5. Выбор способа вскрытия


Download 21.67 Kb.
bet2/2
Sana17.06.2023
Hajmi21.67 Kb.
#1541666
1   2
Bog'liq
5,2

5.2. Очиш схемасига талаблар
Конни очишга қйидаги талаблар кўрсатилади.
1. Конни қазиб олишнинг тўлиқ муддати мобайнида асосий очувчи лаҳимларининг(стволлар ва штольнялар)ининг сақланганлиги.
Ўрта қувватли ва қувватли конларни қазиб олишда очувчи кон лаҳимлари фойдали қазилмани ажратиб олишдан ҳосил бўлган жинсларнинг силжиш зонаси чегарасида жойлаштирилади. Юпқа томирсимон конни қазиб олаётиб худди шундай баьзан стволлар руда танаси яқинида ёки руда танаси бўйлаб ўтилади. Бу ҳолатда очувчи лаҳимлар атрофида рудадан ҳимоя целиклари қолдиришга тўғри келади ёки қазиб олиш бўшлиғини тўлдириб қазиб олишга олиб келади.
2. Шахта стволи кўтариш имкониятининг етарли заҳираси мавжудлиги.
3. Очилган захирани етарли миқдорини яратиш, кейин ўз навбатида очиш ва тайёрлаш учун керак бўлган паски руда захирасини.
4. Конни очиш ва очувчи кон лаҳимларини эксплуатация қилиш бўйича барча ишларнинг максималь тежамлилиги.
5. Хавсизликнинг ягона қоидалари талабларига мувофиқ ствол билан очишда шахта майдонининг чегарасида камида иккита ер юзасига чикишга хизмат қилувчи ствол бўлиши назарда тутилиши керак. Бу стволлар ҳар бир горизонтдан ишчилар чиқиб тушиш учун механик кўтарма билан жиҳозланган ва ҳаво оқими ҳар хил йўналишларда бўлиши керак.
Горизонтлараро ўтилган ва ёрдамчи мақсадлар учун хизмат қилувчи лаҳимлар(шамоллатиш, сувни чиқариш, тўлғазма қувурларини ўрнатиш ва коммуникациялар)дан захира чиқиш йўллари сифатида фойдаланишга рухсат берилади . Йиллик иш қуввати 3млн.т дан ортиқ рудникларда катта ўлчамли юкларни тушириш учун мўлжалланган клет билан жиҳозланган махсус ствол бўлиши керак.
6. Асосий очувчи кон лаҳимларини ер юзасида жойлашиш ўрни кон-геологик шароитлари лаҳимларни ўтиш учун қулай ҳудудларда танланади. Улар осиқ ён томон жинсларнинг силжиши мумкин бўлган зонасидан ташқарида ёки рудадан ҳимоя целиги қолдирилиб жойлаштирилиши керак.
Очувчи кон лаҳимларини жойлашиши ўрнини танлаш ва ҳимоя целикининг ўлчамлари аниқлаш жинсларнинг силжиш бурчагини ва сақлайдиган берма ўлчамларни ҳисобга олиб, яьни амалиёт маьлумотлари ва меьёрий ҳужжатларга мувофиқ қабул қилинади ва амалга оширилади.
7. Асосий очувчи кон лаҳимларини сонини аниқлаш учун руда танасига нисбатан уларнинг жойлашиш схемаси, ҳамда вазифаси(руда ва атроф тоғ жинсларини кўтариш, ишчиларни ва жиҳозларни тушириш ва чиқариш, тўлғазмалар ва материалларни тушириш, энергияни узатиш, конни шамоллатиш, сувни чиқариш, захира чиқиш йўлларини жиҳозлаш ва ҳ.к) ҳисобга олинади. Хавфсизликнинг ягона қоидалари мувофиқ ёрдамчи операцияларни бажариш учун клет кўтармалари маьлум сони назарда тутилган бўлиши керак ва 5.2. жадвалда келтирилган.
жадвал 5.2.
Шахтани йиллик иш унумдорлигига боғлиқ равишда
клет кўтармалари сони

Шахтани йиллик иш унумдорлиги, млн. т/йил

Клет кўтармалари сони, та

≤ 1

1

1 – 3

2

3 – 5

3

5 – 10

4 – 5

Очиш схемаси графигини қуришда чизмада камида иккита қирқим бўлиши, яьни барча кон лаҳимларини жойлашиши ва бир бирига боғлиқлиги кўрсатилган бўлиши керак. Тик руда таналари учун асосий очувчи кон лаҳимлари ва ташиш горизонти режаси ҳудудида руда танасининг йўналишига перпендикуляр қирқим бажарилиши керак. Мураккаб ҳолларда руда танасининг йўналиши бўйича вертикал текисликда очувчи кон лаҳимларини проекциясини қуриш керак. Ётиқ руда таналари учун асосий қирқим ташиш горизонтининг режаси ва барча очувчи кон лаҳимларини вертикал текисликга проекциясидир.
Download 21.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling