Деформатсияланадиган грунтли юзаларда ғилдирашга қаршилик кучи:
ξ ,
бу эрда ξ - тупроқнинг холатига қараб 0,75 дан 1 гача ўзгарувчи коеффитсиент; N - ғилдирак ўтганидан кейин хосил бўлган изнинг чуқурлиги; D - ғилдиракнинг диаметри. Ғилдирашга қаршилик бир қанча омилларга боғлиқ. Ғилдирашга қаршилик копламанинг текислигига, тезликка ва шиналарнинг эластиклигига боғлиқ. Бироқ 50 км/соат дан паст тезликда ҳаракатланишда ғилдирашга қаршилик шунчалик секин ортадики, бунда ғилдирашга қаршилик коеффитсиентини амалда ўзгармас деб ҳисоблаш мумкин:
Ғилдирашга қаршилик коеффитсиенти
Қоплама
|
f нинг киймати
|
Цементбетон ва асфалтбетон
|
0,01-0,02
|
Органик боғловчи моддалар билан ишлов берилган чақиқ тошдан ёки шағалдан тайёрланган копламалар
|
0,02-0,025
|
Боғловчи моддалар билан ишлов берилмаган чақиқ тошдан ёки шағалдан тайёрланган копламалар
|
0,03-0,04
|
Тош ётқизилган йўллар
|
0,04-0,05
|
Текис, қуруқ ва шиббаланган грунтли йўллар
|
0,03-0,06
|
Ўта нам ботқоқли грунт, сочилувчан қумлар
|
0,05-0,30 ва ундан ортиқ
|
Ҳисобланган тезликларга яқин тезликларда текис, қаттиқ копламали йўлларда тезлик (60 < < 150 км/соат) бўлганда, ғилдирашга қаршилик коеффитсиентини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Fv =f0(1+4,5*10-5 v2)
бу эрда - 60 км/соат гача бўлган тезликда ғилдирашга қаршилик коеффитсиенти.
Do'stlaringiz bilan baham: |