6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа
Download 53.61 Kb.
|
Толибджонов Ш. (6-мавзу)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
- 1. Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги ўрни.
6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа: 1. Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги ўрни. 2. Ахлоқнинг келиб чиқиши ва ахлоқий фикрлар тараққиёти. 3. Ахлоқий тушунчалар ва ахлоқий маданият. 4. Биоэтиканинг ахлоқий жиҳатлари. Таянч сўзлар: Этика, ахлоқ, этосфера, ахлоқнинг олтин қоидаси, фазилат, иллат, ахлоқий категориялар, тамойиллар, меъёрлар, оила, никоҳ, оилавий мулк, фарзанд тарбияси, оилани ижтимоий ҳимоялаш, бурч, никоҳнинг диний асослари, никоҳнинг ҳуқуқий асослари, ахлоқий маданият, муомала одоби, этикет, касбий одоб, ахлоқий тарбия, комил инсон, экологик ахлоқ, биоэтика, эвтаназия, клонлаштириш, трансплантация, ксенотрансплантация, ўлим, суицид, парасуицид. 1. Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги ўрни. Европада юнонча «ethos» сўзидан олинган «Этика» номи билан бизга таниш бўлган ахлоқ фалсафаси бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. Бу атамани илк бор юнон файласуфи Арасту илмий муомалага киритган. Этика фани ахлоқнинг келиб чиқиши ва моҳиятини, кишининг жамиятдаги ахлоқий муносабатларини ўрганади. «Ахлоқ»сўзи арабчадан олинган бўлиб, инсоннинг муомала ва руҳий хусусиятлари мажмуини, феълини, табиатини англатадиган «хулқ» сўзининг кўплик шаклидир. «ахлоқ» ибораси икки хил маънога эга: умумий тушунча сифатида у фаннинг тадқиқот объектини англатса, муайян тушунча сифатида инсон феъл–атвори ва хатти–ҳаракатининг энг қамровли қисмини билдиради. Ахлоқни умумий тушунча сифатида олиб, уни доира шаклида акс эттирадиган бўлсак, доиранинг энг кичик қисмини одоб, ундан каттароқ қисмини – хулқ, энг қамровли қисмини ахлоқ эгаллайди. ОДОБ–инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф–одатларга асосланган чиройли хатти–ҳаракатларни ўз ичига олади. Хулқ– оила, жамоа, маҳалла–кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти–ҳаракатларнинг мажмуи. Ахлоқ– жамият, замон, баъзан умумбашарий аҳамиятга эга, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти–ҳаракатлар йиғиндиси, инсоний камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса. Download 53.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling