2-мавзу. Автомобилларнинг йўлдаги ҳаракатланиши


Автомобилнинг қияликка қаршилик кучи


Download 86.97 Kb.
bet4/4
Sana16.06.2023
Hajmi86.97 Kb.
#1492181
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу. Автомобилларнинг йўлдаги ҳаракатланиши

Автомобилнинг қияликка қаршилик кучи. -нишабли тепаликка кўтарилишдаги ҳаракатга қаршилик автомобилнинг баландликка кўтарилишига қўшимча энергия сарфланиши натижасида хосил бўлади. Автомобилнинг нинг узунлиги L ва баландлиги N бўлган кўтарилиш участкасида силжиши учун оғирлик кучи F =GH ни энгишга иш сарфланади. Йўлнинг қия участкасининг хақиқий узунлиги билан унинг горизонтал проектсияси орасидаги фарқни (автомобил йўлларида йўл қўйиладиган бўйлама қияликлар учун унча ахамиятли эмас) ҳисобга олмасдан кўтарилишдаги ҳаракатга қаршиликни йўл бирлиги учун қуйидагича ифодалаш мумкин:



Автомобилнинг инертсия кучларининг қаршилиги. Шундай қилиб, кўтарилишдаги ҳаракатга қаршилик коеффитсиенти, Rj нинг автомобил оғирлигига нисбатидан иборат бўлиб, бўйлама қияликнинг ўнли касрларда ифодаланган кийматига тенг. Автомобилнинг тезлиги ўзгарганда ҳосил бўладиган инертсия кучларининг қаршилиги илгариланма ҳаракат инертсия кучлари билан автомобил айланувчи қисмларининг инертсия моментларининг йиғиндисидан ташкил топади.
Автомобилнинг массаси m=G/g ва тезлиги (м/с) бўлганида илгариланма ҳаракатнинг инертсия кучи:

бу эрда /дт - автомобилнинг тезланиши; нисбий тезланиш.
Автомобилнинг ҳаракат тенгламаси. Автомобил ҳаракатланганда тортиш кучиниг хаммаси ҳаракатланишга қаршиликни унгишга сарфланади. Ташқи ва ички кучларнинг тенглик шарти (автомобил ҳаракат тенгламаси) қуйидагича ифодаланади:



бу эрда Pf – ғилдирашга қаршилик; Pi –тепаликка кўтарилишдаги ҳаракатланишга қаршилик; - ҳавонинг ҳаракатланишга қаршилиги; Pj – инертсия кучлариниг қаршилиги.

2-расм. Ҳаво босимининг автомобилда таксимланиши:
а- ҳавонинг харакатланаётган автомобил атрофидан утиши манзараси;
б - вертикал симметрия текислиги буйича босимнинг таксимланиш эпюраси; 1 - ҳавонинг пастки окими; 2 - ортикча босимли кисм; 3 - ҳаво
окимларининг узилиш кисми; 4 - хаво окимларининг ёпишиши; 5 – тезлик катта булганда сийракланиш кисми; 6 - хавонинг юкориги окими
(≪+≫ ишораси билан босимнинг оргган кисми ≪-≫ ишораси билан
сийракланиш кисми белгиланган).


Динамик фактор. Ташки қаршиликларнинг нисбатита қараб, автомобил ўзгармас тезлик билан ҳаракатланади, тезлаштирилади ёки тормозланади. Ҳаракатланиш тезлигига боғалиқ бўлган ҳаво қаршилигини тенгламанинг ўнг томонига ўтказиб қаршиликларнинг қийматларини қўйиб, қуйидагини хосил қиламиз:


Pp - = Gf Gi Gj
Академик Е.А. Чудаков автомобилнинг тортиш ёки динамик сифатларини динамик фактор, яъни этакчи ғилдираклардаги тўлиқ тортиш кучи билан ҳаво қаршилиги ўртасидаги айирманинг автомобил оғирлигига нисбати билан тавсифлашни таклиф этди:

Динамик фаcтор  тезлик билан ҳаракатланаётган автомобилнинг оғирлик бирлигига туғри келадиган тортиш кучининг заҳирасини тавсифлайди. Бу захира йўл қаршиликлари f ± i ни енгиб ўтишга ва автомобилнинг тезаланиши ж га сарфланиши мумкин.
Динамик фактор миқдорига кўра автомобил йўлларининг бўйлама қияликларини меъёрланади.
Назорат учун саволлар:

1. Автомобилнинг ҳаракат тенгламасини ёзинг.


2. Автомобилга қандай қаршилик кучлари таъсир қилади?
3. Ғилдирашга қаршилик қандай омилларга боғлиқ? 4. Динамик фактор қандай аниқланади?
Download 86.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling