6-МАВЗУ: ИССИҚЛИК АЛМАШИНИШ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ - Умумий маьлумот
- Қурилмаларни иссиқлик алмашиниш жараёнини кечиши бўйича сиртий ва аралашувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларига ажратилади. Аралаштирув қурилмалар муҳитларнинг контактини таъминлаш ва кейин уни ажратиш учун нисбатан содда, колонналардан иборатдир.
- Сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари иситиш ва совутиш ҳамда иссиқликни регенерация қилиш, хом-ашёни, дистиллятни ва реагентни махсус иссиқлик элтгич (масалан сув буғи) қиздириш учун, буғларни конденсациялаш, газ ва суюқликларни совитиш учун иситкич совуткич конденсатор ва музлаткичлар қўлланилади. Совутилаётган эритмалардан қаттиқ моддаларни ажратиб олиш учун кристаллизатор – совуткичлар алоҳида гуруҳни ташкил этади.
- Иссиқлик алмашиниш қурилмалари
- Кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналарида қўлланиладиган сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари конструктив ва моддий безатилишига, шу режимига, иссиқлик алмашинувчи оқимлар ҳаракатларининг характерига, фазовий жойлашишига, иссиқлик алмашиш юзаси катталигига ва бошқаларга қараб фарқланади. Қобиқ-трубали ва “труба ичида труба” типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмалари кенг тарқалган. Охирги вақтда юқори самара берадиган пластинали иссиқлик алмашиниш қурилмалари кенг қўлланилмоқда. Юқорида санаб ўтилган иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг монтаж усуллари конструкцияларига ва жойлаштирилишига қараб, шунингдек эксплуатация шароитларига қараб танланади.
- Қобиқ-трубали иссиқлик алмашиниш қурилмалари. Бу қурилмалар қилиндрик қобиқдан ва унда зич жойлаштирилган трубалар ўрамидан иборат. Шунинг учун, конструкциялари ҳар хил бўлишига қарамасдан, бундай иссиқлик алмашиниш қурилмаларини монтаж қилиш, уларнинг оғирлиги, ўлчами ва фазода жойлашишига боғлиқдир.
- Иссиқлик алмашиниш қурилмаларини монтаж қилиш усуллари.
- а- 2 та кран ёрдамида; б – қувур ўтказгич ёрдамида; в – иситкич блокларини кран ёрдамида;
- г - вертикал иситкичларни монобалка ёрдамида; I – горизантал иссиқлик алмашиниш қурилмалар таянчи; II – вертикал иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг таянчлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |