6-мавзу: Асосий хўжалик жараёнларининг бухгалтерия ҳисоби Асосий хўжалик жараёнларининг аҳамияти. Ҳисоб маълумотларидан фойдаланувчилар


Download 42.31 Kb.
bet3/11
Sana29.10.2023
Hajmi42.31 Kb.
#1732867
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6 mavzu Asosiy xo\'jalik jarayonlarining buxgalteriya hisob

Сотиш жараёнининг ҳисоби.
Сотиш жараёни хўжалик жараёнларини ичида охиргиси бўлиб, бунда ишлаб чиқариш жараёни натижасида тайёрланган маҳсулотлар сотилиб, пул кўринишида корхонага кирим қилинади.
Шу билан бирга бу жараёнда сотиш натижалари аниқланади, сотиш натижалари эса, фойда ёки зарар бўлиши мумкин.
Сотиш жараёни ҳисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
-сотиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобини тўғри ва ўз вақтида ҳисобини ташкил этиш;
-сотиш натижасида олинган даромадларни улар ҳосил бўлган жойлари бўйича тўғри ҳисобини ташкил этиш;
- сотиш натижаларини тўғри ҳамда ўз вақтида аниқлаш.
Сотиш жараёнида ишлаб чиқаришда тайёрланган маҳсулотларни реализацияси рўй беради, унинг ҳисобини юритиш учун 9000 «Асосий фаолиятдан олинган даромад» счети мўлжалланган.
Махсулотни сотишдан олинган даромадни хисоби 9010 счетда, товарларни сотишдан олинган даромадларни хисоби 9020 счетда, ишларни бажариш ва хизмат курсатишдан олинган даромадларнинг хисоби эса, 9030 счетда хисобга олинади.
Сотилган тайёр махсулотларни таннархини хисобини юритиш учун 9110 счет, сотилган товарларнинг таннархини хисобини юритиш учун 9120 счет, бажарилган иш ва хизматларнинг таннархини хисобини юритиш учун эса, 9130 счетлар мўлжалланган.
Масалан, тайёр махсулот учун харидорларга счет юборилса,
Дебет 4010 счет 2 000 000 сўм.
Кредит 9010 счет 2 000 000 сўм.
Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархини хисобдан чикарилиши эса, куйидаги бухгалтерия проводкаси оркали акс эттирилади:
Дебет 9110 счет 1 500 000 сўм.
Кредит 2810 счет 1 500 000 сўм.
Махсулотни сотишдан олинган молиявий натижани аниқланиши 9910 –«Якуний молиявий натижа» счети орқали амалга оширилади, яъни:
Дебет 9910 счет 1 500 000 сўм.
Кредит 9110 счет 1 500 000 сўм.
Бир вақтнинг ўзида
Дебет 9010 счет 2 000 000 сўм.
Кредит 9910 счет 2 000 000 сўм.
Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики, 9910- «Якуний молиявий натижа» счети ёрдамида маҳсулотни сотишдан олинган даромад ва шу маҳсулотнинг таннархи солиштирилади.
9910 счетнинг кредит қолдиғи фойдани, дебет қолдиғи эса, зарарни билдиради. Короналарда тайёр маҳсулотда ташқари асосий воситалар, валюта маблағлари, материаллар, қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа активлар хам сотилиши мумкин. Ушбу сотиш жараёнларининг ҳисоби
9210 –«Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш», 9220 –«Бошқа активларни ҳисобдан чиқариш» счетларда акс эттирилади. Асосий воситаларни сотишдан олинган фойданинг ҳисоби 9310 счетда, бошқа активларни сотишдан олинган фойданинг ҳисоби эса, 9320 счетда юритилади. Сотиш жараёнининг хусусияти шундан иборатки, унинг рўй бериши натижасида сотилган ативларнинг ўрнига корхонга пул маблағининг кирими амалга оширилади.


  1. Download 42.31 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling