5/1 педагогика кенгашига тайёрлаган маълумотномаси кун тартиби: 1
-2022 ўқув йилида фанлар бўйича ўтказилган фан олимпиадасининг
Download 160 Kb.
|
5-кенгаш 2022-2023 - для слияния
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
- «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»
- Жами педагог: 57 Дарс бермайдиган раҳбар ходимлар: 5
- 2022 йил 9 январь № 5\2 Мадир қишлоғи 2021-2022 ўқув йили 2-чорак якуни ва 3-чоракдаги вазифалар тўғрисида 1.
2021-2022 ўқув йилида фанлар бўйича ўтказилган фан олимпиадасининг 2-туман боскичида қуйидаги натижаларга эришилди.
Шу билан бирга мактаб жамоаси олдида айрим муаммолар, яъни ўқувчилар билим сифат даражасини янада кўтариш, мактаб кутубхонасини методик ва бадиий адабиётлар билан бойитиш шулар жумласидандир. Мактаб педагогик жамоаси барча муаммолар ечимини уз вактида топиб, ёшларни замон талабларига мос килиб, тарбиялай олишига ишонади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрь «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 572-сонли Қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг мазмун- мохияти билан ўқитувчилар таништирилди. Низом талаблари асосида ўкитувчиларнинг меҳнат фаолияти ўрганилди ва мактаб педагог кадрларининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги баҳоланди ҳамда мактаб педагог кадрларининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги натижалари юзасидан маълумотномалар берилди.
Мактабнинг 11-синф битирувчиларининг ОТМларга кириш учун фанлардан тайёргарлиги бўйича мактабда фанлардан қўшимча тўгарак машғулотлари ташкил қилинган. APRO.uz платформаси бўйича 11-синф битирувчиларининг ОТМларга кириш учун фанлардан тайёргарлиги бўйича тест ишламоқда. 2021-2022 ўқув йили 3-чорак давомида амалга ошириладиган вазифалари 1. Истикбол режага асосан 2021-2022 ўқув йили 3- чорак якунига кўра ўқув фанлари бўйича таълим сифати мониторингини ўтказиш. Фан ўқитувчилари ва методбирлашмалари томонидан таълим сифати мониторингини ўтказиш учун зарур бўладиган ўқувчиларда фанга оид умумий ва таянч компетенцияларни аниқлашга доир кўп вариантлилик асосида компетентликка йўналтирилган топшириқлар, тестлар ва ёзма иш материаллари шакллантириш. 2. Фан олимпиадасининг вилоят боскичида мактабимиз ўқувчилари қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашига эришиш. 3. “Дарс-муқаддас” мавзусидаги тадбирлар мажмуасини амалга ошириш бўйича тавсиялари асосида ўқитувчиларнинг «Очиқ дарслар» ва «Маҳорат дарслари» ни режа асосида олиб бориш. 4. «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» кўрик-танловининг 1-туман босқичида қатнашиб фахрли ўринларни олиш. Ўқув –тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари: И.Болтаев Хонқа туман халқ таълими бўлимига қарашли 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагогика Кенгашининг Қ А Р О Р Л О Й И Ҳ А С И 2022 йил 9 январь № 5\2 Мадир қишлоғи 2021-2022 ўқув йили 2-чорак якуни ва 3-чоракдаги вазифалар тўғрисида 1. Ўқув –тарбия ишлари буйича директор уринбосари И.Болтаевнинг маърузаси маълумот учун кабул килинсин. 2. Мактабда 2-чорак давомида қилинган ишлар таҳлилига кўра қониқарли деб топилсин ва ишларни янада яхшилаш вазифалари фан ўқитувчиларига юклатилсин. 3. 2-чорак давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чикиш методбирлашма рахбарлари зиммасига юклатилсин.Учинчи чорак давомида режа бўйича белгиланган ишларни масъулият билан бажариш вазифаси методбирлашма рахбарлари зиммасига юклатилсин. 4. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш уларнинг иқтидорини ривожлантириш хамда туман, вилоят, республика миқёсидаги тадбирларда иштирокини таъминлаш фан ўқитувчиларига юклатилсин. 5. Дарсларда фанларнинг ўқитилишини янада яхшилаш, ўтказилаётган ҳар бир дарсда ўқувчиларни фаол иштирокини таъминлаш мултимедиа ва бошқа техник воситалардан фойдаланишга алохида эътибор қаратиш, ўқувчиларнинг ҳар бир фан бўйича билим даражасини ошириш, паст ўзлаштирувчи ўқувчилар билан алохида машгулотлар ўтказиш вазифалари фан ўқитувчиларига юклатилсин. 6. Ушбу қарорни бажарилишини назорат килиш ўқув –тарбия ишлари буйича директор ўринбосари И.Болтаев зиммасига юклатилсин. Кенгаш раиси: Ғ.Аллаберганов Котиби: Г.Болтаева Download 160 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling