5-семестр 6-семестр маъруза


Download 1.65 Mb.
bet5/5
Sana04.02.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1165511
1   2   3   4   5
Bog'liq
дқмт 1- маъруза (3-курс) (1)

Арболитдан девор панеллар ва йирик ҳамда кичик ўлчамли блоклар тайёрланади.
В2,5... В3,2 синфли арболитлардан қишлоқ хўжалиги бинолари учун узунлиги 1 500, 1 700, I 800, 3 000, 4 500, 6000 мм, баландлиги 600, 900, 1 200 мм ва қалинлиги 20, 24, 28, 35 см бўлган бир қатламли панеллар ишлаб чиқарилади. Заиф ва ўрта агрессив муҳитдаги, нисбий намлиги 75 фоизгача бўлган чорвачилик биноларининг деворларини барпо этиш учун қалинлиги 200, 250, 300 мм ли уч қатламли панеллар ишлаб чиқарилади. Бундай панелларнинг ўрта қатлами В1... В 1,25 синфли арболитдан ва ташқи қатламлари В15...В10 синфли оғир бетондан тайёрланади.
Уй жой қурилиши учун 290x290x590; 500 х 250 х 200; 290 х 290 х 890; 390 х 190 х 188; 400 х 200 х 200 мм ли кичик ўлчамли блоклар ва 1000x400x80 мм ўлчамли пардадевор плиталари ишлаб чиқарилади.
Ёғоч арболитдан тайёрланган буюмлар қуйидаги физик – механик хоссаларга эга: ўртача зичлиги - 400...800 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлиги - 0,5...3,5 МПа, эгилишдаги мустаҳкамлиги - 0,7... 1,0 МПа, иссиқлик ўтказувчанлиги - 0,08 ...0,16 Вт/(м °С), сув шимувчанлиги - 30...70%, ҳажмий кичрайиши - 0,4...0,5%, совуққа чидамлилиги - 25...50 цикл. Арболит буюмлар ГОСТ 19222—84 «Арболит ва ундан тайёрланган буюмлар. Техник шартлар» талабларига жавоб бериши керак.
Девор панеллар конструктив ечимига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
-енгил бетондан бир қатламли;
- уч қатламли, оғир ва енгил бетондан ўртасида иссиқдан изоляция қатлами билан;
- кўп қатламли, эффектив иссиқдан изоляция қатлам ва декоратив ҳимоя экрани (шамоллатиладиган фасад).
Девор панелларнинг конструктив қурилмаси.
а — бир қатламли; б — уч қатламли; в — кўп қатлам-ли; г — ташқи экранли; 1 — фактурали пардоз қатла-ми; 2 — енгил бетон3 — арматурали каркас4 — темирбетон; 5 — иссиқлик изоляцияси6 — керамзит- бетондан “совуқлик кўприги” ҳосил бўлишини олдини олувчи бикрлик қовурғаси; 7 — асбестоцемент листлар8— пароизоляция; 9— асбестоце-ментдан брусчалар; 10 — ёғоч рейкалар11 — асбофанера, асбестоцемент ёки пластик листлардан экран.
Девор панеллар ГОСТ 11024 “Турар жой ва жамоат бинолари учун бетон ва темирбетондан ташқи девор панеллари. Техник шартлар.” талабларига жавоб бериши керак.
Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling