6-мавзу: иссиқлик алмашиниш қурилмаларини таъмирлаш


Конденсатор ва совуткичлар


Download 409.5 Kb.
bet4/4
Sana28.12.2022
Hajmi409.5 Kb.
#1012646
1   2   3   4
Bog'liq
Tamirlash-6 (1)

Конденсатор ва совуткичлар
  • Кимё ва нефтни қайта ишлаш заводларида турли конструкциялардаги музлатгичлар ва конденсаторлар қўлланилади. Қобиқ-трубали конденсаторлар ва музлатгичларни таъмирлаш ва монтаж қилиш, шунга ўхшаш иссиқлик алмашиниш қурилмаларини таъмирлаш ва монтаж қилишдан сира фарқ қилмайди. Музлаткичлар конденсаторлардан фақатгина трубаларни змеевикларга бирикиши схемаси билан ва змеевикларни труба қувурларига улаш усуллари билан фарқ қилади. Уларнинг таъмирланиши ва монтажи ўхшашдир. Қуйида ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг кенг тарқалганлари кўриб чиқилган. Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмалари. Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларини кўллашни асосан, уларни трубаларининг ташқи юзаларини ҳаво кислороди таъсирида интенсив каррозияланиши учунгина чегаралаб қўйилгандир. Айниқса, пўлат трубалар тез ишдан чиқади. Колонна қурилмаларини таъмирлашга тайёрлаш. Колонна қурилмаларини технологик қурилмани режавий огоҳлантирувчи таъмирлаш вақтида таъмирланади. Қурилмаларни таъмирлашга тайёрлаш тартиби ва таъмирлаш ишларини олиб бориш қурилма хусусиятларига боғлиқ.
  • Кўп ҳолларда колонна қурилмаларини таъмирлашга қуйидагича тайёрланади. Колонна босимини атмосфера босимигача етказилади ва қурилма ичидан ишчи муҳит чиқариб ташланади. Ундан сўнг уни сув буғи билан буғлатилади, бунда колоннада қолиб кетган буғ ва газлар сиқиб чиқарилади. Буғлатилгандан сўнг колонна сув билан ювилади. Баъзи ҳолларда буғлатиш ва ювиш бир неча марта такрорланади. Операция вақти ҳар бир технологик блокнинг ишлаб чиқариш инструкциясида (технологик регламентда) айтиб ўтилади.
    • Таъмирлаш технологияси. Қурилмани таъмирлашни уни очишдан бошланади. Бу иш қуйидаги қонунларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Аввал юқориги люк очилади, бундан аввал қурилмаларга бир неча муддат давомида ҳаво сурилиши мумкинлигини олдини олиш мақсадида сув буғи берилади. Бунинг натижасида портлашга хавфли бўлган аралашма ҳосил бўлиши мумкин. Кейин навбатма-навбат (юқоридан пастга) қолган люклар очилади. Юқориги ва пастки люкларни бир вақтнинг ўзида очиш қатъиян маън этилади. Шунингдек аввал қуйи, кейин юқориги люкни очиш ҳам мумкин эмас, чунки температуралар фарқи натижасида колоннага кучли ҳаво оқими кириб кетиши мумкин, бу эса портлашга хавфли аралашма ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Таъмирлаш муддатини қисқартириш мақсадида колоннани сув билан ювиш вақтидаёқ герметиклигини бузмасдан очиладиган люклардаги бир қисм болтлар бўшатилади.
    • Люклар очилгандан сўнг колонна бир қанча вақт табиий ҳаво конвекцияси натижасида шамоллатилади. Колоннада таъмирлаш ишларини олиб бориш мумкинлигини, ундан синаш учун олинган ҳавони лаборатория анализидан сўнг аниқланади. Колоннага одамларни қўйиш, синаш учун олинган ҳаводаги углеводород конвекцияси 300 мг/м дан ошмаганда, водород сульфиди таркиби 10мг/м бўлиши керак. Бошқа моддаларнинг йўл қўйса бўладиган концентрацияси ҳар бир қурилма, блок ёки бўлимнинг технологик картасида (технологик регламент) кўрсатилади.
    • Етиборингиз учун
    • рахмат!

    Download 409.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling