6-мавзу: иссиқлик алмашиниш қурилмаларини таъмирлаш


Қаттиқ конструкцияли иссиқлик алмашиниш қурилмалари


Download 409.5 Kb.
bet2/4
Sana28.12.2022
Hajmi409.5 Kb.
#1012646
1   2   3   4
Bog'liq
Tamirlash-6 (1)

Қаттиқ конструкцияли иссиқлик алмашиниш қурилмалари. Қаттиқ конструкцияли иссиқлик алмашинувчи қурилмада қўзғалмас труба панжаралари қобиқ билан маҳкам боғлангандир. Уларнинг асосий камчилиги температуралар кучланишларни қабул қила олмаслиги ва қобиқларнинг ички юзалари ва иссиқлик алмашинувчи трубаларнинг ташқи юзаларини ифлосликлардан ва чўкиндилардан механик тозалаш мумкин бўлмаганлигидир. Бундай иссиқлик алмашиниш қурилмаларини таъмирлаш йўли билан қайта тиклаш бир мунча чегаралангандир. Айнан шунинг учун ҳам узоқ муддат хизмат қилиши, тегишли эксплуатация режимига қатъий риоя қилингандагина таъминланади. Масалан, қурилма паспортида кўрсатилган иссиқлик алмашинаётган муҳитлараро температуралар фарқини ошириб бўлмайди, чунки бу труба панжарали труба бирикмаларининг бузилишига ёки труба ёрилишига олиб келиши мумкин.
  • Қурилмаларни ювиш. Труба ва труба оралиғи ичидаги таркибни, штуцерлар ёки махсус қобиқ ва қопқоқдаги махсус чиқариб ташловчи муфталар орқали бўшатилади. Сўнгра ишчи муҳитнинг физик-кимёвий хоссаларига кўра мўлжалланадиган вақт оралиғида улар сув билан ювилади, кейин буғлантирилади. Ювиш ва буғлатиш орқали икки мақсадга эришилади: портлаш ва ёнғиндан хавфсиз ёки захарли моддалардан хавфсиз ҳосил қилиш йўли билан қурилмани очишга тайёрлашга ва юзаларни чўкиндилардан тозалашга.
  • Иссиқлик алмашиниш қурилмаларини кимёвий тозалаш усули.
  • 1-ювувчи суюқликни тиндирш учун сиғим; 2-иситкич; 3- деворли сиғим;
  • 4-насос; 5- чўкмани чиқариш штуцери.
  • Нуқсонларни аниқлаш ва бартараф қилиш. Тагликлар ва улардаги секция тўсиқлари деворларининг фактик қалинлигини, тешикларни пармалаш йўли билан ўлчанади, шунингдек ултратовушли қалинлик ўлчагичлар ёрдамида ҳам ўлчанади. Секция тўсиқларини тагликларга пайвандлаш сифати, уларга сув солиб текширилади. Сувни навбатма-навбат ҳар бир секцияга узатилади, бунинг учун қопқоқдаги барча штуцерлар беркитилади, қопқоқни эса очиқ томони билан юқорига қаратиб ўрнатилади. Труба панжараларидаги трубалар учларини маҳкамланиш ҳолатини аввал кўз билан кузатиш орқали текширилади. Труба учларини труба панжаралари уяларида тешик оғзини юмалоқлаш орқали маҳкамлаш кенг тарқалган. Иссиқлик алмашиниш трубаларининг алоҳида хусусиятлари: уларнинг кичик қалинликда эканлигидир. Шунинг учун трубалар учларининг маҳкамланиши алоҳида эътибор билан текширилади. Тешикларни юмалоқлаб маҳкамлаш сифатини, юмалоқлаш орқали маҳкамланган юзалар ҳолати бўйича баҳоланади. Юзалар бир текис деформацияланган бўлиши, шунингдек юмалоқлаб беркитилган трубалар учлари ички диаметри ўлчамлари натижалари бўйича бўлиши керак. У труба девори қалинлиги бошланғич диаметрдан 15-30% га кўп бўлиши керак. Янги юмалоқлаб ёпилган бирикмалар сифати, юмалоқлаб беркитиш даражаси орқали характерланади.
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling