Ривожланган давлатлар иқтисодиётида кичик бизнесни ўрни


Download 122.5 Kb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi122.5 Kb.
#1547966
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1419606790 59863


Ривожланган давлатлар иқтисодиётида кичик бизнесни ўрни
Режа:



  1. Ривожланган давлатлар иктисодиётида кичик бизнесни урни Республикада кичик бизнесни ривожлантириш борасида жахон тажрибаларидан фойдаланиш .

  2. Кичик бизнес корхоналарини самарадорлигини ошириш йуналишлари .

  3. Хорижий мамлакатларда фаолият курсатаётган кичик бизнес корхоналари



1 Ривожланган давлатлар иқтисодиётида кичик бизнесни ўрни.

Дунё тажрибасига назар ташлайдиган булсак, ривожланган мамлакатларда хам даставвал кичик бизнеснинг иктисодиётда тутган урнига алохида ахамият берилган.Киска муддатда Европа иктисодиети асосий устунларидан бирига айланган Германияда утказилган катъий давлат сиёсати натижасида мамлакат иктисодиётида кичик бизнес ривожлантирилди ва урушдан кейинги йиллар мобайнида бизнес тараккиёти 10 %дан 65%гача етди .


Ёки, Япон мужизаси, деб аталган иктисодий шиддат хам давлатнинг режалаштирилган катъий сиёсати туфайли оёкка туриб, хозирги пайтда мамлакат ялпи ички махсулоти етиштиришда умумий фойданинг ярмини ташкил эта бошлади. Натижада эса, дунёда бу борадаги энг юксак натижалар кулга киритилди яъни, Японияда хар бир фукаро бошига 38000 АКШ доллари хисобида даромад кела бошлади, холбуки ислохотлар бошланиши олдида бу курсаткич 600 долларни ташкил этарди холос .
Жащон саноатида бош уринда турадиган (лидер) компания «Ямаха» трансмиллий компанияси бутун дунё буйича бир неча ун миллиард АКШ долларига тенг махсулот ишлаб чикаради, холбуки мана шу ,,наханг,, компания хам уз фаолиятини 40 йиллар охирида 7 нафар одам ишлайдиган велосипед тамирлашни амалга оширувчи кичик кооператив (устахона) эди
Мазкур давлатларда кичик бизнесни куллаб-кувватлаш давлат сиёсатига молик комплекс тузилма булиб, бунда тадбиркорларнинг хукук ва манфаатларини химоя килиш конуний асосга куйилган, тадбиркорлар имтиёзли суръатда кредит (карз бериш) ресурслари имкониятларидан фойдаланадилар. Имтиёзли солик тулаш имкониятларига эга, ишлаб чикариш, молия, маориф, бозор инфратузилмасидаги жами афзалликлар ва янгиликлардан, узларига манфаатли булган иктисодий усишга кумаклашувчи омиллардан фойдаланадилар .
Бу ерда шуни таъкидлад утиш уринлики, бирор бир мамлакатда давлат кичик бизнесни куллаб кувватлашга доир максадли ва катъий сиёсат юритар экан, албатта уз худудида яшовчи ахолининг иктисодиётдаги тузилмаларининг узига хос хусусиятларининг, менталитетини ва бошка омилларни хам хисобга олиши зарур .
Масалан, Германия давлат кишлок жойларида цехлар куринишидаги кичик-кичик ишлаб чикариш хужаликларининг фаолиятини куллаб кувватлаш буйича хар томонлама рагбатлантириш буйича карорлар кабул килиб, кишлок хужалик махсулотларининг ишлаб чикарувчиларнинг маълум бир экин турига ёки усимликка ихтисосланмоги, озик-овкат ва ноозик-овкат, истеъмол молларининг ишлаб чикарилиши кенг йулга куйилишига катта ахамият бермокда. Японияда эса кичик ва йирик кооперация тармокларини шакллантириш, майда ва урта бизнес имкониятларини ривожлантириб, йирик корхоналар тизими яратишга, ташки бозорларда япон махсулотларининг, япон технологияси кадру-этиборини оширишга кенг эътиборини оширишга кенг эътибор берила бошланди.
Мазкур ва бошка купгина мамлакатлар тажрибаларида, биринчидан, ривожланаётган мамлакатларда мухим иктисодий омиллардан бири, бу кичик бизнес ривожи булиб, бу борадаги хар кандай умумманфаатини кузлаган самарали фаолиятлар давлат ахамиятига эга булади ва куллаб кувватланади. Зеро, кичик бизнес фаолияти усиб-усиб, катта, янада самарали бизнесга айланиши, мамлакат ички бозорини товар хамда хизмат турлари билан тулдириши, шу тарика экспорт салохияти ривожига хисса кушилиши, ахолини иш билан бандлиги муаммоси ечилишига кумаклашуви, ахолининг реал даромади усишига сабаб булиши мумкин.
Иккинчидан, иктисодиётнинг глобаллашуви шароитида,жахон бозорида ракобат таранглашаётган бир пайтда, йирик корхона ёки катта бизнесдан кура айнан кичик бизнесда ракобатга дош бериш, маневрлар килиш, ишлаб чикариш йуналишини узгартириш каби иктисодий чора тадбирлар куриш осон кечади.
Агар хозирги замон иктисодиётида асосий истеъмол товарларига булган эхтиёж уртача хар туккиз ойда узгариб туришини хисобга олсак, айнин кичик бизнес фаолиятининг афзалликлари янада яккол, ёркинрок намоён булади, иктисодий тараккиет мустахкам ва равон йулга тушиб олиш учун мухим ахамият касб этади .
Шундай килиб, айтилганлардан куйидача хулоса чикариш мумкин. Мамлакатда ялпи ички махсулот ишлаб чикарилиши шакллантирилишида кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик хал килувчи омил булибгина колмай, балки ахоли даромадларининг сарчашмаси миллий фаровонликнинг асоаий таянчи булиши шубхасиз.
Асримизнинг иккинчи ярмида кичик бизнес кўп мамлакатларда тадбиркорликнинг динамик кисми бўлиб колди. Хукумат кичик бизнесни миллий иктисоднинг ўсиши учун озиклантирувчи тармок сифатида кўради. Тадбиркорликнинг бу шаклидаги кадр-кимматини куйидагилар ташкил этади: харакатнинг мустакиллиги; тезкор ва ўзгарувчан карорларнинг бўлиши мумкинлиги; махаллий шароитларга мослашуви; ахоли ўртасида кичик бизнесга бўлган ишончнинг мавжудлиги, бир неча касбнинг бирлаштириш имкониятининг борлиги; бизнес операциясига кетадиган харажатнинг камлиги; узок муддатли фойдалар; тезкор моддий фойдага бўлган имкониятлар.
Турли мамлакатларда кичик ва йирик бизнес орасидаги муносабатларнинг хукукий ва иктисодий шакли хар хил. Конунчилик кичик бизнесни хўжаликнинг мустакил шакли сифатида ташкил килиш ва йирик корхоналар кошида амалга оширишга рухсат беради. Бу тадбиркорлик фаолиятининг тез жонланиши ва бозорни махсулотлар билан тўлишига ёрдам беради. Бундан ташкари республикада кичик бизнеснинг шаклланишига саноатнинг тараккий этган тармокларининг мавжудлиги, булар асбобсозлик, радиоэлектроника, кишлок хўжалигида эса журрофик мухит фермер хўжалиганинг ривожланишига ёрдам беради.
Республикада кичик бизнеснинг кайси шакли самарали эканлигани хўжалик фаолияти йўналишлари ва ишчилар сони бўйича кайси корхона чидамлилигини хозир айтиш кийин.
Кичик бизнеснинг шаклланиши ва ривожланишида олинган тажрибани умумлаштириш ва маълум хулоса килиш ва таклифлар киритиш учун маълум бир вакт керак.
Бирок хозирдан кичик бизнеснинг ривожланиш муаммолари аник. Улар мулкни тўла химоя кила оладиган ва шартномаларни бажаришни кафолатлайдиган хукукий тизимнинг йўклиги туфайли пайдо бўлмокда.
Кичик бизнеснинг самарали ривожланиши учун республика иктисодиёти куйидаги йўналишларда ривожланиши керак: хукукий таъминот, солик тизимининг такомилланиши, хусусийлаштириш, тадбиркорлик фаолиятининг харидорга мослашуви ва бошкалар.



Download 122.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling