6-лаборатория иши параллел тебраниш контурининг тадқиқоти


Download 183.57 Kb.
bet2/2
Sana03.12.2020
Hajmi183.57 Kb.
#158078
1   2

2. Дастлабкиҳисоблашлар

2.1. Тебраниш контурининг берилган параметрлари учун (6.1-жадвалга қаранг) f0резонанс частотасини, характеристик (тавсифий) р қаршиликни,асллик Q ни, резонанс жараёнидаги контурнинг Rрни ҳисобланг. Ҳисоблашлар натижаларини 6.2-жадвалга киритинг. ПТКнинг хусусий асллигини Q = ρ/Rkифода ёрдамида ҳисобланг, бунда Rk – индуктивлик ғалтаги қувват исрофи қаршилиги (6.1-жадвалдан олинади).



6.1-жадвал

Стенд рақами

L, μHn

С, nF

Rk, Ω

RИ,

RН,

1

20

100

20

10

10

2

25

70

25

10

10

3

30

60

30

15

15

4

35

50

35

15

15

5

50

40

50

20

30

6

60

30

60

20

30

7

70

25

70

30

30

8

80

20

80

30

30

9

95

10

95

50

50

10

100

5

100

50

50

2.2. 6.1-жадвалдаги берилган қийматлар учун ички қаршилиги RИбўлган кучланиш манбаси ва юкланиш қаршилиги RН га уланган ПТКнинг эквивалент асллигини, эквивалент қаршилик Rрэни ҳисобланг.Ҳисоблаш натижаларини 6.2-жадвалга киритинг.


Тебраниш контури параметрлари

6.2-жадвал

R=R1+R2=

L=

C=




f0=1/…

ρ=…

Q= ρ/R1 =…

Qэ=Q ρ=…

Rn=50 кОм

Rюк=



Rрэ= Rрэ /ρ=…

2.3. ПТКнинг Е=5 V. бўлгандагикучланиш Uк(f) бўйича частотавий (6.3-расм) ва кучланиш билан ток орасидаги фазалар силжиши φ(f) тавсифларини ҳисобланг.

Ҳисоблашларни қуйидаги частоталарда f = f0±4Δfгр, f0±2Δfгр, f0±Δfгр, f0 бажаринг, бунда Δfгр= f0/20э.Ҳисоблашлар натижаларини 6.2-жадвалга киритинг.Uк(f)ваφ(f) ҳисоблашларини компьютерда EXCEL, MathCAD 2001 ва бошқа дастурлар ёрдамида бажариш мумкин. Зарур бўлганда ушбу дастурларни ўқитувчидан ёки кафедра дастурлар фондидан олиш мумкин.



Дастлабки ҳисоблашлар ва ўлчов натижалари

6.3-жадвал



Ҳисоблаш натижалари

Ўлчов натижалари

f

f, kHz

Uк,V

φ, град

Uк,V

φ, град

1

f0-4Δfгр
















2

f0-2Δfгр
















3

f0fгр
















4

f0
















5

f0fгр
















6

f0+2Δfгр
















7

f0+4Δfгр
















f0=… kHz; f1=… kHz; f2=… kHz; Qэ=… kHzf =?;

3. Ишни бажариш

3.1. ПТКнинг хусусий резонанс қаршилиги Rрва резонанс частотаси ωр ни ҳисоблаш.



6.5-расмда келтирилган схемани йиғинг.

Генератор кучланиши частотасини равон ўзгартириб, V2вольтметрининг максимал кўрсаткичи бўйичаПТКнинг резонанс частотасини ўлчанг. Резонанс частота f0ва вольтметрларV1ваV2кўрсаткичларини ёзиб олинг. ПТКнинг натижавий резонанс қаршилиги қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:

Тебраниш контурининг тавсифий қаршилиги қуйидагича ҳисобланади

.

Индуктивлик ғалтагининг исрофларига пропорционал бўлган актив қаршилиги (конденсатордаги исрофларни эътиборга олмаймиз). Бунинг учун, аввал тебраниш контурининг асллиги аниқланади



Q=RP/ρ,

сўнгра индуктивлик ғалтаги актив қаршилигиҳисобланади



RK=ρ/Q.

RKнинг ўлчанган ва ҳисобланган қийматлари (6.1-жадвалга қаранг) таққосланади.

3.2. Параллел тебраниш контурининг АЧТ ва ФЧТни ўлчаш. Бунинг учун 6.6-расмда келтирилган схемани йиғинг. Схеманинг параметрларини 2.1 ва 2.2 бандлардагидек ўрнатилади. G2 генераторнинг чиқишида кучланиш қиймати гармоник кучланиш манбасининг максимал имкониятли кучланиши ўрнатилади ( E=5 В).

Параллел тебраниш контурининг АЧТ ва ФЧТ кучланишлари UK(f) ни, ҳамда кучланиш билан ток орасидаги фазалар силжишини ўлчаш, дастлабки ҳисоблашлар бажарилган частоталарда амалга оширилади. Ўлчовлар натижаларини 6.2-жадвалга киритинг.

Осциллограф экранидан резонанс частотасидан кичик (f=f0-Δfгр), резонанс частотаси (f=f0)да ва резонанс частотасидан катта (f=f0+ Δ fгр)бўлган частоталарда тебраниш контури киришидаги кучланиш UK(f)ва iK(f)токлар оний қийматларининг графиги чизиб олинсин.


4. Ўлчов натижаларига ишлов бериш
Дастлабки ҳисоблашлар ва ўлчовлар натижалари бўйича (6.2-жадвалга қаранг) частотавий тавсифлар графиклари UK(f) ва φ(f)чизилсин.
5. Ҳисоботни тайёрлаш
Лаборатория иши бўйича тайёрланган ҳисоботда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

5.1. Ишнинг номи ва мақсадлари.

5.2. Дастлабки ҳисоблашлар ва эксперимент натижалари.

5.3. Ўлчовларнинг схемалари.

5.4. Частотавий тавсифларUK(f)ваφ(f).

5.5. Кучланиш UK(f) ва ток iK(f)оний қийматларининг (тахминий) f<f0; f=f0ваf>f0частоталардаги графиклари.

5.6. Ҳисоблашлар ва эксперимент натижаларини таҳлил қилиш бўйича ҳулосалар.

6. Назорат саволлари ва мисоллар
6.1. Параллел тебраниш контури схемаси қандай кўринишда бўлади?

6.2. Параллел тебраниш контурининг комплекс ўтказувчанлиги қандай аниқланади?

6.3. Параллел тебраниш контуридаги резонанснинг шарти қандай?

6.4. Параллел тебраниш контури резонанс частотаси қандай аниқланади?

6.5. Параллел тебраниш контурининг резонанс режимидаги қаршилиги қандай аниқланади?

6.6. Кичик қувват исрофига эга бўлган параллел тебраниш контурининг таърифини келтиринг. Шундай контурнинг резонанс частотаси ва резонанс қаршилиги қандай ҳисобланади?

6.7 Параллел тебраниш контури Z(ω) тўла қаршилигининг частотавий тавсифи қандай шаклга эга?

6.8. Параллел тебраниш контури частоталари f0; f=f0ваf>f0бўлганда қаршиликнинг характери қандай бўлади?

6.9. Умумлаштирилган резонанс носозлиги нима ва у қандай аниқланади?

6.10.Манбанинг ички қаршилиги ва юкланишнинг қаршилиги параллел тебраниш контурининг танловчанлигига қандай таъсир этади?

6.11.Кичик қувват исрофига эга бўлган параллел тебраниш контуринингпараметрлари L=100 мкHn.ваС=400 pF. бўлса, унинг резонанс частотасиf0ниҳисобланг.

6.12.Параметрлари L=100 мкHn.,С=400 pF.ваR=5 Ω. бўлган параллел тебраниш контурининг тавсифий қаршилиги ρ1, асллиги Q ва резонанс қаршилиги RP ни аниқланг.



6.13.Резонанс частотаси f0 ва эквивалент асллиги QЭ=100 бўлган параллел тебраниш контурининг ўтказиш оралиғи кенглигини аниқланг.

6.14.Резонанс частотаси f0=500 kHz, асллиги Q=100 ва тавсифий қаршилиги ξ=500Ω.бўлган параллел тебраниш контури ички қаршилиги RВН=50 kΩ.бўлган манбага уланган. Ўтказиш оралиғи 20 kHz. бўлиши учун юкланиш қаршилиги қандай бўлиши керак?
Download 183.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling