6-мавзу. Аудитда муҳимлик тушунчаси ва аудиторлик риски «МУҲимлик ва аудиторлик таваккалчилиги»
Download 20.28 Kb.
|
6-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳимлилик билан аудиторлик риски ўртасидаги ўзаро боғлиқлик
- Кучга кириш санаси
Аниқламаслик риски
26. Аниқламаслик риски аудитор томонидан субъектив равишда аниқланадиган эҳтимоллик бўлиб, аудитор текширув давомида қўллайдиган аудиторлик тартиб-таомиллари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда ҳақиқатда мавжуд бўлган, алоҳида олинганда ёки умумий ҳолатда муҳим характерга эга бўлган хатолар ва бузилишларни аниқлаш имконини бермаслигини ифодалайди. 27. Аниқламаслик риски аудитор иши сифатининг кўрсаткичи бўлиб, аудитор малакасига ва ўтказилаётган аудиторлик текширувининг хусусиятларига боғлиқдир. 28. Аудитор, ажралмас ва назорат рискларини баҳолаш асосида ўз ишида йўл қўйиладиган аниқламаслик рискини аниқлаши ва аниқламаслик рискини иложи борича камайтиришни ҳисобга олган ҳолда тегишли аудиторлик тартиб-таомилларини режалаштириши шарт. 29. Аниқламаслик риски билан ажралмас ва назорат рискларининг комбинациялашган даражаси ўртасида тескари алоқа мавжуд: 29.1. Агар ажралмас ва назорат рисклари юқори бўлса, у ҳолда аудиторлик рискини мақбул даражага қадар камайтириш учун аниқламаслик риски етарлича паст бўлиши керак. 29.2. Агар ажралмас ва назорат рисклари паст бўлса, у ҳолда аудитор аниқламаслик рискини анча юқори белгилаши ва шу тарзда аудиторлик рискини мақбул даражагача камайтириши мумкин. 30. Аниқламаслик рискини пасайтириш учун аудитор қуйидагиларни бажариши шарт: 30.1. Қўлланилаётган аудиторлик тартиб-таомилларини модификациялаб уларнинг сонини кўпайтиришни ва (ёки) уларнинг моҳиятини ўзгартиришни назарда тутиши. 30.2. Текширувга сарфланадиган вақтни кўпайтириши. 30.3. Аудиторлик танловлари ҳажмларини ошириши. Муҳимлилик билан аудиторлик риски ўртасидаги ўзаро боғлиқлик 31. Аудитни режалаштиришда аудитор қандай ҳаракатлар ва операциялар молиявий ҳисоботда муҳим бузилишларга олиб келишини кўриб чиқади. Алоҳида счётлар бўйича қолдиқларга ва битим турларига нисбатан муҳимлиликни аудиторлик баҳолаш, аудиторга қандай масалалар ва қандай моддаларни ўрганиши, қандай танлашдан фойдаланиши ва қандай таҳлилий тартиб-таомилларни ўтказиши бўйича қарорлар қабул қилишига ёрдам беради. Бу ҳол аудиторга умумий аудиторлик рискини мақбул бўлган паст даражагача камайтиришга ёрдам беради. 32. Аудиторлик рискининг даражаси билан муҳимлилик ўртасида тескари алоқа мавжуд: муҳимлилик даражаси қанча юқори бўлса, аудиторлик риски шунча паст бўлади ва аксинча. 33. Агарда аудиторлик тартиб-таомиллари режалаштирилганидан кейин аудитор муҳимлиликнинг мақбул даражасини паст деб қарор қабул қилса, у ҳолда аудиторлик риски кўтарилади. Аудитор буни қуйидаги йўллар билан аниқлаши керак бўлади: - имкони бўлганда назоратнинг чуқурлаштирилган ёки қўшимча тестларни ўтказиш йўли билан пасайтирилган даражани сақлаш орқали назорат рискининг баҳоланаётган даражасини пасайтириш,; - мустақил (асосий) тартиб-таомиллар даражаси, вақти ва характерини модификациялаш йўли билан аниқламаслик рискини камайтириш орқали. 34. Бунда шуни назарда тутиш керакки, ажралмас рискнинг даражаси доимий бўлади ва улар фақат, текширишнинг умумий режасини тайёрлаш давомида ҳисобга олинмаган, объектив равишда мавжуд фактлар аниқланган тақдирдагина ўзгариши мумкин. Кучга кириш санаси 35. Мазкур Аудитнинг миллий стандарти 2000 йилнинг1 январидан кучга киради. Download 20.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling