6 маъруза. Табиий сувларнинг сифат курсаткичи Режа: Сувнинг сифат кўрсаткичлари. Табиий сувларнинг сифатини баҳолаш


Табиий сувларнинг сифатини баҳолаш


Download 100.1 Kb.
bet2/5
Sana12.03.2023
Hajmi100.1 Kb.
#1263752
1   2   3   4   5
Bog'liq
6 маъруза

Табиий сувларнинг сифатини баҳолаш.
Ичимлик ва табиий сувларнинг сифати тегишли анализ натижасида аниқланадиган бир қатор кимёвий, физик-кимёвий ва санитар-бактериологик кўрсаткичлар орқали баҳоланади.
Анализ натижалари асосида қуйидаги масалалар ҳал этилади:
1.Сувнинг ифлосланиши характери ва даражаси аниқланади.
2.Сувнинг эпидемиологик ва захарлилик даражасининг ҳавфлилиги аниқланади.
3.Сувга тегишли тозалаш усулини қўллашни ва ма'лум фойдаланиш турига яроқлигини аниқлаш.
4.Сувни тозалаш жараёнларини бошқариш ва тозалагич мосламаларнинг ишлашини назорат қилиш.
5.Тозалагич мосламаларнинг ва тозалаш стантсиясининг ишлаш самарадорлигини баҳолаш.
Сувнинг тўлиқ анализи ўнглаб кўрсаткичларни аниқлашни ўз ичига олади. Уларнинг катта қисми микроелементлар ва тирик организмлар учун заҳарли моддаларни аниқлашдан иборат. Бундай моддаларга қўрғошин, симоб, мишяк, фтор, тетраетилсвинетс, нефт маҳсулотлари, пеститсидлар, радиоактив моддалар киради. Сувнинг сифатини ҳар кунги назорат қилишда қуйидаги кўрсаткичлар аниқланади:
-сувнинг лойқалик даражаси, ранги, хиди ва таъми, pH-кўрсаткичи, температурага, ион таркиби, қаттиқлиги, ишқорийлилиги, газларнинг миқдори, азот бирикмалари, марганетс, сулфатлар, хлоридлар, силикатлар миқдори, қуруқ қолдиқ, оксидланиш кўрсаткичи ҳамда бактериал ифлосланганлиги аниқланади.
Сувнинг лойқалилигини ва муаллақ заррачаларнинг миқдорини аниқлаш. Сувнинг лойқалилик даражаси текширилаётган намунани стандарт эритма билан солиштириш асосида аниқланади. Стандарт эритма дистилланган сувга SiO2 суспензиясини қўшиш натижасида тайёрланади.
Лойқалилик кўрсаткичи мг/л-да ўлчанади.
Дарё сувларининг лойқалилиги йер ости сувларга нисбатан баланд. Лойқалилигининг катталиги ушбу сувларнинг таркибидаги муаллақ заррачаларга, я'ни лой, қум, планктон, ўсимликлар қолдиқларига боғлиқдир. Дарё сувларининг лойқалиги 1 литр сувда бир неча минг мг-ни ташкил қилиши мумкин.
Ичимлик сувнинг лойқалилиги 2 мг/л.дан ошмаслиги керак. Сувдаги эримаган ва коллоид заррачаларнинг миқдорини тиниқлик кўрсаткичи билан аниқлаш мумкин. Тиниқлик кўрсаткичи 30-50 см баландликдаги шиша силиндларда ўлчанади. Бунда ма'лум шрифт билан ёзилган матн кўрингандаги сув қаватининг баландлиги (см-да) сувнинг шрифт бўйича тиниқлиги дейилади.
Сувдаги муаллақ заррачаларни аниқлаш учун филтрлаш усули қўлланилади. Бунда сув филтрдан ўтказилиб, филтр 105о C қуритилади. Филтрлашдан аввал ва кейин ўлчанган филтрнинг вазнининг фарқи сувдаги муаллақ заррачаларнинг миқдорини кўрсатади. Амалиётда тиниқлик кўрсаткичи билан муаллақ заррачалар миқдорининг бир бирига боғлиқлиги графики чизилиб сувдаги эримаган заррачаларнинг миқдорини тез аниқлаб олиш мумкин.


Download 100.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling