6-боб. Ахборот хизматининг замонавий турлари


Ахборот тизимларининг таъсирчан цисмлари


Download 0.72 Mb.
bet22/44
Sana17.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1549064
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Ахборот тизимларининг таъсирчан цисмлари
Хозирги вактларда мавжуд ахборот тизимларида жуда катта хажмда махфий ахборотлар сакданади ва уларни химоялаш энг долзарб муаммолардан хисобланади.
Масалан, биргина АКШ Мудофаа вазирлигида айни чогда 10000 компьютер тармоклари ва 1,5 млн компьютерларга карашли ахборотларнинг аксарият кисми махфий эканлиги хаммага аён. Бу компьютерларга 1999 йили 22144 марта турлича хужумлар уюштирилган, уларнинг 600 тасида Пентагон тизимларининг вактинчалик ишдан чикишига олиб келган, 200 тасида эса махфий булмаган маълумотлар базаларига рухсатсиз кирилган, ва натижада Пентагон 25 миллиард АКШ доллара микдорида иктисодий зарар курган. Бунака хужумлар 2000 йили 25000 марта амалга оширилган. Уларга кирши курашиш учун Пентагон томонидан янги технологиялар яратишга 2002 йили Carnegie Mellon университетига 35,5 млн. АКШ доллара микдорида грант ажратилган.
Маълумотларга караганда, хар йили АКШ хукумати компьютерларига уртача хисобда 250 — 300 минг хужум уюштирилади ва улардан 65%и муваффакиятли амалга оширилади.
Замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимлари — бу тараккиёт дастурий-техник мажмуасидир ва улар ахборот алмашувини талаб этадиган масалаларни ечишни таъминлайди. Кейинги йилларда фойдаланувчиларнинг ишини енгиллаштириш максадида янгиликларни таркзтиш хизмати USENET-NNTP, мультимедиа маълумотларини INTERNET-HTTF тармоги оркали узатиш каби протоколлар кенг таркалди.
Бу протоколлар бир канча ижобий имкониятлари билан бирга анчахина камчиликларга хам эга ва бу камчиликлар тизимнинг захираларига рухсатсиз киришга йул куйиб бермокда. Масалан, АКШ Ахборотни химоялаш миллий ассоциацияси аъзоси Дэвид Кеннеди (David Кеппен) нинг маълумотига эга, Буэнос- Айресда яшовчи 21 ёшли Жулио Цезар Ардита (Julio Cesar Ardita) кулга олинган. Бунинг сабаби эса Ардитанинг АКШ харбий денгиз кучлари, НАСА хамда АКШ, Бразилия, Чили, Корея, Мексика, Тайвань университетлари компьютер тизимларига хужумлар уюштирганлиги ва уларга рухсатсиз кирганлигидир.
Ахборот тизимларининг асосий таъсирчан кисмлари куйидагилар:
• INTERNET тармогидахи серверлар. Бу серверлар: дастурлар ёки маълумотлар файлларини йук килиш оркали; серверларни хаддан ташкари куп тугалланмаган жараёнлар билан юклаш оркали тизим журналининг кескин тулдириб юборилиши оркали; броузер — дастурларини ишламай колишига олиб келувчи файлларни нусхалаш оркали ишдан чикарилади;
• маълумотларни узатиш каналлари — бирор-бир порт оркзли ахборот олиш максадида яширин каналии ташкил этувчи дастурлар юборилади;
• маълумотларни тезкор узатиш каналлари — бу каналлар жуда куп микдорда хеч кимга керак булмаган файллар билан юкланади ва уларнинг маълумот узатиш тезлиги сусайиб кетади;
• янгиликларни узатиш каналлари — бу каналлар эскирган ахборот билан тулдириб ташланади ёки бу каналлар умуман йук килиб ташланади;
• ахборотларни узатиш йули — USENET тармонда янгиликлар пакетининг маршрути бузилади;
• JAVA броузерлари — SUN фирмаси яраттан JAVA тили имкониятларидан фойдаланиб, апплетлар (applets) ташкил этиш оркали маълумотларга рухсатсиз кириш мумкин булади. JAVA — апплетлари тармонда автоматик равишда ишга тушиб кетади ва бунинг натижасида фойдаланувчи бирор-бир лужжатни ишлатаёттан пайтда хакикатда нима содир этилишини хеч качон кура билмайди, масалан, тармок вирусларини ташкил этиш ва JAVA-апплетлари оркали вирусларни жунатиш мумкин булади ёки фойдаланувчининг кредит карталари ракамларига эгалик килиш имконияти вужудга келади.
АКШ саноат шпионажига карши кураш ассоциациясининг текширишларига асосан компьютер тармоклари ва ахборот тизимларига хужумлар куйидагича таснифланади: 20% — аралаш хужумлар; 40% — ички хужумлар ва 40% — ташки хужумлар.
Жуда куп холларда бунака хужумлар муваффакиятли ташкил этилади. Масалан, Буюк Британия саноати, компьютер жиноятлари сабабли, хар йили 1 млрд фунт стерлинг зарар куради.
Демак, юкорида олиб борилган тахлилдан шу нарса куринадики, хозирги пайтда компьютер тармокдари жуда куп таъсирчан к;исмларга эга булиб, улар оркали ахборотларга рухсатсиз киришлар амалга оширилмокда ёки маълумотлар базалари йук; килиб юборилмокда ва бунинг натижасида инсоният млрд-млрд АКШ доллара микдорида иктисодий зарар курмокда.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling