6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа


Никоҳнинг қонуний ва диний асослари


Download 53.61 Kb.
bet15/22
Sana19.04.2023
Hajmi53.61 Kb.
#1363310
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Толибджонов Ш. (6-мавзу)

Никоҳнинг қонуний ва диний асослари. Миллий қонунчилигимиздаги оилада эр ва хотиннинг тенг ҳуқуқлиги ва уларнинг тенг мажбуриятга эгалиги тўғрисидаги қоида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди шахси ва ижтимоий мавкеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар» деган конституциявий нормадан келиб чиқади.
Қонунчиликка кўра, никоҳ натижасида вужудга келган эр-хотиннинг тенг ҳуқуқлари шахсий ва мулкийларга бўлинади. Шахсий ҳуқуқлар мулкий ҳуқуқлардан фарқ қилиб, иқтисодий мазмунга эга эмас, фуқароларнинг шахсияти билан бевосита боғлиқ ва ундан ажратиб бўлмайди.
Эр-хотин ўртасида қуйидаги шахсий тенгликлар вужудга велади:
Фамилия танлашдаги тенг ҳуқуқлик:
Никоҳ тузиш вақтида эр ва хотиннинг фамилия танлаши уларнинг оилада тўлиқ тенг ҳуқуқлиги тамойилидан келиб чиқади. Улар ўзаро келишиб эр ёки хотиннинг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлашлари ёки ҳар бири никоҳгача бўлган фамилиясини сақлаб қолишлари мумкин.
Эр-хотиннинг болалар тарбияси ва оила турмуши масалаларини ҳал қилишдаги тенгликлари:
Оилавий турмушнинг барча, жумладан, болалар тарбияси масалаларини эр ва хотин биргаликда ҳал қилишлари лозим.
Оилавий ҳаётда эр ва хотиннинг биронтаси иккинчисига нисбатан бирон-бир устун ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин эмас. Улар ўртасидаги тенглик оиладага барча масалаларни биргаликда ҳал қилиш тамойиллари билан таъминланади.
Эр-хотин оиланинг моддий таъминланиши билан бир қаторда, оиланинг барча аъзолари, айниқса болаларининг ҳар тарафлама камол топиши, маънавий ва жисмоний соғлом ривожланишлари, улғайишлари тўғрисида қайғуришлари лозим.
Эр ва хотин фарзанд тарбиясида тенг иштирок этишлари: Фарзанд туғилганидан сўнг уни боқиш, соғлом шароит таъминлаш эр ва хотиннинг бурчи бўлиб ҳисобланади. Ота-она боланинг олдида тенг ҳуқуқли жавобгар шахс эканликларини доим билишлари шарт. Соғлом муносабатда тарбия олган, ўсган бола жамиятимизга унумли фойда келтиради.
Оилада ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашлари тўғрисидаги мажбуриятлар Республикамиз Конституциясининг 64-моддасида ўз ифодасини топган.
Никоҳ – эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқли, эркин ва ихтиёрий иттифоқи бўлиб, у фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш органларида тузилади ва оила тузиш мақсадига ҳизмат қилади.
Қонунга биноан никоҳ тузиш шартларидан энг муҳимлари – никоҳга кирувчиларнинг ўзаро розилиги ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари. Ўзбекистонда никоҳ ёши 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб йигитлар учун – 18, қизлар учун ҳам – 18 ёш қилиб белгиланди.

Download 53.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling