6- маъруза. Бурғилаш насослари


Насосларнинг берадиган суюқлик миқдорини аниқлаш


Download 19.87 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi19.87 Kb.
#1572164
1   2
Bog'liq
6- Маъруза. Бурғилаш насослари

Насосларнинг берадиган суюқлик миқдорини аниқлаш

Плунжерли насослар оддий-яъни бир ёклама ишловчи насослар туркумига киради. Бир цилиндрли оддий ишловчи насосларнинг назарий берадиган суюқлик микдори куйидаги формула ёрдамида аникланади.


Q т = F S n / 60


Бу ерда
F – цилиндр ичи кундаланг кесими юзаси,


S – поршень йули узунлиги - S – 2 R
n – насос валининг айланиш сони

Икки ёклама ишловчи насосларда штоки бор томони оркали хайдаладиган суюқлик микдори


q = (F – f) S · n / 60


бу ерда

f –штокнинг кундаланг кесими юзаси
Бир цилиндрли икки ёклама ишловчи насоснинг умумий берадиган суюқлик микдори

Q = (2 F – f) S · n / 60


Оддий ишловчи насоснинг хакикий берадиган суюқлик микдори


Qф = F · S ·n / 60 ·Z · ηо


Икки ёклама ишловчи насослар учун эса


Qф = (2 F - f) S · n / 60 · Z · ηо


бу ерда Z – насосдаги цилиндрлар сони.


ηо = 0,85 – 0,95 – насоснинг хажм фойдали иш коэффициенти.
Юкоридаги формулага кўра насосларнинг берадиган суюқлик микдорини уч усул билан узгартириш мумкин:
1. Цилиндр втулкасини ёки поршень (плунжер) диаметрларини узгартириш йули билан;
2. Поршень йули узунлиги;
3. Валнинг айланиш сонини узгартириш йули билан.
1-усул цилиндр втулкаларини алмаштириш учун куп вакт сарфланади. Шунинг учун узок муддатда бир хил суюқлик микдори берилиши керак бўлганда кулланилади;
2-усул бу усулда кераксиз бушлик хосил бўлади, яъни хажм фойдали иш коэффициенти текист узгартирадиган электр двигателларини куллаш ёрдамида амалга оширилади.
Поршенли насосларда бериладиган суюқлик нотекис, яъни пульсация билан берилади. Бу эса бурғилаш жараёнини издан чикаради, кудук деворлари холатига салбий таъсир килади ва гидравлик зарбалар хосил килади, бунинг таъсирида насос элементлари тезда ишдан чикиши мумкин. Шунинг учун хам насослар учун суюқлик беришдаги нотекислик коэффициентини аниклаймиз.
Кн = Qmax - Qmin / Qўрта

Бу ерда: Qmax - максимал суюқлик микдори;


Qmin - минимал суюқлик микдори,

Qўрта - ўртача суюқлик микдори.


Юкорида келтирилган насослар учун Qmin = 0 га тенг у холда


Qmax = F· R · w = π · F · R · n / 30


Qўрта = F · S · n / 60 = F · 2R · n / 60 = F · R · n / 30


Юкоридаги шартга кура S = 2 R


У холда

Кн = π · F · R · n / 30 / F · R · n / 30 = π = 3,14
У плунжерли насосларда кривошип валлари узаро 120о ёки 2π / 3 килиб жойлаштирилган бўлади. Бундай насослар учун
Qmax = F· R · w = π · F · R · n / 30
Qmin = F· R · w Sin π / 3 = π F · R · n / 30 · Sin π / 3

Qўрта = 3 · F · S · n / 60 = F · R · n / 10


У холда

Кн = π · F · R · n / 30 - π F · R · n Sin π / 3 / 30 / F · R · n / 10 =


Π · F · R · n / 30 (1-0,866) : F · R · n / 10 = 0,142


Икки ёклама ишловчи икки цилиндрли насослар учун


Qmax = 2F· R · w Sin π / 4


Qmin = F· R · w = π F · R · n / 30
Qўрта = 4 F · S · n / 60 = 2F · R · n / 15

У холда

Кн = 2F·R· w · Sin /π /4 – π ·F · R · n / 30 / 2F·R·n /15 = 0,325

Агар штокнинг кийматини хам инобатга олсак, нотекислик коэффициенти Яна хам ортади.


Шундай килиб, бурғилаш ишларида ишлатиладиган насослар ичида текис суюқлик микдорини плунжерли насослар таъминлар экан.
Насосларнинг фойдали қуввати кВт,

Nн = Q · Р


Бу ерда
Q – суюқлик микдори, м3 / с
Р – хайдаш босими, кПа
Насос двигателининг қуввати (кВт)

N = Q · Р / ηн · η


Бу ерда ηн = 0,8 – 0,85 – насоснинг умумий фойдали иш коэффициенти


η - узатмаларнинг фойдали иш коэффициенти
Download 19.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling