6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа


Туркистон маърифатчи–жадидларининг ахлоқий қарашлари ва кейинги даврлар ўзбек ахлоқшунослиги


Download 53.61 Kb.
bet8/22
Sana19.04.2023
Hajmi53.61 Kb.
#1363310
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
Толибджонов Ш. (6-мавзу)

Туркистон маърифатчи–жадидларининг ахлоқий қарашлари ва кейинги даврлар ўзбек ахлоқшунослиги. Туркистон маърифатчилигининг дастлабки босқичларида ахлоқий ғоялар асосан бадиий ва дидактик шаклларда ўз аксини топди. Шу жиҳатдан ўзбек ва тожик халқларининг мутафаккири Аҳмад Донишнинг (1827 – 1897) «Наводир ул–вақое» асари диққатга сазовор. Аҳмад Дониш ўз асарларида бухоро амирлиги давлат тузумини россия давлат тузуми билан солиштириб, уни ислоҳ қилиш лозимлигини таъкидлайди. Айни пайтда, анъанавий ахлоқий тушунчалар билан фикр юритар экан, у адолатни ҳам подшо–ҳукмдор шахсига, ҳам давлат тизимига хос фазилат сифатида олиб қарайди.
Қорақалпоқ халқининг буюк мумтоз шоириБердақ (1827–1900) шеърларида ҳам ўша давр ахлоқий муҳити ўз аксини топади; у ҳам дин пешволарининг ўзлари охиратга ишонмасликларини, товламачилик, очкўзлик, текинхўрлик иллатларига мубтало бўлганликларини ва бу билан Ислом илдизига болта ураётганликларини қаттиқ танқид остига олади.
Абай. Туркистон халқларини ахлоқий юксаклик ва маърифат воситасида миллий ўзлигини англаш даражасига кўтаришда қозоқ халқининг буюк фарзанди Абай (1845–1908) ахлоқий қарашларининг аҳамияти катта. Абай шеърларида, шунингдек, «Искандар», «Масъуд» достонларида эзгулик, адолат, мардлик, шижоат сингари фазилатлар ўрнини иллатлар эгаллаб бораётганидан, халқнинг яхшилик билан ёмонликни фарқлай олмайдиган даражага тушиб қолганидан фарёд чекади:
Анбар Отин. Туркистон маърифатчиларларининг яна бир йирик намояндаси Дилшоднинг шогирди Анбар Отиндир (1870–1914). Унинг ахлоқий қарашлари лирик–фалсафий шеърларида ва «қаролар фалсафаси» (1910) рисоласида ўз аксини топган.
«Қаролар фалсафаси» асари асосан бир–бирининг зидди бўлмиш икки муаммо – ижтимоий адолат ва ижтимоий зулм тушунчаларига бағишланган. Рисола кўп ўринларда фалсафий–мажозий талқинлардан иборат. Чунончи, рисола давомида, айниқса унинг биринчи фаслида, қора ва оқ рангларнинг мажозий ҳамда ботиний моҳияти ўзига хос тарзда ифодаланади.
Абдурауф Фитрат. Туркистон маърифатчилари ахлоқшунослигида том маънодаги миллий қаҳрамонимиз Абдурауф Фитратнинг (1884–1938) «Нажот йўли» («раҳбари нажот») асари ва, айниқса, «Оила ёки оила бошқариш тартиблари» (1914) китоби алоҳида ўрин тутади. Аввало, шуни айтиш керакки, «Оила» ўзгача бир шиддатли услуб билан ёзилган. Унда ҳам танқидий руҳ, ҳам даъват руҳи кучли. Фитрат она–Туркистонни озод кўришни истайди, бунинг учун ҳар бир Туркистонлик оила, ахлоқ, аъмол ва эрк ўчоғи бўлмоғи лозим.

Download 53.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling