Иссиқлик билан ишлов бериш даражасига қараб уларни таркибида липоксигеназа ва уреаза ферментлари фаоллиги ва протеаза ингибиори фаоллиги ҳар хил бўлади. Соя оқсил концентрати тозаланган ва ёғсизлантирилган соя япроқчаларидан сувда эрийдиган оқсилсиз моддалар олиб ташланиб тайёрланади. Концентрат таркибида 65-70% оқсил бўлади. Сояли изолят эса тўлароқ тозаланган оқсилли маҳсулот бўлиб , таркибида оқсил миқдори 90% кам бўлмайди. Бунинг учун соя япроқчалари таркибидаги оқсиллар рН 8-11 ли сув эритмаси билан экстракцияланади ва эритмани рН 4,2-4,5 келтирилиб чўкмага туширилади. Оқсилли масса ювилади ва эритмани рН 6,8 келтирилади ва қуритилади. Донли ўсимликлар оқсили ҳайвон оқсилига нисбатан кам ўрни қопланмайдиган аминокислотларга (лизин, треонин, триптофан) эга. Шунинг учун ўсимлик оқсилини катта ёшли ахолини, мактаб ўқувчиларини ва болаларни овқатланиши учун махсус дастурлар татбиқ этилмоқда. Ўрни қопланмайдиган аминокислотларни баланси ҳар хил ўсимлик оқсиллари билан тўлдирилади. Донли ўсимликлар оқсили ҳайвон оқсилига нисбатан кам ўрни қопланмайдиган аминокислотларга (лизин, треонин, триптофан) эга. Шунинг учун ўсимлик оқсилини катта ёшли ахолини, мактаб ўқувчиларини ва болаларни овқатланиши учун махсус дастурлар татбиқ этилмоқда. Ўрни қопланмайдиган аминокислотларни баланси ҳар хил ўсимлик оқсиллари билан тўлдирилади. Оқсилли маҳсулот таркибидаги ўрни қопланмайдиган аминокислоталар меъёрланганда (эталонга мослаштирилганда) уларни ўзлаштирилиши 80-100% га ошади. Озиқ-овқат ва ем ишлаб чиқаришда қўшиладиган аминокислоталарни ишлаб чиқариш саноатда йўлга қўйилган. Ишлаб чиқариладиган аминокислоталарни 98% метионин, лизин ва триптофанга тўғри келади. Аминокислоталар (лизин, треонин, валин) олишни асосий усули бу микробиологик усул ҳисобланади. Кимёвий усул билан метионин, триптофан, фенилаланин синтез қилиб олинади. Баъзи бир аминокислоталар ферментатив усул билан метионин, ген инженерлиги усули билан эса лизин, треонин олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |