6 маъруза. Табиий сувларнинг сифат курсаткичи Режа: Сувнинг сифат кўрсаткичлари. Табиий сувларнинг сифатини баҳолаш


Download 100.1 Kb.
bet1/5
Sana12.03.2023
Hajmi100.1 Kb.
#1263752
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6 маъруза


6 маъруза. Табиий сувларнинг сифат курсаткичи
Режа:

  1. Сувнинг сифат кўрсаткичлари.

  2. Табиий сувларнинг сифатини баҳолаш.

  3. Сувнинг ранглилиги.

  4. Сувнинг ҳиди ва таъми, муҳит кўрсаткичи ва температураси.

Сувнинг сифат кўрсаткичлари физик ҳамда кимёвий кўрсаткичларга бўлинади, физик кўрсаткичига ҳарорати, ранги, таъми, ҳиди, зичлиги ва лойқалиги киради. Кимёвий кўрсаткичи таркибидаги кимёвий моддаларнинг кам ёки кўплиги билан тавсифланади. Сувнинг физик кўрсаткичлари асосан унинг ичимлик сув таъминотида ишлатилишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, лойқалигидан бошқа барча физик хусусиятлари сувнинг ИЭСларида ишлатилишида муҳим аҳамиятга эга бўлмайди.


Сувнинг ИЭСларда ишлатилишини белгиловчи асосий кимёвий кўрсаткичларига таркибидаги муаллақ дағал заррачалар миқдори, қуруқ қолдиқ, минерал қолдиқ, умумий қаттиқлиги, умумий ишқорлиги ва оксидланиш даражаси киради.
Муаллақ дағал заррачалар. Табиий сувлар таркибида бир мунча кўп миқдорда бўлиб, бундай заррачалар сувнинг лойқалигини оширади. Тажрибада сув лойқалигини тиниқлик деган тушунча орқали белгилаб, сувнинг тиниқлигини аниқлаш учун баландлиги 30 сантиметр бўлган шиша цилиндрга солиниб, цилиндр тагига стандарт бўйича ёзилган (қалинлиги 1 ммлик) ҳарфлар қўйилади. Юқоридан қараганда шу ҳарфлар аниқ кўрингунча сув кўпайтириб борилади. Ҳарфларни сув остидан қўриш мумкин бўлган ва миллиметрда ўлчанган қалинлик шу сувнинг тиниклик даражасини билдиради.
6.1- расмда таркибидаги муаллақ дағал заррачалар миқдори ошиб бориши билан сув тиниқлигининг қандай ўзгариши тажриба асосида келтирилган бу расм кўринадики, сув таркибидаги муаллиқ заррачалар миқдори сувнинг ҳар литрида 50 мг.га етгунча сув тиниқлиги 30 см.дан 7 см.гача пасайиб, таркибидаги заррачалар миқдори ҳар литрида 50 мг.дан юқорилашиб бориши билан сув тиниқлиги кескин пасаяр экан сув таркибидаги муаллиқ дағал заррачалар миқдорини аниқлаш учун маълум ҳажмдаги сув, олдиндан 0,001 миллиграмм аниқликда тортилган қоғоз фильтридан ўтказилиб, фильтрда қолган чўкма 105ОС да қуритилгандан сўнг тарозида тортилади. Фильтрнинг чўкма билан оғирлиги ва соф оғирлиги орасидаги фарқ, шу фильтрланган сув таркибидаги муаллақ дағал заррчалар миқдорини кўрсатади.

Цилиндр баландлиги

25


20
15
10
5
мг/л.

50 100 200 300 400 500


Расм. 6.1 Сув таркибида муаллиқ заррачалар миқдори ошиши билан тиниқлигининг ўзгариши.
Муаллақ дағал заррчаларнинг сувдаги миқдори мг/л ёки г/м3ларда ўлчанади. Муаллақ заррчалар оқар сувлар таркибида айниқса баҳор ва ёз ойларида кўп бўлиб, уларнинг миқдори сувнинг ҳар литрида 500-800 миллигарммгача бўлади. Табиий сувлар таркибида учрайдиган муаллақ заррачаларнинг ўлчамлари (дисперслик даражаси) ҳар хил бўлиши сабабли сув тозалаш техникаси соҳасида заррачаларнинг дисперслик даражасини тавсифлаш учун гидравлик катталик тушунчаси киритилган.
«Гидравлик катталик» деганда ҳар хил ўлчамдаги муаллақ заррачаларнинг ҳарорати 10 0С бўлган сувдаги чўкиш тезлиги тушунилади ва у катталик мм/см бирлигида ўлчанади.
6.1-жадвалда табиий сувлардаги муаллақ заррачалар ўлчами ва «гидравлик» катталигига қараб, қандай номланиши берилган.
Табиий сувлардаги муаллақ заррачаларнинг ўлчамлари ва гидралик катталиклари
6.1-жадвал

Ўлчами,мм

Гидравлик катталиги, мм/см

Номланиши

1,0

100

Йирик қум

0,5

53

Ўртача йирикликдаги қум

0,1

6,9

Майда қум

0,05-0,027

1,7-0,5

Ил

0,01-0,005

0,07-0,017

Майда ил

0,027

0,005

Лой

0,001-0,005

0,0007-0,00017

Майда лой

0,0001

0,000007

Коллоид заррачалар


Download 100.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling