6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа
Download 53.61 Kb.
|
Толибджонов Ш. (6-мавзу)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахлоқий маданият
Шухратпарастлик. Шухратпарастлик – шон–шуҳрат кетидан қувадиган ва бу йўлда ҳар қандай ахлоқсизликдан қайтмайдиган инсонлар тоифасининг хусусияти. Шухратпараст одам ўз номининг доимо атрофдагилар ва жамият диқкат Марказида туришига машҳурликка, шов–шувга, мақтовга ички бир тийиқсиз эҳтиёж сезади.
Ахлоқий маданиятнинг энг муҳим унсурларидан бири – муомала одоби. У, моҳиятан, ўзаро ҳамкорликнинг шаклларидан бири. Инсон зоти бир–бири билан ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро тажриба алмашмасдан, бир–бирига таъсир кўрсатмасдан расмана яшаши мумкин эмас. Муомала одам учун эҳтиёж, зарурат, соғлом киши усиз руҳан қийналади, кайфияти тушиб боради. Муомала одоби бошқа кишилар қадр–қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқий–меъёрий талабларни бажаришни тақозо этади. Сўзлаш ва тинглай билиш, суҳбатлашиш маданияти муомаланинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис муомала одоби ўзини, энг аввало, ширинсуханлилик, камсуқумлик, босиқлик, хушфеъллилик сингари ахлоқий меъёрларда намоён қилади. Ҳамма даврларда суҳбат, мулоқот инсониятнинг муомаласининг асосини ташкил қилган. Суҳбат – бу инсонлар ўртасидаги фикрлар алманишуви бўлиб, у ақллилик ва чиройли сўзлашнинг белгиси бўлиб ҳисобланмайди. Баъзи инсонлар қандай қилиб гап бошлашни билишмайди, гапирганда ўзларини йўқотиб қўядилар. Жуда кўп кераксиз сўзларни, ишлатадилар. Бугунги кунда баъзи ёшларимиз нутқидан мамнун эмасмиз. Чунки уларнинг нутқи умуман йўқ ҳисоб, гаплари фақат жаргон ва вульгар сўзлардан иборат. Ўз она тилини ҳурмат қилган инсон уни бузилишига йўл қўймайди. Ажнабий сўзларнинг аниқ маъносини билган ва уларни тўғри талаффуз эта оладиган киши, зарурат бўлса, уларни ўз нутқида ишлатиши мумкин. Иш, мартаба, кечинмалар ва кайфиятнинг ёмонлиги ҳам, бетоблик ҳам, атрофдагилар билан қўпол муомалада бўлиш ҳуқуқини бермайди. Ҳатто буйруқни ҳам мулойимлик, майин овоз билан ва шу қатори бир вақтда ишга доир қатъийятлик билан бериш мумкин. Суҳбат пайтида тинимсиз ҳаракатда бўлиб туриш, қўлни пахса қилиб гапириш ёки сухбатдошининг ёшини назарга олмай, уни оёқни чалкаштириб ўтирган ҳолда тинглаш, биров жон куйдириб сўзлаётганда эснаш в.б. Шунга ўхшаш ҳолатлар ҳам муомаладаги одобсизликни билдиради. Download 53.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling