6-мавзу. Аудитда муҳимлик тушунчаси ва аудиторлик риски «МУҲимлик ва аудиторлик таваккалчилиги»
Download 20.28 Kb.
|
6-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аудиторлик риски тушунчаси
Муҳимлилик тушунчаси
6. Аудитда хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончлилигига сезиларли таъсир кўрсатадиган ҳолатлар муҳим ҳолатлар деб тан олинади. 7. Барча муҳим муносабатларда молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги деганда, молиявий ҳисобот кўрсаткичлари аниқлигининг шундай бир даражаси тушуниладики, бунда ушбу ҳисоботдан малакали фойдаланувчи бу асосида тўғри хулосалар чиқаришга ва тўғри қарорлар қабул қилишга қодир бўлади. Ахборотнинг муҳимлилиги — бу унинг хусусияти бўлиб, у мазкур ахборотдан оқилона фойдаланувчининг қарорларига таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлади. 8. Муҳимлилик даражаси деганда, молиявий ҳисобот бузилишининг чегаравий белгиси тушунилади, ундан бошлаб ушбу ҳисоботнинг малакали фойдаланувчиси унинг асосида тўғри хулосалар чиқариш ва тўғри қарорлар қабул қилишга қодир бўлмай қолади. 9. Муҳимлилик даражасининг мутлақ аҳамиятини аниқлаганда, аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг аудит қилинадиган ҳисоботининг ишончлилигини тавсифлайдиган энг муҳим кўрсаткичларни асос сифатида қабул қилиши керак, бундан кейин улар молиявий ҳисоботнинг базавий кўрсаткичлари деб номланадиган хисоботни ишончлигини тавсифлайдиган энг мухим кўрсаткичларни асос сифатида қабул қилиши керак. 10. Аудитор қуйидаги ҳолатларда муҳимлиликни кўриб чиқиши керак: аудиторлик тартиб-таомилларининг табиати, вақти ва батафсиллигини белгилашда; бузилишлар таъсирини баҳолашда. Аудиторлик риски тушунчаси 11. Аудиторлик риски — аудиторлик текшируви якунлари бўйича аудитор томонидан субъектив равишда аниқланадиган, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тасдиқланганидан кейин аниқланмаган муҳим бузилишлар бўлиши мумкинлигини эътироф этиш ёки аслида бундай бузилишлар молиявий ҳисоботда бўлмасада, унда муҳим бузилишлар мавжуд бўлиши мумкинлигини эътироф этиш эҳтимоллигидир. 12. Аудиторлик риски ўз ичига иккита таркибий қисмни олади: 12.1. Ажралмас риск; 12.2. Назорат риски; 12.3. Молиявий ҳисоботдаги хатолар ва бузилишларни аниқламаслик риски. 13. Аудитор аудитни ўтказиш пайтида аудиторлик рискини оқилона энг кам даражагача пасайтириш учун зарурий чораларни кўриши керак. Download 20.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling