6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа


Download 53.61 Kb.
bet3/22
Sana19.04.2023
Hajmi53.61 Kb.
#1363310
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Толибджонов Ш. (6-мавзу)

Этика ва социология. Маълумки, социология инсонларнинг оммавий хатти–ҳаракати ва уларнинг қонуниятларини фақат муайян ижтимоий тузум доирасидагина тадқиқ этади. Ахлоқшунослик эса, ўз моҳиятига кўра, лозим бўлганда, муайян ижтимоий тузум ёки давр доирасидан чиқиб, инсон ахлоқининг юксак ютуғи сифатида келгуси даврлар учун ҳам тарихий ва ахлоқий аҳамият касб этган шахсий, истисноли хатти–ҳаракатларни ҳамда уларнинг сабабий асосларини ўрганади.
Этика ва сиёсатшунослик. Сиёсий кураш қарама–қарши ахлоқий қоидалар ва талаблар курашини тақозо этади. Шахсий интилишлар билан давлат ва жамият манфаатларининг мослиги, мақсадлар ва воситаларнинг пок ёки нопоклиги муаммолари ўртага чиқади. Лекин, аслида сиёсат қай даражада ахлоқийлик касб этса, шунчалик у оқилона бўлади. Шунингдек, раҳбарлик одоби, партиявий одоб, этикет сингари ахлоқшуносликнинг ахлоқий маданияти доирасига кирувчи махсус соҳалари ҳам сиёсатшунослик билан чамбарчас боғлиқ.
Этика ва экология. Кейинги пайтларда ахлоқшуносликнинг экология билан алоқаси тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Ахлоқнинг асосий вазифаси, энг аввало, унинг тарбиявийлигидир. Ахлоқий тарбия инсон учун, халқона қилиб айтганда, бешикдан то қабргача асқотади. Тарбия гўдакдаги ахлоқий моҳиятини юзага чиқариши учун, унда ахлоқий йўналмаларнинг, хулқ ва одатларнинг шаклланишига хизмат қилади, ахлоқий тақиқларининг моҳиятини бола онгига сингдиради.
Инсонни қадриятларга йўналтириш ҳам ахлоқнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Чунки ахлоқ қадриятлар шахснинг камол топишида катта рол ўйнайди, инсонга эзгуликка қараб бориш ва ёвузликдан қочиш йўлини кўрсатади.
Ахлоқнинг коммуникатив вазифасини ҳам борки, у инсон муносабатларини гўзал таомилга айлантиришда муомала одоби, этикет сингари меъёрий қонун–қоидалар мажнунни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади, моҳиятан у муомалани имкон борича инсоний, гўзал муносабат, ёқимли алоқа сифатида рўй беришига кўмаклашади, кишида юксак муомала маданиятининг шаклланишига, тилнинг ширин, имо–ишоранинг нозик, суҳбатининг ёқимли бўлишига олиб келади.
Ахлоқнинг яна бир вазифаси эса – билиш. У инсонга ахлоқий билим беради. Шу билим воситасида одам ўз ҳатти–ҳаракатини бошқаради, ҳиссиётларнинг қайси бирига устуворлик бериш керак ва қайси бирини сабр билан енгиш лозимлигини белгилайди, кундалик ҳаётда дуч келадиган ахлоқий муаммоларни ҳал этишда кишига кўмаклашади. Ахлоқнинг инсонийлаштириш вазифаси ҳам муҳим. У одамзотни ҳайвоний хислатлардан – зулм, зўравонлик, зуғум, адолатсизлик, инсофсизлик каби қатор иллатлардан фориғ бўлиши, юксак инсоний фазилатлар билан йўғрилиб яшаши, доимо комилликка интилишига кўмаклашиш билан белгиланади.

Download 53.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling