6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа


Download 53.61 Kb.
bet12/22
Sana19.04.2023
Hajmi53.61 Kb.
#1363310
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Толибджонов Ш. (6-мавзу)

Тинчликпарварлик. Бу ахлоқий тамойил ҳам инсоният ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Чунончи, тинчликпарварлик урушнинг, қон тўкишнинг ҳар қандай кўринишини инкор этади, оддий тинчликсевар шахснинг тинч–тотув яшашга бўлган ижобий муносабати билангина чегараланиб қолмайди, балки душманлик ва тажовузкорликка қарши курашни, зарба беришни тақозо этади.
Жўмардлик. Жўмардлик тамойили эса шарқда қадимдан мавжуд. Европада уни альтруизм номи билан Огюст Конт илмий муомалага киритган. У – кишидаги ўз қавмдошига ачиниш ҳиссидан, унга бахт ва фаровонлик тилаш туйғусидан келиб чиқади, моҳиятан беминнат хайрияга асосланади. Ўз манфаатидан ўзга манфаатини устун қўйиб, «ўз оғзидагини ўзга оғзига тутиб» яшаш жўмард инсоннинг ҳаёт тарзига айланади.
Ахлоқий меъёрлар: Ҳалоллик. Ҳалоллик виждон, адолат ва бурч каби ахлоқшунослик мезоний тушунчалари билан боғлиқ, инсонинг ўзгача муносабати ўзича муносабатидек соф, покиза бўлишини талаб қилидиган ахлоқий меъёрдир. Даставвал у диний тушунча сифатида вужудга келиб, ҳар бир мусулмоннинг емак–ичмаги, жинсий ва иқтисодий ҳатти–ҳаракатлари сифатини белгилаб берувчи шаръий меъёр бўлиб амал қилган,унинг зидди – ҳаром диний нуқтаи – назардан салбий ҳисобланган ҳатти–ҳаракатларга нисбатан қўлланилган.
Ростгўйлик. Ростгўйлик ёки тўғри сўзлилик инсоннинг ҳақиқатга интилиши билан боғлиқ ҳақиқат эса доимо синфийлик, партиявийлик–мафкуравийлик ва тарихийлик–даврийликдан юқори туради. Ҳақиқатнинг ифодавий шаклларидан бири ростгўйликдир. Демак, ростгўйлик – инсоннинг кейинчалик касб этган табақавийлик, – сўз онгига, руҳига сингдирган, ижтимоий–ҳаётий, даврий–тажрибавий хусусият эмас, балкининг моҳиятида берилган фазилат.
Ҳаёлилик. Бу меъёр хулқий гўзалликнинг асосий белгиларидан ҳисобланади. У, гарчанд, бир қарашда, уят ҳисси билан ўхшаш бўлса–да, аслида ўзини кўпроқ андиша ва ибога яқин фазилат тарзида намоён қилади, унда ахлоқий моҳият эстетик хусусият – нафосат билан уйғунлашиб кетади.
Хушфеъллилик, ширинсуханлилик, камтаринлик, босиқлик сингари ахлоқий ҳатти–ҳаракатлар меъёрийлик нуқтаи назаридан ғоят муҳим. Чунки ҳар бир жамият даражаси маълум маънода ундаги фуқаролар муомала маданиятининг юксаклиги билан ҳам белгиланади.
Худбинлик. У ўз индивидуал эҳтиёжларини ҳамма нарсадан юқори қўядиган ахлоқий сифат, иллатни англатувчи тушунча; бирор – бир инсоннинг моддий–маиший манфаатларининг бошқаларникидан устун қўйилишини билдирувчи манфаатпарастликдан ва ўз шахсини мутлақлаштиришига қаратилган шахсиятпарастликнинг баъзи унсурларидан иборат салбий ҳатти–ҳаракатлар мажмуъидир.

Download 53.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling