6-мавзу: иссиқлик алмашиниш қурилмаларини таъмирлаш


Download 409.5 Kb.
bet3/4
Sana28.12.2022
Hajmi409.5 Kb.
#1012646
1   2   3   4
Bog'liq
Tamirlash-6 (1)

Йиғиш ва синаш. Таъмирдан сўнг иссиқлик алмашиниш қурилмаларини босим билан текширишга қопқоқлари очилган ҳолда берилади, сўнгра қопқоқ осилади ва маҳкамланади.
  • Қобиқ ва қопқоқдаги барча муфталар тозаланган бўлиши керак.
  • Йиғилган қурилмаларни сув билан якуний босим остида текширишга юборилади. Аввал трубалараро бўшлиқни (қобиқ) қопқоқларидаги туширувчи муфталарни очиқ ҳолатда назорат босимида босим билан текширилади. Кейин ундан сув батамом чиқариб ташланади ва карпусдаги очиқ туширувчи муфталарда труба бўшлиғи босим билан текширилади. Назорат босими катталиги одатда қурилма паспортида кўрсатилган бўлади. Бундай кўрсаткич мавжуд бўлмаган ҳолларда қурилма қобиғи (трубалараро бўшлиқ)ни сиғим сифатида синалади, труба бўшлиғини эса-иккиланган ишчи босимга текширилади.
  • Туширувчи ва фланецли бирикмалар орқали томчилашларнинг йўқлиги, мустаҳкамлик ва зичликнинг ишонарли эканлигидан дололат беради. Тиқинларни олиб ташлангандан кейин қурилмани эксплуатация қилишга берилади.
    • Иситкичлар
    • Иситгичлар - сферик тагликли, горизонтал цилиндрик қурилмадан иборатдир. Қурилма ичига бир ёки бир неча иссиқлик алмашиниш трубалари боғлами жойлаштирилган. Труба боғламларига иссиқлик ташувчилар, масалан, қобиқ ичидаги муҳитни иситадиган буғ узатилади. Труба боғламининг озод учларига боғлиқ ҳолда иситгачлар: сузувчи каллакка эга бўлган боғламли иситгичларга ва U-симон труба боғламларидан иборат бўлган иситгичларга бўлинади.
    • Иситкичларни таъмирлаш - қобиқ ҳолатини ва боғлам ҳолатини умумлаштиради, бунда ички қурилмаларга хусусан, боғлам остидаги тўкиш пластиналари отбойники ва металлоконструкцияларга эътибор қаратилади. Қурилма ички томонини кўриш учун люк билан таъминланган. Алмаштириш қулай бўлиши учун труба боғламларини кўндаланг балкаларга ётқизилган платформа бурчакларига жойлаштирилади. Боғламни ўрнатишда монтаж штуцери орқали боғламнинг учларига маҳкамланган трос сим киргизилади. Монтаждан сўнг трос сими олиб ташланади, штуцерни ёпилади.
    • Иситгичларни бошқа иссиқлик алмашиниш қурилмалари сингари пойдевори иккита таянчга ўрнатилади - қўзғалмас ва қўзғалувчан; шу туфайли иситгич қобиғи температура деформацияларини эркин қабул қилади.
    1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling