6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа


Download 53.61 Kb.
bet5/22
Sana19.04.2023
Hajmi53.61 Kb.
#1363310
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Толибджонов Ш. (6-мавзу)

Ведачилик. Ведачилик ахлоқшунослиги қадимги ҳинд жамиятини тўрт табақа – варнага бўлади: браҳманлар (коҳинлар), кшатрийлар (ҳарбийлар), вайшчилар (деҳқонлар, косиблар), шудралар (қуллар). Машҳур «ману қонунлари» да ёзилишича, браҳманнинг машғулоти – таълим бериш, ведани ўрганиш, қурбонлик қилиш, садақа улашиш ва туҳфалар олиш; кшатрийлар фуқароларни қўриқлайдилар; вайшчилар чорва, тижорат, судхўрлик ва деҳқончилик билан шуғулланадилар; шудралар эса ана шу уч ижтимоий гуруҳга хизмат қилади, ведачилик ахлоқига кўра, браҳманлар туғма ахлоқий юксак одамлар, шудралар эса туғма тубан ахлоқ эгалари ҳисобланади.
Буддачилик. Сидҳарта Гаутама (милоддан аввалги 567–487) таълимотига кўра, дунё изтиробга тўла ва энг муҳим муаммо ана шу изтироблардан қутулишнинг йўлини топиш.. Унинг қисқача баёни шундай:
1. Бу дунёдаги ҳаёт изтиробларга тўла.
2. Бу изтиробларнинг сабаблари бор.
3. Бу изтиробларга барҳам бериш мумкин.
4. Изтиробларга барҳам беришга олиб борадиган йўллар мавжуд.
Конфуцийчилик. Конфуций таълимотида асосий ахлоқий қонун, асосий ахлоқий тушунча – жэн (инсонийлик). «лун юй» («ҳикматлар») китобида шундай дейилади: «кимки чин дилдан инсонни севишга интилса, у ёвузлик қилмайди». «ўзингга эп кўрмаган нарсани ўзгага муносиб кўрма, шунда давлатда ҳам, оилада ҳам ўзингга нисбатан ёвлик ҳис қилмайсан».демак, жэн – ҳам жамият, ҳам оила аъзолари орасидаги муносабатларни белгилайдиган ахлоқий тамойил. У билан «сяо» – ота–онани, катталарни ҳурмат қилиш, «ли» – урф–одат, маросимларни эъзозлаш тушунчалари мустаҳкам боғлиқ. Айни пайтда «ли» тушунчасининг маъноси анча кенг, у давлатга бўлган муносабатни ҳам ўз ичига олади. Хоқон (император) – осмон ўғли, у осмон остидагиларнинг барчасига ота. Осмон остидаги тартиб–қоида эса қуйидагича: «подшо – подшо, ота–ота, мулозим–мулозим, ўғил–ўғил бўлиши керак».
Антик давр ахлоқ фалсафаси. Демокрит қадимги юнон файласуфлари ичида биринчилардан бўлиб инсоннинг ички дунёсига мурожаат қилади. У ниятни (хатти–ҳаракат сабабини) ҳаракатдан ажратади. Айни пайтда номусли ва номуссиз одамни нафақат қилмиши, балки нияти орқали ҳам билиб олса бўлади, деган фикрни илгари суради. Демокрит ҳаё ва ишончни инсонни қинғир ишлардан қайтариб турувчи куч тарзида таърифлайди.
Суқрот (юнонча сократос, милоддан аввалги 470–399 йиллар) нинг фикрича, полис билан фуқаро ўз ҳуқуқлари жиҳатидан тенг эмас: улар ота билан ўғилга ўхшайди. Ахлоқнинг асосий моҳияти – ўзгармас ва абадий асл фазилат бўлмиш Донишмандлик. У ахлоқий ҳатти–ҳаракат мезони ҳисобланган илоҳий ёзмишга мос келадиган бенуқсон фаолиятдир. Ахлоқнинг манбаи эса инсондан ташқарида, илоҳийдир.
Афлотун ахлоқшунослигининг муҳим хусусияти шундаки, унда ахлоқнинг асоси, ахлоқий намуна сифатида илоҳийлик олинади. Файласуфнинг фикрича, кимда–ким Худонинг марҳаматига эришмоқчи экан, унга иқтидо қилмоғи, ундан намуна олмоғи керак; Худо барча нарсалар учун мезон; фақат Худога ишонувчи ва тақлид қилувчи кишигина Донишманд бўлиши мумкин.
Арастунинг ахлоқий қарашлари, асосан ўғлига бағишланган «никомахнинг ахлоқ китоби» ва «эвдемнинг ахлоқ китоби» ҳамда «катта ахлоқ китоби» рисолаларида ўз аксини топган. Арасту қадимги юнон мутафаккирлари ичида биринчи бўлиб ихтиёр эркинлигини ахлоқнинг асоси сифатида олиб қарайди ва ахлоқий фазилатни, Афлотунга қарама–қарши ўлароқ, руҳнинг туғма хусусияти эмаслигини, балки касб этиладиган (ҳосил қилинадиган) сифат эканини айтади.

Download 53.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling