5. Выбор способа вскрытия
Download 21.67 Kb.
|
1 2
Bog'liq5,2
5. Выбор способа вскрытия 5.1. Сущность метода вариантов Конни очиш усули ва схемасини танлашга кон-геологик ва кон-техник омиллар таьсир кўрсатади: – руда танасини параметрлари (руда танасини қалинлиги, йўналиши бўйича узунлиги, оғиши бўйича узунлиги ва ётиш чуқурлиги); – атроф тоғ жинсларини ётиш шароитлари ва характеристика (руда танасини оғиш бурчаклари, атроф тоғ жинсларини силжиш бурчаклари, оқма лойнинг, тектоник бузулишларнинг мавжудлиги ва ҳ.к.). Кон корхоналарини лойиҳалашда аниқ кон-геологик шароитлар учун энг камида очишнинг иккита мумкин бўлган вариантлари кўриб чиқилади, ҳар бир варианти учун ишларнинг ҳажми аниқланади, ҳамда бу ишларни бажаришдаги умумий харажатлар аниқланади. Очишнинг энг иқтисодий самарали варианти, яьни солиштирма келтирилган харажатлар минимал бўлгани ҳисобланади. Очиш вариантини ҳисоблашлар алгоритми ва танлаш мумкин бўлган вариантларни қуйидаги кетма-кетликда техник-иқтисодий таққослаш асосида бажарилади. 1. Конни йиллик иш қуввати аниқланади (см. раздел 1). 2. Очишнинг барча мумкин бўлган вариантлари белгиланади ва улардан икки ёки учта энг мақсадга мувофиқи танланади. Битта руда танасидан иборат кон учун бу вариантларнинг сони кўп эмас. Бир нечта руда таналарини очишн усулини танлашда техник мақбул вариантлари сони ортади, шу сабабли бу ҳолда ҳар бир руда танасини алоҳида очиш ва умумий асосий лаҳим билан қўшма очиш мумкин. 3. Очишнинг белгиланган вариантлариниг схемаларини тузулиши ишлаб чиқилади: ҳар бир вариант учун руда танасининг йўналишига перпендикуляр қирқим (ёки вертикал текисликга очувчи лаҳимлар проекцияси) ва ташиш горизонтининг режаси қурилади. 4. Барча очувчи кон лаҳимлари юзаси аниқланади. 5. Вариантларни техник-иқтисодий таққослаш учун очишга боғлиқ бўлган капитал ва эксплуатацион харажатлар аниқланади. Таққосланаётган вариантларнинг харажатлар миқдори бўйича бир хил ёки жуда яқинлари, ҳамда барча иккинчи даражалилари ҳисобланмайди ва умумий сўммага киритилмайди. Барча ҳисобланаётган харажатлар бир хил вақт учун аниқланади. Шахтани тўлиқ хизмат қилиш муддати энг қулай ҳисоланади. 6. Баьзида айрим вариантлар учун кичик вариантлар аниқланади, улар ўзаро таққосланади ва улардан яхшиси варианларнинг умумий таққослашига киритилади. 7. Если вскрытие производится в 2 и более этапов, то капитальные затраты второго и последующих этапов дисконтируются. 8. Ҳар бир вариант учун солиштирма харажатлар аниқланади ва энг кичик кўрсаткичли вариант танланади. Для каждого варианта определяются удельные затраты и выбирается вариант с наименьшим показателем. Вариантлар бўйича иқтисодий кўрсаткичларнинг рухсат этилган ноаниқлиги 5-10% ни ташкил қилади деб ҳисоблаш қабул қилинган. Шу сабабли агар ҳисобланган умумий харажатлар ёки солиштирма харажатлар бирор вариант бўйича бошқа вариантга нисбатан 5-10% дан ошмайди ва бу вариант техник жиҳатдан муҳим афзаликка эга, унда унга устунлик берилиши мумкин. Download 21.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling