6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа
Download 53.61 Kb.
|
Толибджонов Ш. (6-мавзу)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Никоҳ ва оила тушунчалари.
- Фуқаролик жамияти
Касбий одоб ва этикет. Ахлоқий маданият яққол кўзга ташланадиган муносабатлар кўринишидан бири, бу – этикет. У кўпроқ инсоннинг ташқи маданиятини, ўзаро муносабатлардаги ўзини тутиш қонун–қоидаларининг бажарилишини бошқаради. Агар муомала одобида инсон ўз муносабатларига ижодий ёндашса, яъни бир ҳолатда бир неча хил муомала қилиш имконига эга бўлса, этикет муайян ҳолат учун фақат бир хил қоидалаштириб қўйилган хатти–ҳаракатни тақозо этади.
Этикетнинг қамрови кенг, у, маълум маънода, халқаро миқёсда қабул қилинган муомала қонун–қоидаларини ўз ичига олади. Масалан, сиёсий арбоб этикети, меҳмондорчилик этикети ва ҳ.к. Этикетнинг бундай замонавий кўринишлари билан бирга, шундай миллий–анъанавий шакллари ҳам борки, уларсиз миллат маданий ҳаётининг тасаввур қилиш қийин. Масалан, саломлашиш одобини олиб кўрайлик. Этикетнинг бу турига кўра, кўчадан ўтиб кетаётган одам, кўча бўйида ўтирганлар ёки турганларга салом бериши керак, салом берганда ўнг қўл чап кўкракда, юракнинг устида туриши, бош эса енгил таъзимга эгилиши лозим. Ахлоқий маданият касбий одобда ҳам яққол кўзга ташланади. Ҳар бир жамиятда муайян гуруҳлар борки, эгаллаган касблари уларни бошқа жамиятдошларига нисбатан имтиёзли даражага олиб чиқади. Кўпчилик жамият аъзоларининг ҳаёт–мамотлари, соғлиги, маънавий соғломлиги, ҳуқуқий ҳимояси, илмий салоҳиятининг намоён бўлиши каби омиллар ўшандай имтиёзли касб эгаларининг ўз касбий бурч масъулиятини қай даражада ҳис этишларига, ҳалоллик ва виждон юзасидан иш кўришларига боғлиқлиги ҳаммага маълум. Никоҳ ва оила тушунчалари. “Оила” сўзининг луғавий маъноси ҳақида олимлар турли фикрлари келтириб ўтишган. Масалан, Ф.Қиличев қадимда халқимизда эгарни уловга мустаҳкамловчи тасмани “айил” деб аташгани ва эр-хотинлик муносабатлари пайдо бўла бошлагач, уларнинг жипслигини “айла”, яъни “айл” оила тарзида ифодалаб номлаганлар, деган фикрга келади1. Бошқа олимларнинг фикрича, оила арабча “аёлманд” маъноларини англатувчи “оила” сўзидан келиб чиққан2. Умуман “оила” эркак ва аёл қўшилиши натижасида юзага келган ижтимоий бутунликни англатган. Никоҳ – арабча сўз бўлиб, “қўшилиш” деган маънони англатади3. Яъни, никоҳ фақат жисмоний қўшилиш эмас, балки маънавий муштараклик ҳамдир. Қадимда никоҳнинг ҳилма-хил шакллари мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда моногамия, полигамия, эндогамия, экзогамия, паналуал ва левират каби шакллари сақланган. Моногамия – бир никоҳли оила, полигамия – кўп никоҳли оила, экзогамия – бегоналар орасидаги никоҳ шакли, эндогамия – қариндошлардан тузилган никоҳ, паналуал – иккинчи никоҳда бегона билан тузилган никоҳ, левират – эри вафотидан сўнг, унинг акаси ёки укаси билан тузилган никоҳ, сорорат – хотини вафотидан сўнг унинг синглиси ёки опаси билан тузилган никоҳ кабилардир. Оилавий муносабатларнинг шаклланиши жараёнига эътибор берар эканмиз, никоҳ ва оилани бир-биридан фарқлашимиз лозим. Никоҳ оиладан илгари вужудга келган бўлиб, даставвал патриархал оила вужудга келишига қадар, уруғчилик даврида фақат жинсий табиий ҳаётни бошқариб борган. Оила вужудга келгандан сўнг эса кишилар ҳаётнинг ҳуқуқий, ахлоқий ва маиший соҳаларига ҳам кириб борган. Оилани фуқаролик жамиятининг, давлатнинг энг муҳим ҳужайраси дейишади. Чунки ҳар бир жамият аъзоси, бўлажак фуқаронинг тарбияси оиладан бошланади. Оила уч жиҳатни: ўзининг бевосита кўриниши бўлмиш никоҳни; оилавий мулк ва анжомлар ҳамда улар ҳақидаги ғамхўрликни; болалар тарбиясини ўз ичига олади. Дастлабки ахлоқ маскани бўлмиш оилалар йиғиндиси фуқаролик жамиятини, миллатни ташкил этади. Фуқаролик жамияти моҳиятан оила билан давлат ўртасидаги даража. Гарчанд, унинг тараққиёти давлат тараққиётидан кейинроқ рўй берса ҳам, у албатта давлатни тақозо этади, яъни фуқаролик жамиятининг яшаши учун унинг олдида мустақил нимадир – расмий, тизимли бошқарув бўлиши керак. Download 53.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling