6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа


Download 53.61 Kb.
bet7/22
Sana19.04.2023
Hajmi53.61 Kb.
#1363310
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Толибджонов Ш. (6-мавзу)

«Калила ва Димна» ўзбек тилига бир неча бор таржима қилинган. Асарни ўқиганда кўз олдимизда икки дунё намоён бўлади: бири – инсоф, адолат, диёнат, ҳалолликка суянган, ахлоқий фазилатларнинг тажассуми бўлмиш инсонлар дунёси, эзгулик олами, иккинчиси – ёлғонни, қаллобликни, мунофиқликни, худбинликни касб қилиб олган, иллатлар тажассуми бўлган одамлар дунёси, ёвузлик дунёси. Ана шу эзгулик ва ёвузлик орасидаги кураш асарнинг ўқ томирини ташкил этади. Унда ахлоқийлик асл бахт, ахлоқсизлик инсон учун ҳалокат гирдоби экани ажойиб ҳикоятларда, масалларда ўз аксини топади.
«Қутадғу билиг» 13000 мисрани ўз ичига олган ахлоққа, сиёсатшуносликка доир монументал асар. Уни туркий халқларнинг ахлоқий қомуси деб аташ мумкин. Китобда эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик, ҳалоллик ва ҳаромлик сингари тушунчалар батафсил қаламга олинади. Уларнинг моҳияти образли, бадиий юксак мисраларда, шеърий ҳикматларда, мақолларда очиб берилади.
Кайковуснинг «Қобуснома» асарида ҳам ана шу жиҳатларга эътибор қилинади. Айни пайтда, «Қобуснома» инсон ҳаёти ва фаолиятининг деярли барча томонларини қамраб олувчи ўгит – кўрсатмалардан иборатдир. Унда меҳмонга бориш, меҳмон кутиш, савдогарчилик одобларидан тортиб, чавгон ўйини – спортчи одобигача қаламга олинади. Кайковус ахлоқийликка эришув икки хил – табиий, туғма ва тарбия орқали рўй беришини айтади. Шу билан бирга ахлоқий тарбия ҳар икки ҳолатда ҳам шарт эканини таъкидлайди.
Шарқона пандномаларнинг энг машҳури, шубҳасиз, шайх Муслиҳиддин Саъдийнинг (1184 – 1292) «Гулистон» асаридир. Жаҳонда бу асар таржима қилинмаган бирор – бир маданий тил бўлмаса керак. Ўзбек тилига у биринчи марта буюк ўзбек мумтоз шоири сайфи саройи томонидан xiv асрда таржима қилинган.
Саъдий, биринчи навбатда, одамлар қиёфасидаги эзгулик ва ёвузликнинг ўзаро муносабатларини очиб беради. Оддий муомала одобидан тортиб, юксак ахлоқий тамойилларгача ана шу муносабатларни акс эттиришга хизмат қилади.
Темурийлар даврида яратилган энг ажойиб ва ўзига хос пандномалардан бири, бу – Хондамирнинг (1481 – 1535) «Макоримул–ахлоқ» («яхши хулқлар») асари. Унинг ўзига хослиги шундаки, ундаги қаламга олинган барча фазилатлар бир буюк инсон – Алишер Навоий қиёфаси мисолида очиб берилади, талқин этилади.
Ўрта асрлардан кейин ҳам пандномалар яратиш анъаналари давом этди. Ана шундайлардан бири – ўзбек мумтоз шоири Гулханийнинг (XVIII аср иккинчи ярми – XIX аср бошлари) «Зарбулмасал» асари. Асарнинг яна бир ўзига хослиги шундаки, унинг асосий қаҳрамонлари – ўз қиёфаларида ахлоқсизлик иллатларини мужассам этган салбий образлар. Ана шу усул билан инсонларни инсоф, адолат ва диёнатга, ҳалоллик ва софдилликка чорлайди.
Ғайризўравонлик. Маълумки, ёвузликни йўқотиш, тўғрироғи, камайтириш, заифлаштириш барча даврларда ҳам асосий ахлоқий муаммо бўлиб келган. Қадимги дунёдаги ва ўрта асрлардаги шарқ мутафаккирлари ёвузликни кучсизлаштиришнинг йўли – унга қарши ёвузлик билан жавоб бермаслик, деб билганлар. Бундай ёндашувни қадимги ҳиндлар ва хитойларда (йўга, жайнчилик, буддҳачилик, даочилик), насронийликдаги исо алайҳиссалом даъватларида, мусулмонликдаги тасаввуф намояндаларида кўриш мумкин. Лекин бу даврларда ёвузликка ёвузлик билан жавоб бермасликни фақат сабр–тоқат, Худога ташлаб қўйиш орқали амалга ошириш мумкин деб билганлар.

Download 53.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling