6-Лабаратория машғулоти. Мавзу: Оптик газ анализаторлар блок-схемаларини анализ қилиш


Download 36.13 Kb.
bet2/2
Sana25.04.2023
Hajmi36.13 Kb.
#1398554
1   2
Bog'liq
6-Лабаратория машғулоти (2)

Ультрабинафша газанализаторлар.

Ультрабинафша нурлари ютиладиган газ анализаторларида ъаводаги симоб буғлари концентрациясини, хлор, водород сулpфид, азот қўшоксид ва бошқа моддаларнинг концентрацияларини шлчашда қўлланилади. Ультрабинафша нурларнинг манбаи симобли лампалар бўлиб, улар чиқарган нурларнинг кўп қисми ультрабинафша нурлар бўлади. Нурланишини қўшимчаа монохроматлаш учун шиша светофорларда фойдаланилади, улар анализ қилинаётган модда ютилишининг максимуми вазиятига қараб танланади. Улpтрабинафша нурланишини электр сигналга айлантириш учун фотоэлементлар ва фоторезисторлардан фойдаланилади.


Амалда улpтрабинафша нурларни ютадиган электр компесацияли 2 нурли газ анализаторлари, оптик копенсацияли газ анализаторлари, шунингдек, бевосита ўлчайдиган, улpтрабинафша нурларини ютадиган бир нурли газ анализаторлари ъам ишлатилади.
Бир нурли улpтрабинафша нурларни ютадиган газ анализаторнинг блок схема кўрсатилган. Асбобда битта манба 1 ва битта фотоприёмник 8 бор. Манбанинг нурланишини электр двигатели 2 айлантирадиган обтюратор 3 узади ва у қарама – қарши фазаларда ўзгарадиган иккита бир ъил оқимга бўлинади. Бу оқимларнинг ъар қайсиси тегишли оптик ёруғлик филpтри – иш филpтри 5 ва таққослаш филpтри 6 дан ўтади.
Филpтрларнинг шаффофлик чизиқлари беркитилмайди ва f1, f2 частоталар диапозонида тўпланган. Нурларнинг филpтрланаган оқимлари иш кювети 7 дан ўтади, бу кювет орқали нурланишни f1 частотада ютадиган анализ қилинаётган газ ъайдалади, сўнгра оқим умумий нур қабул қилгичга келади. Кювет 7 да анализ қилинаётган компонент бўлмаганида иш ва таққослаш оқимларининг интенсивлиги нолни ростлаш заслонкаси 4 ни суриш йўли билан бараварлаштирилади. Бу ъолда система мувозанатлашади ва фотоприёмникдан олинадиган фарқ сигнали нолга тенг бўлади. Анализ қилинаётган газ кюветга кирганида f1 частотадаги нурланиш оқимининг интенсивлиги камаяди, f2 частотасидагиники эса ўзгаришсиз қолади.
Фотоприёмник чиқишида фарқ сигнали ъосил бўлади ва у кучайтиргич 9 да кучайтирилади. Фарқ сигналининг амплитудаси анализ қилинаётган компонент концентрациясининг ўлчови бўлиб хизмат қилади. Концетарция иккиламчи асбоб 10 билан ўлчанади.
Температура туфайли юзага келадиган хатони йўқотиш учун асбоб термостатланади. Ўлчаш чегаралари 0 – 30 мг/л; масса бўйича 0 – 3%; асосий хатолик шкала дипазонинг 4%и атрофида.



Оптик – абсорбцион газ анализаторининг блок-схемаси.





Оптик – акустик компесацион газ анализаторининг схемаси.





Бир нурли ултрабинафша газ анализаторининг блок- схемаси.


Назорат саволлари.
1. Инфрақизил газанализаторлар иш принципи қандқй.
2. Ультрабинафша газанализаторлар иш принципи қандқй.
3. Бир нурли ултрабинафша газ анализаторининг блок- схемаси иш принципи қандқй.
4. Оптик – акустик компесацион газ анализаторининг схемаси иш принципи қандқй.
5. Оптик – абсорбцион газ анализаторининг блок-схемаси иш принципи қандқй.
Download 36.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling