5/1 педагогика кенгашига тайёрлаган маълумотномаси кун тартиби: 1
Хонка туман халқ таълими бўлимига қарашли 7-умумтаълим мактабида
Download 160 Kb.
|
5-кенгаш 2022-2023 - для слияния
- Bu sahifa navigatsiya:
- М А Ъ Л У М О Т Н О М А С И
Хонка туман халқ таълими бўлимига қарашли 7-умумтаълим мактабида
2022 йил 9 январда ўтказиладиган 5|2-педагогика кенгашига ўқув –тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари И.Болтаевнинг 2021-2022 ўқув йили 2-чорак якуни ва 3-чоракдаги вазифалар, фан олимпиадасининг мактаб ва туман босқичи натижалари тўғрисида М А Ъ Л У М О Т Н О М А С И 7- умумий ўрта таълим мактаби ўқув – тарбия жараёнини ташкил килишда ўқувчилар ўртасида ДТС талабларини тўлиқ бажарилишини амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмокда Мактабда таълим олаётган 432 (216 нафари қизлар, 1-4-синфларда 165 ўқувчи шундан 79 нафари қизлар, 5-11-синфларда 267 ўқувчи шундан 137 нафари қизлар) нафар ўқувчига 5 нафар олий тоифали, 8 нафар биринчи тоифали, 6 нафар иккинчи тоифали, 38 нафар мутахассис педагоглар таълим – тарбия бериб келмокдалар. Мактабда педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича истиқбол режа тузилган бўлиб, ўқитувчилар унга қатъий амал қилган ҳолда ҳар 5 йилда малака ошириш курсларида таҳсил олмоқдалар. Бундан ташқари ҳар бир педагог ходимнинг ўз устида ишлаш режаси, метод бирлашмаларда ташкил қилинган ўқув семинарлар, Хонқа туман халқ таълими бўлими томонидан ташкил этилган педагогика ўқишлар, ўқув семинарлари, ўқитувчилар иш фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Давлатимиз томонидан таълим сохасида амалга оширилаётган барча ишлар ўқитувчиларнинг касбий педагогик маҳорати, билим савияси унинг дарс бериш методини бой ва хилма-хил бўлишига ижодий замин яратмоқда. Мактабда 7 та метод бирлашма фаолият кўрсатди. 1. Аниқ фанлар 2. Табиий фанлар. 3. Ижтимоий фанлар. 4. Она тили ва адабиети. 5. Рус тили ва чет тили. 6. Бошланғич синфлар. 7. Амалий ва эстетик йўналишдаги фанлар Метод бирлашма йиғилишлари режа асосида олиб борилмоқда. 2021-2022 ўқув йили давомида педкенгаш йигилишида метод кенгашларда, методбирлашма йиғилишларида метод бирлашма рахбарларининг ҳисоботлари такдимоти ўтказилмокда. Ўқув йилига белгиланган режа асосида педкенгаш йиғилишлари, директор олди йиғилишлари ўз вактида ўтказилиб, таълим самарадорлигини ошириш ишлари муҳокама қилинди. Ўқувчиларнинг билим сифатлари ўсишига эришилмоқда. Мактабимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарори буйича бир канча ишлар амалга оширилмокда. Мактабда хозирги кунда 3 та олий маълумотли укитувчи ўқувчиларга инглиз тили фанидан таълим-тарбия бермокда. Ўқитувчиларнинг бир нафари олий малака тоифали, икки нафари мутахассис малака тоифали ўқитувчилардир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорига асосан Болтаева Гулшан Шарипбаевнанинг чет тилини билиш даражаси бўйича тест синовидан ўтганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан 2021 йил 19 ноябрда 013667-сонли С1 даражадаги СЕРТИФИКАТ берилди. Мактабда 2-та инглиз тили хонаси ташкил килинган бўлиб, барча хоналар замонавий компьютер техникаси, телевизор, DVD плеерлар билан жихозланган. Жумладан , 1-4-синфлар учун 1 та инглиз тили хонаси ташкил қилинган бўлиб, ўқувчилар учун қулай шароитлар яратилган. Мультимедиа ресурслари ва ахборот-коммуникация технологиялари, аудио-видео дисклар, кўргазмали материаллар, чет тили дарслик мажмуалари таркибидаги DVD дисклардан самарали фойдаланиб дарс ўтишни, мактабимизда фаолият кўрсатиб келаётган инглиз тили фани ўқитувчилари ўз олдига мақсад қилиб қўйганлар. Download 160 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling