ва синаш усуллари акс этган. Деворбоп материаллар ва буюмларга лаборатория хулосасига кўра сифат сертификати берилади. 1.3.Деворбоп қурилиш материаллари ва конструкциялари номенклатураси. 2-расм. 19та тешикли ғишт 3-расм. 32та тешикли ғишт (13% бўшлиқ) (22% бўшлиқ) Керамик ғишт ва тошлар ГОСТ 530-95 “Керамик ғишт ва тошлар.ТШ” талабларига жавоб бериши шарт. Унда ғишт ва тошларнинг йигирма етти тури тавсия сифатида келтирилган. Улардан энг кўп тарқалганлари 250x120x65 мм ўлчамли ичи тўла ва тешик ғишт, 250x120x88 мм ўлчамли қалинлаштирилган ғишт ҳамда 250х120x138 мм ўлчамдаги керамик тошлардир. 4-расм. 7та тешикли тош 5-расм. 18та тешикли тош (25%, 33% бўшлиқ) (27%, 36% бўшлиқ) Девор терилганда ҳаво ва қоришма ғиштнинг бўшлиқларига таъсир қилиб, унинг иссиқдан-газдан ҳимоя хусусиятларини ўзгартиради. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ғиштнинг иссиқдан ҳимоя хусусиятларини ошириш мақсадида ГОСТ 530-95 га иссиқлик ўтказувчанлик кўрсаткичларини назорат қилиш учун катталикларни терилган деворнинг бир бўлагида аниқлаш киритилган. Терилмаган ғиштнинг иссиқлик ўтказувчанлиги терилган ғиштникига нисбатан 50...60% паст, шунинг учун иситиладиган биноларда ғиштнинг иссиқлик ўтказувчанлигини терилган деворда аниқлаш тўғри бўлади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling