ФарДУ магистранти Азизахон Обидованинг «Инглиз тилининг адабий варианти ва ўқитиш нормасини танлаш муаммолари» номли диссертациясига
Тақриз
Магистрант Азизахон Обидованинг мазкур диссертацияси инглиз тилшунослигининг муҳим муаммоларидан бири бўлмиш инглиз тилининг адабий варианти хусусиятларини ва ўқитиш нормасини танлаш муаммоларини ўрганишга бағишланган бўлиб, бунда муаллиф уларнинг ўзаро муносабатларини ва турини таҳлил қилган.
Маълумки инглиз тили полиэтник тил бўлиб унинг хозирда бир неча миллий вариантлари ва 100га яқин диалектлари мавжуддир, улар бир-биридан лексик, грамматик ва фонетик жихатдан фарқланадилар. Полиэтник тил бирдан ортиқ миллатнинг тили бўлгани сабабли унда талаффузнинг жуда кўп турлари бўлиши мумкин. Муаллиф ушбу масала бўйича махсус адабиётларни кўриб чиққан, унинг моҳиятини англаб, ўз ишида қўйилган мақсадга эришишга ҳаракат қилган.
Ушбу тилнинг адабий варианти Буюк Британиянинг Жанубий инглиз тили диалектига (Лондон диалекти) асосланган бўлиб у ерда яна бир неча диалектларнинг мавжудлиги ва уларнинг тахлилини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
А.Обидова ушбу мавзуни инглиз тилидаги мавжуд адабиётларда келтирилган материаллар асосида бажарган бўлиб, келтирилган маьлумотлар ва лингвистик таҳлиллар мавзунинг ёритилишига етарлича таьсир қилган, ишинг мақсад ва вазифалари аниқ бўлганлиги унинг бажарилишини таьминлаган. Диссертацион ишнинг структураси қўйилган вазифани бажариш учун мос бўлиб, у Низом талабларига жавоб беради, ижобий баҳоланиб, ҳимоя учун тавсия этилади.
Тақризчи: ф.ф.н.доцент: З.Мамажонова
Do'stlaringiz bilan baham: |