6 -лаборатория иши автоматик кўприкнинг статик характеристикаларини текшриш
Download 133.41 Kb.
|
1 2
Bog'liq6-лаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. Иш бўйича тушунтириш ва кўрсатмалар
- Асосий саволлар
III. Ишнинг мазмуни
МСР – 1 типдаги автоматик кўприкнинг электр ва кинематик схемаси билан танишиш. Электрон автоматик кўприк ЭАК нинг чиқиш қисқичларини қаршилик термометри ёки қаршилик магазини ҚМ ни улаб, кўприкни тармоққа улаш. Автоматик кўприкнинг статик характеристикасини тажриба йўли билан олиш (ўлчаш натижаларини 1-жадвалга ёзинг). Автоматик кўприкнинг асосий хатоликларини ва вариациясини аниқлаш. Кўприк кўрсаткичининг бутун шкалани босиб ўтиш вақтини аниқлаш. Автоматик кўприкнинг сезгирлик остонасини аниқлаш. IV. Иш бўйича тушунтириш ва кўрсатмалар Қаршилик термометри сифатида мис термоқаршилик қўлланилади. Унинг қаршилигини градуировка жадвали қуйида келтирилган. 1-жадвал
Автоматик кўприкнинг статик характеристикаси ҳарорат 0 дан то максимал қийматигача, сўнгра максимал қийматидан то нолгача 10ОС дан ўзгартириб, тажриба йўли билан олинади. Бунинг учун магазин қаршилигини аста-секин ўзгартириб кўрсаткич ҳарорат-қиймати кўрсатилган нуқтага аниқ келтирилади (масалан 10ОС га). 9.2- расм. Қаршилик магазини декадаларидаги умумий қаршилик бўлади, ҳарорат қийматларини ошира бориб шкаланинг ҳар 10ОС га тўғри келувчи ҳамма нуқталари учун шундай тажриба қайтарилади ва магазин қаршиликлари билан белгиланади. Автоматик кўприкнинг хатоликлари қуйидаги ифодалардан аниқланади: а) мутлақ хатолик ; б) келтирилган хатолик ; в) вариация г) келтирилган вариация RO ва RC шкаланинг охирги ва бошланишига мос келувчи RГР нинг қийматлари. Кўрсаткични бутун шкалани босиб ўтиш вақти икки хил: тўғри ва тескари йўналишлар учун аниқланади. Автоматик кўприкнинг сезгирлик остонаси шкалани хоҳлаган учта нуқтаси, яъни хар бир нуқта учун ўлчанувчи қиймат миқдорини камайтириб ва орттириб аниқланади. Сезгирлик остонаси қуйидаги формуладан аниқланади. 2- жадвал.
Асосий саволлар Автоматик кўприк қандай асосий қисм ва элементлардан ташкил топган? Автоматик кўприкнинг иш принципини тушунтиринг. Кўприкнинг мувозанат шартини ёзиб беринг. Кўприк элементларининг нима учун хизмат қилишини айтиб беринг. Нима учун термоқаршилик уч симли схема бўйича уланади? Автоматик кўприкнинг хатоликларини айтиб беринг. Автоматик кўприкнинг қўлланилишини айтиб беринг. Download 133.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling