Ҳисоб маълумотларидан фойдаланувчилар.
Бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисоби маьлумотларининг фойдаланувчиларига улар томонидан бошқарув қарорлари қабул қилиш учун зарур бўлган тегишли ахборотларни тайёрлайди.
Улар 2 гуруҳга бўлинади: ички ва ташқи.
1. Ички фойдаланувчилар, булар, компаниянинг мулк эгалари, хамшериклар, директорлар кенгаши, таркибий қисм раҳбарлари, хизматчилар ва менежерлар ҳисобланади.
Бу тоифага кирувчи фойдаланувчилар ўзлари раҳбарлик қилаётган бўлимларни бошқариш учун зарур бўлган молиявий ва бошқарув ҳисоби томонидан тайёрланган барча маьлумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Чунки улар қабул қилаётган қарорлари учун масьулдирлар.
2. Ташқи фойдаланувчилар компаниядан ташқарида мавжуд бўлиб, уларни қуйидаги кичик гурухларга ажратиш мумкин:
■ бевосита молиявий манфаати мавжуд бўлган фойдаланувчилар;
■ билвосита молиявий манфаати мавжуд бўлган фойдаланувчилар;
■ молиявий манфаати мавжуд бўлмаган фойдаланувчилар.
Б
Хўжалик юритувчи субъект фаолияти
ухгалтерия хисоби маълумотларидан фойдаланувчилар:
Бухгалтерия хисоби маьлумотлари
Ташқи фойдаланувчилар
Ички фойдаланувчилар
Билвосита молиявий манфаатларга эга бўлган фойдаланувчилар
Мулк эгалари
Хамшериклар
Директорлар кенгаши
Кузатув кенгаши
Топ менеджерлар
Бўлим раҳбарлари Ишчи ходимлар
Бевосита молиявий манфаатларга эга бўлган фойдаланувчилар
1. Солиқ идоралари
2. Тартибга солувчи идоралар:
- Қимматбахо қогозлар бўйича давлат идоралари
- Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари
- Фонд биржалари
3. Статистика идоралари
4. Бошқа идоралар:
- молиявий масалалар бўйича маслахатчилар
- солиқ маслахатчилари
- аудиторлар
Сармоядорлар
Банклар
Бошқа кредиторлар
Тадбиркорлик субьекти фаолиятига кўрсатиладиган таъсир
Do'stlaringiz bilan baham: |