6-мавзу Хорижий инвесторлар учун Ўзбекистон иқтисодиётини жалб қилувчанлигини оширишнинг асосий


Ўзбекистон иқтисодиётини жалб қилувчанлигини оширишнинг


Download 439.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana19.07.2023
Hajmi439.51 Kb.
#1661053
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-мавзу

 
2.Ўзбекистон иқтисодиётини жалб қилувчанлигини оширишнинг 
асосий йўналишлари 
 
Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвесторлар сармояларини жалб 
қилишга қуйидаги шарт-шароитлар мавжуддир: 

чет эллик ҳамкорларни жалб этиш учун солиқ ва божхона имтиёзлари;

сиёсий барқарорлик;

қулай географик жойлашув;

мамлакатнинг 
муҳим 
транспорт 
коридорлари 
туташувида 
жойлашганлиги;

Марказий Осиёнинг марказида жойлашганлиги; 

минерал ресурслар ва қазилма бойликларга бойлиги; 

тасдиқланган резервлар 1,3 трлн. АҚШ долларига тенг; 

мамлакатнинг жами потенциал минерал ресурслари 3,5 трлн. АҚШ 
долларига тенг;

инсон ресурслари:
а) деярли 100 фоиз саводлилик даражаси;
б) ишчи кучининг мавжудлиги. 
Ҳозирда Ўзбекистон иқтисодиётига ўзлаштирилаётган чет эл 
инвестициялари кўлами минтақаларда мавжуд экспорт имкониятларига 


(табиий-иқтисодий, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятлари) нисбатан анча 
паст даражада бўлмоқда. Мавжуд ҳолат сабабини қўшни Афғонистонда 
давом этаётган фуқаролар уруши каби ташқи омиллар билан изоҳлаш 
мумкин. Маълумки, хорижий сармоядорлар нафақат мамлакатдаги ички 
сиёсий барқарорликни, балки қўшни давлатлардаги мавжуд ҳолатни ҳам 
алоҳида эътиборга олишади. Шу нуқтаи назардан қараганда 2005-2008 
йилларда иқтисодиётга ҳорижий инвестицияларни йўналтиришда мавжуд 
ташқи омиллар сезиларли даражада салбий таъсир қилди. 2009-2010 йиллар 
мобайнида ички ва ташқи сармоя манбаларини жалб этиш ҳисобига 
иқтисодий жиҳатдан етарли ривожланмаган минтақаларда ишлаб чиқариш ва 
ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга эришилади. Бу эса мавжуд 
ресурслар ва ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишни 
таъминлагани ҳолда, минтақаларга чет эл инвестицияларини янада кенг 
миқёсда ўзлаштиришга имкон беради. Пировардида барча минтақалар ўз 
экспорт имкониятларидан келиб чиққан ҳолда юқори сифатли, 
рақобатбардош хамда замонавий маҳсулотлар билан жаҳон бозордан 
муносиб ўрин ола бошлайди. 

Download 439.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling