2-мавзу. Автомобилларнинг йўлдаги ҳаракатланиши
Download 86.97 Kb.
|
2-мавзу. Автомобилларнинг йўлдаги ҳаракатланиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- 1-расм. Автомобиль ҳаракатига таъсир этадиган қаршилик кучлари.
2-мавзу. Автомобилларнинг йўлдаги ҳаракатланиши Режа: 1. Автомобилга таъсир этувчи қаршилик кучлари 2. Ғилдирашга қаршилик кучи 3. Автомобилнинг ҳаракатига ҳавонинг қаршилик кучи 4. Динамик фактор. Таянч сўз ва иборалар: қаршилик кучлари, динамик фактор, суйрилик коеффитсиенти, ғилдирашга қаршилик кучи, инертсия кучи. Автомобилнинг йўлда ҳаракатланишининг хақиқий тартиби учта омил билан белгиланади: автомобилнинг фойдаланиш хоссалари (1), мақбул тезликда юриш имкониятини таъминловчи шароитлари (2) ва йўл шароитларидан келиб чиқиб, ўзларига қулай тезликни танлашда ҳайдовчиларнинг индивидуал хусусиятлари (3). Бунда, одатда, автомобилнинг конструктсияси бўйича динамик имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмайди. Ҳаракатланаётган автомобилга умумий холда қуйидаги қаршилик кучлари таъсир этади. Двигателнинг автомобил этакчи ғилдиракларида ҳосил бўладиган тортиш кучи ҳаракатланишга қаршилик қилувчи кучларни энгишга сарфланади. Кўтарилишда тезланиш билан ҳаракатланаётган автомобилга умумий холда қуйидаги каршилик кучлари таъсир қилади: ғилдиракнинг ғилдирашига қаршилик (ғилдираб ишқаланиш) кучи Pf,, кўтарилишдаги ҳаракатга қаршилик кучи Ri, ҳавонинг қаршилиги Rw, ҳаракатланиш тезлиги ўзгарганда ҳосил бўладиган автомобилнинг механизмларини айланувчи массаларининг инертсия кучлари Pj. Филдирашга қаршилик кучлари ва ҳавонннг қаршилиги ҳаракатланаётган автомобилга доим таъсир этади. Кўтарилишдаги ҳаракатга қаршилик ва инертсия кучларининг автомобилнинг ҳаракатланиш режимига қараб мутлақо бўлмаслиги ёки хатто манфий ишорага эга бўлиб, ҳаракатга ёрдам бериши хам мумкин. 1-расм. Автомобиль ҳаракатига таъсир этадиган қаршилик кучлари. Ғилдирашга қаршилик шиналарнинг деформатсияланишига энергия сарфлаш туфайли юзага келади. Цементбетон ва асфалтбетон қопламаларда ғилдирашга қаршиликни белгиловчи асосий омил шиналарнинг сиқилишидир. Унча текис бўлмаган қопламаларда (чақиқ тошли, шағалли, тош ётқизилган йўлларда) бунга ғилдиракларнинг қопламадаги нотекисликлар устидан юриб ўтиши қўшилади. Юмшоқ сиртли тупроқларда қаршилик ғилдиракларнинг изи ҳосил бўлаётганда шиналар ва тупроқнинг деформатсияланишига сарфланган кучлар туфайли хосил бўлади. Қаттик қопламали йўлларда ҳаракатланишда ғилдирашга қаршилик йўлга тушадиган босимга тўғри мутаносиб бўлади: , бу эрда - алоҳида ғилдираклардан йўлга тушадиган юклама, N; -ғилдирашга қаршилик коеффитсиенти. Download 86.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling