6 маъруза. Табиий сувларнинг сифат курсаткичи Режа: Сувнинг сифат кўрсаткичлари. Табиий сувларнинг сифатини баҳолаш


Download 100.1 Kb.
bet3/5
Sana12.03.2023
Hajmi100.1 Kb.
#1263752
1   2   3   4   5
Bog'liq
6 маъруза

Сувнинг ранглилиги.
Сувларнинг ранглилиги асосан уларнинг таркибидаги бўлган гумин моддалар ҳамда уч валентли темир бирикмаларига боғлиқдир. Гумин моддалар ўсимликлар чириш жараёнида ҳосил бўлиб, улар сувда эриш натижасида сув сариқ рангли бўлиб қолади.Гумин бирикмалар гумин кислоталар (52-58 % углерод, 3,3-4,8 % водород, 34-39 % кислород) ва филвокислоталардан (45-48 % углерод, 5-6 % водород, 43-48 % кислород) ташкил топган.
Сувларнинг ранглилиги градусда ўлчанади. Ранглилик кўрсаткичи сув намунасини стандарт эритма билан солиштириш йўли билан аниқланади. Стандарт эритма хлор платина калий K2PtCl6 ва кобалт хлориди CoCl2 тузлари аралашмасидан тайёрланади. 1мл сувда 0,1 мг платина бўлган стандарт эритманинг рангига тўғри келадиган сувнинг ранги 1 град ранглилик деб баҳоланади. Ичимлик сувнинг ранглилиги 20 граддан ошмаслиги керак.

Сувнинг ҳиди ва таъми
Хиди билан таъми сувнинг органолептик кўрсаткичларига киритилади.Табиий сувнинг хиди таркибидаги хидли моддаларга боғлиқ. Таркибида анорганик моддалар бўлган сувларда водород сулфиднинг хиди бўлади. Сувнинг хиди баъзи бир организмларга масалан; моғол ва актиномитсеталарга қам боғлиқ бўлиши мумкин. Сувга хлор билан ишлов берганда сувда хлорфенолларнинг хиди пайдо бўлади.
Сувнинг хиди беш балли шкала бўйича балларда ёки «чегаравий текшириш», яъни хиди йўқ бўлгунча суюлтирилиш даражаси бўйича баҳоланади. Бунда температура ҳам кўрсатилиши шарт. Ичимлик-маиший сувларнинг хиди 3-4 баллдан ошмаслиги керак.
Сувнинг таъми таркибидаги табиий юли билан келиб тушган ёки оқова сувлар билан ифлосланиши натижасида тушган моддаларга боғлиқ. Органолептик анализда фақат ичимлик сувларни таъми текширилади. Сувнинг таъми шўр, ширин, аччиқ, нордон деб кўрсатилади. Бундан ташқари сувга ишқорий, металл ва бошқа таъмлар хос бўлиши мумкин. Сувнинг таъмини аниқлаш учун 10-15 мл сув намунасини оғизга олиб бир неча дақиқа ушлаб турилади, кейин эса туфлаб ташалади. Анализда температура ҳам кўрсатилади. Кўпинча ичимлик сувнинг хеч қандай таъми йўқ. Ер ости сувларнинг таъми шўр ва аччиқ бўлиши мумкин, таркибидаги тузларнинг миқдорига қараб.


Download 100.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling