6-ma’ruza: Fe’l so’z turkumi reja
Download 106 Kb.
|
6-ma\'ruza
(лар), ёзишсин, ишлашсин
Буйрук-истак формаларининг асосий хусусияти сўзловчининр истаги билан боғлиқ ҳолдаги ҳаракатга ундаш, шу ҳаракатга даъват этиш, қўзғатишни ифодалашдир. Ҳаракат бажарувчи- сининг қайси шахс экани ва бошқа ҳолатлар яна бошқа ўзи« га хос маъноларни келтириб чиқаради: фақат истак ёки буй« руқ маъносини, шунингдек, бошқа маъноларни конкретлашти- ради. Шарт майли формаси -са аффикси ва шахс-сон қў- шимчаларининг қўшилишидан ҳосил бўлади: Б И Р Л И К борсам борсанг борса Кўплик борсак борсангиз (борсанглар, борсаларинг, борсаларингиз, борсангизлар) борса(лар) ёки боришса Шарт маъносини ифодаловчи эса аффиксли феъл эди тўлиқсиз феъли билан қўлланиши мумкин. Лекин бундаги эди ҳам замон ифодаловчи сифатида қатнашмайди. Бунда эса аффиксли феъл билан эса эди ёрдамида ясалувчи форманинг ўзаро фарқли хусусияти, аввало, қўлланиш доирасида бўлади. эса аффиксли форма қўлланганда, бош гапнинг кесими деярли барча майли турларида қўллана олади: Хабар келса, менга айт. Хабар келса, менга айтар эди. Хабар келса, менга айтмоқчи. Хабар келса, менга айтади. Эргаш гапнинг кесими эса эди ёрдамида ясалувчи формада бўлганида, бош гапнинг кесими фақат шартли майл формасида қўллана олади: Хабар келса эди, менга айтар эди Замон категорияси ҳаракатнинг нутқ моментига муносабатини ифодалайди. Нутқ моменти ҳам субъект томонидан белгиланадиган қандайдир вақт бўлаги бўлмай, объектив замон (вақт)нинг сўзловчи гапи, сўзи (нутқи) тўғри келганбўлагидир. Ҳаракат бажарилиш вақтининг нутқ моментига муносабатига қараб феълнинг уч хил замони фарқланади: 1) нутқ моментигача бўлған ҳаракат — ўткан замон ; 2) нутқ моментида давом этаётган (тугамаган) ҳаракат — ҳозирги замон; 3) нутқ моментидан кейин бўладиган ҳаракат — келаси замон. Замон маънолари махсус формалар орқали ифодаланади ва бу формалар феълнинг замон формалари деб аталади. Ҳозирги ўзбек тилида ўтган замон феълининг бир неча формалари бўлиб, улар ўзларига хос маъно ва бошқа хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади. Бу формалар қуйидагилар: 1;) -ди аффикси ёрдамида ясалувчи форма: ёздим, ёздинг, 2) -ган аффикси ёрдамида ясалувчи форма: ёзганман, ёзгансан, ёзган; 3) -(и)б аффиксли равишдошни шахс-сон билан туслаш орқали ҳосил қилинувчи форма: ёзибман, ёзибсан, ёзибди; 4) эди тўлиқсиз феъли ёрдамида ҳосил қилинувчи формалар: ёзган эдим, ёзган эдинг, ёзган эди; ёзиб эдим, ёзиб эдинг,ёзиб эди; ёзаётган эдим, ёзаётган эдинг, ёзаётган эди; ёзаётиб эдим, ёзаётиб эдинг, ёзаётиб эди; ёзмоқда Ҳозирги ўзбек тилида ҳозирга замон феълининг аффикслар ва кўмакчи феъллар ёрдамида ясалўвчи бир неча формаси қўлланади. Ҳозирги замон феълининг синтетик формаси қуйидаги аффикслар ёрдамида ясалади: -яп, -ётиб, -ётир, -моқда: ёзяпти, ёзаётибди, ёзаётир, ёзмоқда каби. Аналитик формаси эса ёт, тур, юр, ўтир кўмакчи феъллари ёрдамида ясалади: ёзиб ётибди, ёзиб турибди, ёзиб юрибди, ёзиб ўтирибди каби. Ҳозирги замон формалари ҳаракатнинг нутқ моментидан олдин бошланганлиги ва нутқ моментида ҳам тугамаганлигини билдиради. Бу формалар билдирган ҳаракат нутқ моментида бажарилаётган (бажарилиб турган) ёки нутқ моментида бажарилмаётган бўлиши мумкин. Бундаги асосий нарса ҳаракатнинг худди нутқ моментида бажарилаётган бўлиши эмас, балки ҳаракатнинг нутқ моментидан аввал бошланганлиги ва ҳозир ҳам тугамаганлиги, давом этаётганлигидир: Кишилар айрим участкаларда алоҳида парвариш, алоҳида эътибор билан зўр ғайрат орқасида юқори хосил олишяпти. Ҳар бир майл турида ҳаракатнинг бажарувчиси (бажарувчи шахс) ҳам кўрсатилади. Ҳаракат бажарувчиси сўзловчи, тингловчи ёки ўзаро суҳбатда иштирок этмовчи ўзга шахс бўлиши мумкин. Бу маънолар махсус формантлар ёрдамида ифодаланади. Шахс билдирувчи формантлар айни вақтда бажарувчининг сон-миқдорини ҳам кўрсатади: бордим — I шахс, бирлик; бординг—II шахс, бирлик; борди—III шахс, бирлик; бордик I шахс, кўплик; бордингиз—II шахс, кўплик; борди(лар) ёки боришди — III шахс, кўплик. Демак, ҳаракатнинг бажарувчи шахсга ва,бу шахснинг сон-миқдорига муносабати шахс-сон категорияси бўлади. Бу маъноларни ифодаловчи формалар шахс-сон формалари дейилади. Биринчи шахс бирлик формаси ҳаракатнинг бажарувчиси сўзловчининг ўзи эканини билдиради: бордим, келганман каби. Унинг кўплиги эса ҳаракатни сўзловчи мансуб бўлган коллектив бажаришини англатади: бордик, борганмиз, борамиз каби. Иккинчи шахснинг бирлиги ҳаракатникг бажарувчиси тингловчи эканини, кўплиги эса тингловчи мансуб бўлган коллектив эканини билдиради: бординг, бордингиз, борасиз каби. Учинчи шахс формаси сўзловчи ва тингловчидан бошқа шахс ёки шахслар ҳаракат бажарувчиси эканини кўрсатади. Учинчи шахсда кўплик маъносининг ифодаланишида -лар аффикси ҳам қатнашади: боради, борадилар каби. Феълнинг биринчи ва иккинчи шахс формаси киши (одам)ларга нисбатан, учинчи шахс формаси эса киши (одам) ва предметларга нисбатан ҳам қўлланади: келдим, келдинг, келди, гуллади. Бадиий ифодаларда —«жонлантириш» билан баёнэтишда биринчи ва иккинчи шахс формаси предметларга нисбатан ҳам қўлланади: «Қизил вагон» яна ҳаерларга олиб борасан сен? Мени Ферузадан қанча олисга олиб кетасан? (Ҳ. Ғ.) Биринчи ва иккинчи шахснинг бирлик ва кўплиги махсус кўрсаткичларга эга. Учинчи шахс кўплиги эса шахс кўрсатувчи махсус кўрсаткичга эга эмас. Бунда кўплик маъноси бирликка -лар аффиксини қўшиш орқали ёки биргалик даража формаси орқали ифодаланади. Кўпгина ҳолларда эса бирликнинг ўзи кўплик учун ҳам қўлланаверади: болалар келдилар, болалар келишди, болалар келди. Download 106 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling