6- мавзу: Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи


Download 20.66 Kb.
bet1/3
Sana21.06.2023
Hajmi20.66 Kb.
#1640330
  1   2   3
Bog'liq
13-14


6- Мавзу: Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи.
Режа
1.Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини жорий этиш
2.Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўловчилари
3.Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини объекти.
4.Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини ставкалари.
5.Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.

  1. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини жорий этиш

Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўғри солиқлар таркибига киради ва моҳиятига кўра бу солиқ асосий фондлар шаклидаги ресурсларга нисбатан белгиланган солиқ ҳисобланади. Бу солиқ бўйича тушумлар суммаси тўлиқ маҳаллий бюджетларга тушади.
Солиқ тизимида мол-мулк солиғини жорий этишдан мақсад, биринчидан, корхоналар ўзларининг хўжалик фаолиятини юритишда ортиқча ва фойдаланилмаётган мол-мулкини сотишга қизиқишини уйғотиш бўлса, иккинчидан, корхоналар балансидаги мол-мулкдан самарали фойдаланишни рағбатлантиришдан иборат. Юқорида келтирилган мол-мулк солиғи Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлар, ҳамда Тошкент шаҳар хокимият органлари томонидан амалга оширилади.
Мол-мулк солиғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралидан қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Қонунига асосан жорий этилади ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш фондларига тўлов ҳамда транспорт воситаларига солинадиган солиқ бекор қилинади.
Мол-мулк солиғи мавжуд ишлаб чиқаришни экстенсив кенгайтиришни жиловлаш вазифаларини хал қилишга ҳам самарали таъсир қилади.
Юридик шахслар мол-мулки солиққа тортиладиган объект сифатида, асосий воситаларнинг ўртача йиллик баланс қийматини ҳисоблаш жараёнида асосий воситаларнинг бошланғич қийматидан эскириш суммаси чегирилганидан кейин қолган қолдиқ қиймати бўйича ҳисобланади.
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг давлат бюджети даромадлари таркибидаги улуши юқори эмас. Ҳозирги вақтда бу солиқнинг тушуми Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг солиқли даромадларидан 2,5-4,5 фоиз оролиғини ташкил жтади.

Download 20.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling